ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Конституциялар /Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 15.12.1997 й. "Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.12.1997 й.
"ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
КОНСТИТУЦИЯСИГА ЎЗГАРИШЛАР ВА
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА"ГИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси 1-бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҚАРОР ЭТАДИ:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилиб, янги таҳририятда берилсин.
2. "Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қорақалпоғистон Республикасининг қонуни қабул этилган кундан бошлаб амалга киритилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Жўқорғи Кенгес қўмиталари икки ой муддатда:
- Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатларини "Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қорақалпоғистон Республикасининг ушбу қонунига мувофиқлаштириш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига таклифлар берсин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгесининг Раиси Т. Камолов