язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирлиги ҳайъатининг 08.11.2006 й. 29-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.11.2006 й. 1638-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.11.2006 й.

N 1638




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲАЙЪАТИНИНГ

08.11.2006 й.

N 29


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал

идораларида стажировка ўташ тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(2006 йил 18 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идоралари фаолиятини янада такомиллаштириш, стажировка ўташнинг ягона услубини жорий этиш, стажёр фаолиятини ташкил этиш ва малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида ҳамда "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, Адлия вазирлиги ҳайъати ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан кейин кучга киритилсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари:

барча давлат нотариал идораларида стажировка ўташнинг тўғри ташкил этилиши ҳамда мазкур Низом талабларига қатъий риоя этилишини назорат қилишни;

жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойида мазкур Низомни амалиётга татбиқ этиш юзасидан барча давлат нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ва стажёрлар иштирокида семинар машғулотларини ўтказишни таъминласинлар.


3. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (И.И. Юсубжонов):

жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ушбу Низом қоидаларини қўллаш бўйича семинар ўтказишни ташкиллаштирсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, давлат нотариуслари томонидан мазкур Низом талабларининг бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб боришни таъминласин.

4. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С.У. Саттаров) ушбу ҳайъат қарори билан тасдиқланган низомни давлат рўйхатидан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У.Т. Аюбов) ушбу ҳайъат қарорини "Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 1997 йил 28 апрель 33-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларда стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е.С. Каньязов зиммасига юклатилсин.



Ҳайъат раиси, вазир                                                     Б. Мустафоев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 45-сон, 451-модда.