язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари/ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 09.04.2013 й. "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2013 й.



ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш ишларини ташкил қилишда вазирлик, идора ва муассасалар ўртасидаги ҳамкорликни янада такомиллаштириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда Тошкент шаҳридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ("Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси" 1999 й., N 5, 110-модда) Қонунига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилашда масъул давлат органлари ва манфаатдор жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси раисининг ўринбосари Ж. Иноғомовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б. Раҳмонов), Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси (М. Адилов), "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими (Ж. Иноғомов), Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси (Р. Мирзаев), Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Д. Алимуҳамедов) ва туман ҳокимликлари томонидан ҳар бир туманда биттадан маҳаллада тизимли ишларни ташкил қилиш ва уларни намунавий маҳалла ҳолатига келтириш бўйича рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими, туман ҳокимликларига:

аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳудудларда санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш мақсадида фуқаролар йиғини раиси раҳбарлигида профилактика инспекторларининг ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўйиш;

фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспектори томонидан биргаликда ҳар ҳафтада ўртача 50 та оила ўрганилиши, улардаги мавжуд муаммолар махсус дафтарга қайд этилиши ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этилишини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларини тўлиқ бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ечимини топишда ҳамда қонун талабларида белгиланган фаолиятларига аралашувларига йўл қўймасликда, уларга дахлдор бўлмаган йиғилиш ва тадбирларга жалб этилишининг олдини олиш масалаларида кўмаклашиш;

туман ҳудудидаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда ижобий кўрсаткичга эришишда фаол хизмат қилган маҳалла фуқаролар йиғини ва ички ишлар идоралари ходимларини рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилсин.


4. Туман ҳокимликлари:

йилнинг ҳар чорагида туман ҳокимлиги ҳамда ҳокимлик тизимига кирувчи давлат бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича фуқаролар йиғинларида ҳисобот берилиши ташкил этилсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши, "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлимига:

маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги "Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари комиссиялари" фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган услубий қўлланма ишлаб чиқиш, комиссия раислари учун ҳудудий ўқишларни ташкил этиш ҳамда уларнинг таркибига ташаббускор ёшларни жалб қилиш ишларини амалга ошириш тавсия этилсин.


6. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиясига жамоатчилик комиссиясини тузган ҳолда, жорий йилнинг апрель-май ойларида фуқаролар йиғинларининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари фаолиятини ўрганиш ва уларнинг ишини янада такомиллаштириш бўйича таклиф тайёрлаш тавсия этилсин.


7. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига:

маҳаллаларда сайловчилар билан ўтказилаётган учрашувларда мамлакатимизда қабул қилинган қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида тушунтириш ишларини кенгайтириш;

жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан аҳолининг ташаббускорлигини ошириш, фуқаролар билан ўтказилган учрашувларда кўтарилган долзарб муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровини юборишни янада кучайтириш тавсия этилсин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б. Раҳмонов) ва туман ҳокимликларига:

шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган www.e-kommunal.uz интернет сайтига аҳоли томонидан коммунал соҳага оид келиб тушган муаммоли масалалар ва мурожаатларни тезкорлик билан ўз вақтида ҳал этиш чоралари кўрилиши жадаллаштирилиши;

интернет сайтига келиб тушган масалаларнинг таҳлилини олиб бориш, кўтарилган муаммоларнинг ижро назоратини кучайтириш ва амалга оширилган ишлар бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ахборот тақдим этиб бориш топширилсин.


9. Маҳалла ва турар жой мавзелари ҳудудларини санитар тозалаш, ободонлаштириш ва аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишларни назорат қилиш ҳамда аҳоли орасида тушунтириш ишларини амалга ошириш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайланган округлари бўйича маҳаллаларга 2-иловага* мувофиқ бириктирилсин.


10. Мазкур қарор "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталарида эълон қилинсин.


11. Мазкур қарорнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан 2013 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ахборот берилсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.



Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                     Р. Усманов



*) 1-2-иловалар берилмайди.