язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.11.1992 й. 523-сон қарорига 4-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 12 ноябрдаги

523-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва

давлат нотариати ходимларининг мартаба

даражалари тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари бериш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси

1-даражвли давлат адлия маслаҳатчиси

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

1-даражали адлия маслаҳатчиси

2-даражали адлия маслаҳатчиси

3-даражали адлия маслаҳатчиси

1-даражали юрист

2-даражали юрист

3-даражали юрист


3. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакасига мувофиқ олий юридик маьлумот мавжуд бўлган тақдирда, эгаллаб турган лавозими ва иш стажига, шунингдек, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда навбати билан берилади.


4. Қуйидагиларга мартаба даражалари берилади:


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси, 1, 2 ва 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиларининг мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидаи берилади.

1, 2 ва 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 1, 2 ва 3-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан берилади.


6. Ҳар бир мартаба даражасида бўлиш муддати:

3, 2, 1-даражали юристлар учун - 2,5 йилни;

3, 2, 1-даражали адлия маслаҳатчиларн учун - 4 йилни ташкил этади.

3, 2, 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасида бўлиш муддати белгиланмайди.


7. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасини ўз ичига олган ҳолда ана шу мартабагача эгаллаб турган лавозими бўйича назарда тутилганидан қатьи назар кетма-кетликка ва мартабада бўлиш муддатига риоя қилмаган ҳолда мартаба даражаси беришга йўл қўйилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири:

а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;

б) кетма-кетликка риоя қилмаган ҳолда ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;

в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.


9. Юридик иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан 6 ой ўтгандан кейин, ёш мутахассисларга эса - стажировка муддати тамом бўлиб, лавозимга тайинлангач берилади.


10. Адлия идоралари ва давлат нотариатининг бир мартаба даражаси белгиланган муддатда хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликларга эга бўлган ходимларига навбатдаги мартаба даражаси берилмайди.


11. Мартаба даражалари берилган ходимлар уларда умрларининг охиригача бўладилар ҳамда фақат Ўзбекистан Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариатида ишлаш билан мувофиқ келмайдиган хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган тақдирда улардан маҳрум бўлишлари мумкин.


12. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги, бадном қилувчи ножўя иш қилганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаганлиги учун ходимнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин, лекин у эга бўлган мартаба даражасидан икки даража паст бўлиши мумкин эмас.


13. Мартаба даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш 3-даражали давлат адлия маслаҳатчисидан паст бўлмаган мартабага эга бўлган шахсларга нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, бошқа шахслар учун эса - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан амалга оширилади.


14. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланади.


15. Адлия идоралари ва давлат нотариатининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларининг лавозим маошларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади.


16. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариатининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларини фарқлаш белгилари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланади.