ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /Марказий банк Бошқарувининг 24.01.2013 й. 2/2-сон "Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул қилиш ва ротацияси регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 25.01.2013 й. 2415-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.01.2013 й.
N 2415
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
24.01.2013 й.
N 2/2
ҚАРОРИ
Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар
бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига
қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул
қилиш ва ротацияси регламентини тасдиқлаш тўғрисида
(2013 йил 1 февралдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул қилиш ва ротацияси регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 30 ноябрдаги 26/16-сон "Ваколатли банкларнинг валюта айирбошлаш шохобчалари ходимларини доимий ротация қилиш тартиби тўғрисидаги Регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1203, 2003 йил 21 январь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор 2013 йил 1 февралдан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 28 январь, 4-сон, 52-модда