ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Чакана савдо /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2003 й. 75-сон "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2003 й.

N 75



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧАКАНА

САВДО ҚОИДАЛАРИНИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ (ХИЗМАТЛАРИНИ) ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари 2-иловага мувофиқ;

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари реализация қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар ва тиббий огоҳлантиришларнинг намуналари 3-иловага мувофиқ;

Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирувчи белги намунаси 4-иловага мувофиқ;

Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун махсус ажратилган жойлар ҳамда ушбу жойларда жойлаштирилган тиббий огоҳлантиришлар тўғрисида хабардор қилувчи кўрсаткичлар намуналари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўрсатиб ўтилган қоидаларни барча савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига етказсинлар, шунингдек аҳолини белгиланган тартибда хабардор қилсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 6-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 13 февралдаги

75-сон қарорига

3-ИЛОВА


Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда

никотинни истеъмол қилиш мосламалари реализация

қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар

ва тиббий огоҳлантиришларнинг

НАМУНАЛАРИ


1. Алкоголь маҳсулотлари реализация қилинадиган жойларда қуйидаги огоҳлантирувчи ёзувлар ва тиббий огоҳлантиришнинг бири жойлаштирилиши лозим:

а) "21 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь маҳсулотлари сотилмайди.

Алкоголнинг ҳар бир томчиси соғлик ва жамият учун хавфни оширади.

Алкогольная продукция не продаётся лицам, не достигшим 21 года.

Каждая капля алкоголя повышает риск для здоровья и общества";

б) "21 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь маҳсулотлари сотилмайди.

Хавф алкоголнинг биринчи томчисиданоқ юзага келади.

Алкогольная продукция не продаётся лицам, не достигшим 21 года.

Риск возникает с первой каплей алкоголя";

в) "21 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь маҳсулотлари сотилмайди.

Алкоголь саломатлигингизга зарар келтиради!

Алкогольная продукция не продаётся лицам, не достигшим 21 года.

Алкоголь вредит вашему здоровью!".


2. Тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари реализация қилинадиган жойларда қуйидаги огоҳлантирувчи ёзувлар ва тиббий огоҳлантиришнинг бири жойлаштирилиши лозим:

а) "21 ёшга тўлмаган шахсларга тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари сотилмайди.

Тамаки ва никотин чекиш кучли қарамликни чақиради.

Табачная продукция, устройства для употребления табака и никотина не продаются лицам, не достигшим 21 года.

Употребление табака и никотина вызывает сильнейшую зависимость";

б) "21 ёшга тўлмаган шахсларга тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари сотилмайди.

Тамаки ва никотин чекиш саратон касалликларини чақиради.

Табачная продукция, устройства для употребления табака и никотина не продаются лицам, не достигшим 21 года.

Употребление табака и никотина вызывает рак";

в) "21 ёшга тўлмаган шахсларга тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари сотилмайди.

Тамаки ва никотин чекиш инфаркт, инсульт ривожланиш хавфини оширади.

Табачная продукция, устройства для употребления табака и никотина не продаются лицам, не достигшим 21 года.

Употребление табака и никотина повышает риск развития инфаркта и инсульта".


3. Ёзувлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:

а) ёзувлар Arial шрифти асосида камида А3 (297 мм х 420 мм) ёки ундан катта форматдаги қоғозга (ёки бошқа ахборот ташувчига) чоп этилиши лозим. Агар қоғознинг (ёки бошқа ахборот ташувчининг) ўлчами катталаштириладиган бўлса, ёзувларнинг ўлчами ҳам пропорционал равишда ўзгартирилиши лозим.

Қоғозга (ёки бошқа ахборот ташувчига) мазкур илованинг 1 ва 2-бандларида келтирилганидан бошқа ҳар қандай маълумотларни (матн, тасвирлар, белгилар, рамзлар) чоп этилишига йўл қўйилмайди.

б) ҳарфларнинг ўлчами 48 кеглдан ёки пунктдан кам бўлмаслиги, қаторлар орасидаги интервал 1,2 бўлиши лозим.

в) ёзувлар оқ рангли фонда қора рангли шрифт билан чоп этилиши лозим. Қоғознинг оқлиги камида 80 фоиз бўлиши шарт. Бошқа ахборот ташувчилардан фойдаланиладиган бўлса, фоннинг ва ҳарфларнинг рангини ўзгартириш мумкин эмас.

г) ёзувлардаги сўзлар катта ҳарфларда "ярим қора" шрифт билан ёзилиши лозим. Ёзувларнинг биринчи ҳарфлари "ярим қора" шрифт билан бош ҳарфларда ёзилиши керак.

д) плакат кўринадиган жойда полдан камида 1,5 метр ва 2,0 метрдан ошмайдиган баландликда жойлаштирилиши лозим.






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 13 февралдаги

75-сон қарорига

4-ИЛОВА


Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини

ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан

фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида

огоҳлантирувчи белги

НАМУНАСИ


1. Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирувчи белги:

       

           

2. Белгининг аниқ кўринишини таъминлаш учун белги турли технологиялар ёрдамида расм кўринишида тасвирланиши ёки чоп этилиши мумкин. Ўлчамлари камида А5 форматда (148 мм х 210 мм) бўлиши лозим.


3. Белгини "Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланади" ёзуви ва ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун жарима миқдори тўғрисидаги маълумотлар билан бирга қўйишга рухсат этилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2003-йил 13-февралдаги

75-сон қарорига

5-ИЛОВА


Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш,

тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан

фойдаланиш учун махсус ажратилган жойлар қаердалигини

хабардор қилувчи лавҳа ҳамда бундай жойларда

жойлаштирилган тиббий огоҳлантиришлар

НАМУНАЛАРИ


1. Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун махсус ажратилган жойлар қаердалигини хабардор қилувчи лавҳа:

            

           

Бунда лавҳа:

қоғознинг оқлиги камида 80 фоиз бўлиши;

ёзувлар Arial шрифти асосида чоп этилиши лозим.

а) ёзувлар Arial шрифти асосида камида А4 (210 мм х 297 мм) ёки ундан катта форматдаги қоғозга (ёки бошқа ахборот ташувчига) чоп этилиши лозим. Агар қоғознинг (ёки бошқа ахборот ташувчининг) ўлчами катталаштириладиган бўлса, ёзувларнинг ўлчами ҳам мутаносиб равишда ўзгартирилиши лозим;

б) ҳарфларнинг ўлчами 82 кеглдан ёки пунктдан кам бўлмаслиги, қаторлар орасидаги интервал 1,2 бўлиши лозим;

в) ёзувлар оқ рангли фонда қора рангли шрифт билан чоп этилиши лозим. Қоғознинг оқлиги камида 80 фоиз бўлиши шарт. Бошқа ахборот ташувчилардан фойдаланиладиган бўлса, фоннинг ва ҳарфларнинг рангини ўзгартириш мумкин эмас.

г) ёзувлардаги сўзлар катта ҳарфларда "ярим қора" шрифт билан ёзилиши лозим. Ёзувларнинг биринчи ҳарфлари "ярим қора" шрифт билан бош ҳарфларда ёзилиши керак.

Лавҳани аниқ кўринишини таъминлаган ҳолда турли технологиялар ёрдамида тасвирлаш ёки чоп этиш мумкин.


2. Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун махсус ажратилган жойларда қуйида келтирилган тиббий огоҳлантиришларнинг бири жойлаштирилиши лозим:

          

           

Бунда тиббий огоҳлантиришлар:

а) камида А5 (148 мм х 210 мм) форматдаги қоғозга (ёки ахборот ташувчига) туширилиши лозим. Агар қоғознинг (ёки бошқа ахборот ташувчининг) ўлчами катталаштириладиган бўлса, тасвирларнинг ўлчами ҳам мутаносиб равишда ўзгартирилиши лозим.

б) тиббий огоҳлантиришлар кўринадиган жойда полдан камида 1,5 метр ва 2,0 метрдан ошмайдиган баландликда жойлаштирилиши лозим.

Тиббий огоҳлантиришларни аниқ кўринишини таъминлаган ҳолда турли технологиялар ёрдамида тасвирлаш ёки чоп этиш мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 13 февралдаги

75-сон қарорига

6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг айрим турларини чаканалаб сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 14 июлдаги 355-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 23-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг айрим турларини чакана сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 485-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 36-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг айрим турларини чакана сотиш қоидаларига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1998 йил 2 февралдаги 51-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 2-сон, 5-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 16 июндаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 6-сон, 21-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мева-сабзавот товарларини чакана сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 4 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 1-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорига 5-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 2-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг айрим турларини чаканалаб сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2000 йил 14 июндаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 30-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 30-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 22 октябрдаги 363-сон қарорининг 1-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 3-сон, 27-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 2, 15-модда.








































Время: 0.1259
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск