ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 14.03.2000 й. 48-II-сон "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2000 й.

N 48-II




"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ

БАХШИСИ" ФАХРИЙ УНВОНИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвонини белгилаш тўғрисида" 2000 йил 14 март Фармонидаги бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд қилишдаги салмоқли ҳиссалари ҳамда Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рағбатлантиришнинг мақсадга мувофиқ эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвони таъсис этилсин.


2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиғига киритилсин.


3. Олий Мажлиснинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ҳамда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталарига Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаб, Олий Мажлис муҳокамасига ҳавола этиш топширилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 2000 й., N 2-3, 109-модда




















Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск