язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Тиббиёт муассасалари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.03.2003 й. 140-сон "Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.2003 й.

N 140



РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ТИББИЁТ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонини амалга ошириш юзасидан ва Республика тиббиёт марказлари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг тузилмасига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Республика ихтисослаштирилган урология маркази тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;

Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

республика аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатиб ўтилган Марказлар фаолиятининг мувофиқлаштирилишини таъминласин;

бир ҳафта муддатда  Марказларнинг директорлигига номзодлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


4. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида икки ҳафта муддатда Марказларнинг меҳнат жамоалари йиғилишлари ўтказилишини таъминласинлар, йиғилишларда Марказлар кенгашлари тўғрисидаги Низом ҳамда уларнинг шахсий таркиби, Марказлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа зарур ҳужжатлар тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда жорий харажатларга бюджет маблағлари сарфини 2004 йилдан бошлаб босқичма-босқич пасайтириш, шунингдек 2008 йилдан кечикмай ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи қоплашга ўтишни назарда тутган ҳолда Марказларни маблағ билан таъминлаш тартиби ва манбалари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Белгилансинки:

ташкил этиладиган Марказлар қайта ташкил этилаётган тиббиёт муассасаларининг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади;

Марказларга берилаётган давлат мулки даромад (фойда) солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;

Марказларнинг давлат мулки ҳисобланган мол-мулки фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан келишган ҳолда гаров, алмаштириш ёки олди-сотди мавзуси бўлиши мумкин.

8. Ташкил этилаётган Марказларнинг зарур моддий-техника базасини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

Тошкент шаҳридаги 15-шаҳар клиник шифохонасининг бинолари, иншоотлари, асбоб-ускуналари ва бошқа мол-мулкини Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази балансига;

Тошкент шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасининг бинолари, иншоотлари, асбоб-ускуналари ва бошқа мол-мулкини Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази балансига берсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

ташкил этилаётган Марказларнинг мол-мулкини пухта хатловдан ўтказсин, асосий воситалар (тиббиёт муассасаларининг бинолари ва иншоотлари, асбоб-ускуналар, анжомлар, инвентар ва бошқалар) шаклидаги давлат мулки рўйхати ва қийматини, муомаладан ташқари активлар ҳажми ва Марказларнинг устав фондларига ишончли бошқарув ҳуқуқи билан берилаётган инвестиция мақсадлари учун ажратилган давлат бюджети маблағлари ҳажмларини аниқласин;

ҳар бир Марказнинг устав фонди миқдорини, Марказ таъсис этилаётган пайтда давлат мулки ва меҳнат жамоаси улуши миқдорини белгиласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда ўтказилаётган эксперимент боришининг таъсирчан мониторингини таъминласин ҳамда натижалар бўйича ҳар йили январь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 17 мартдаги

140-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари

ТУЗИЛМАСИ

Т/р

Марказнинг номи


Таркибий бўлинмалар


Маслаҳат поликлиникаси (бир

кунда қабул қилинадиган

мижозлар сони)


Стационар

(ўрин)


1.

Республика ихтисослаштирилган урология маркази


300

100

2.

Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази


300

300

3.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази


250

70

4.

Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази


250

160

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 5-6-сон, 53-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 3, 25-модда.