язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси/ Қорақалпоғистон Республикасининг 09.04.1993 й. "Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қонуни

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.04.1993 й.



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСТИТУЦИЯСИНИ АМАЛГА КИРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА



Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1993 йил 9 апрелга қадар қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг, давлат идоралари қабул қилган бошқа ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига зид келмайдиган қисми ўз кучини сақлаб қолиши белгилаб қўйилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикасининг халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайловлар тўғрисидаги янги Қонун асосида Жўқорғи Кенгес сайлангунга қадар ўз ваколатларини сақлаб қоладилар.

Қорақалпоғистон Республикасининг Олий Кенгаши Жўқорғи Кенгес сайлангунга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясида Жўқорғи Кенгесга бериладиган барча ваколатларни амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикасининг Олий Кенгаши Раиси Жўқорғи Кенгеснинг Раиси сайлангунга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясида Жўқорғи Кенгес Раисига бериладиган барча ваколатларни амалга оширади.


3. Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциявий назорат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси сайлангунга қадар ўз ваколатларини сақлаб қолади.


4. Вазирлар Кенгаши, давлат ҳокимиятининг жойлардаги вакиллик, ижроия ва бошқарув органлари ўз ваколатларини Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси қабул қилингунга қадар чақирилган қонун ҳужжатларининг Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига зид келмайдиган қисмига асосан амалга оширадилар.


5. Судлар, прокуратура органлари ва давлатнинг бошқа органлари ўз ваколатларини Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси қабул қилингунга қадар чиқарилган қонун ҳужжатларининг Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига зид келмайдиган қисмига асосан амалга оширадилар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Қорақалпоғистон Республикаси қонунларини Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштиришга доир ишларни ташкил этиш тартибини белгиласин. Конституцияда назарда тутилган барча қонунлар келгуси икки йилдан кечиктирилмай қабул қилиниши керак. Олий Кенгаш Раиси 1993 йил мобайнида Жўқорғи Кенгесга сайловлар тўғрисидаги Қонун лойиҳасини тайёрласин ва уни умумхалқ муҳокамасига киритсин.


7. 1978 йилда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонун) 1993 йил 9 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қорақалпоғистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                            У. Аширбеков