Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР BМ 19.05.1993 й. 237-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Baзирлар Маҳкамасининг

1993 йил 19 майдаги

237-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Халқ

таълими вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги халқ таълими давлат бошқарув органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. Вазирлик мактабгача тарбия, умумий, мактабдан ташқари, ҳунар-техника, ўрта, олий педагогик таълим, педагог ходимлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, педагогика фанини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди. Вазирлик идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларида таълим тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилиш устидан назоратни ва уларга услубий раҳбарликни амалга оширади.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, шаҳар, туман ҳокимликлари халқ таълими бўлимлари тегишли ҳудудий даражаларда давлат таълим муассасалари тизимига ягона раҳбарликни амалга оширадилар. Мазкур бошқарув органлари ўқув-тарбиявий ва вазирликка қарашли бошқа муассасалар, корхоналар ҳамда ташкилотлар билан биргаликда Вазирликнинг ягона тизимини ташкил этади. Вазирлик ва халқ таълими бошқарувининг маҳаллий органлари таълим муассасаларида давлат томонидан белгиланган талаблар ва нормативлар бажарилишини таъминлайдилар, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларига услубий ёрдам кўрсатадилар.


3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Консгитуциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


4. Вазирликнинг бош вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: умуминсоний қадриятлар, тарихий тажриба, халқнинг куп асрлик илмий ва маданий анъаналарини, жамиятнинг келгуси тараққиётини ҳисобга олган ҳолда, республиканинг интеллектуал ва илмий имкониятини ривожлантириш, ўзининг жамият, оила ва давлат олдидаги масъулиятини англайдиган, ҳар томонлама етук, эркин шахсни шакллантириш мақсадида таълим соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

таълим стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг ривожланиш истиқболини белгилаш ва режалаштириш, таълим тизимининг халқ хўжалигининг бошқа соҳалари билан ўзаро муносабати тартибини такомиллаштириш;

таълим мазмунини мунтазам янгилаб туриш ҳамда таълимнинг жаҳон андазаларига, аҳолининг миллий, ёш ва бошқа гуруҳлари эҳтиёжларига жавоб берадиган янги мазмуни ишлаб чиқилишини таъминлаш;

касб таълими олиш ва янги ижтимоий-иқтисодий шароитлардаги фаолиятга тайёрланиш учун ёшларнинг умумий ўрта ва базавий таълими концепциясини шакллантириш ва рўёбга чиқариш; болалар ва ўсмирларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг таълим, илмий-педагог ходимлар тайёрлаш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш, таълим соҳаси ходимининг жамиятдаги ижтимоий мақомини кутаришни амалга ошириш соҳасидаги кадрлар сиёсатини рўёбга чиқариш;

ўқув-тарбия жараёни сифатига давлат баҳосини бериш, давлат тасарруфида бўлган ва давлатга қарашли бўлмаган таълим муассасаларида ишчилар ва мутахассислар тайёрлаш;

таълимнинг моддий негизини ривожлантириш ва техника билан қайта жиҳозлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, замонавий таълимни амалга ошириш учун зарур бўлган турли буюмлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш йуналишларини белгилаш;

таълим масалаларида халқаро, давлатлараро даражаларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;

таълим муассасаларида, уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, ўқув-тарбиявий ва услубий ишларни мувофиқлаштириш, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда таълим сифатини ошириш, болалар ва ёшлар тарбияси бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш.


5. Вазирлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда таълим тизимини ва унинг муайян бўғинларини ривожлантиришнинг илмий асосланган узоқ муддатли истиқболини ишлаб чиқади;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари билан биргаликда таълим тизимини ривожлантириш стратегиясини белгилайди, уларни рўёбга чиқаришда давлат ва жамоат тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ, таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқаруви органлари, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда таълимни ривожлантириш, илмий хизмат кўрсатишга, шунингдек, "таълим", "уй-жой қурилиши", "фан ва илмий хизмат кўрсатиш" тармоқлари бўйича давлат бюджети маблағлари ҳажмига оид таклифларни ишлаб чиқади, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда Вазирлик тизимидаги илмий муассасалар ва педагогика олий ўқув юртларида илмий тадқиқотлар олиб бориш мавзуларини ва улар учун ажратиладиган давлат маблағлари ҳажмини белгилайди;

шартнома муносабатлари негизида таълимни маблағ билан таъминлашнинг қўшимча манбаларини шакллантиради, вазирликнинг ва таълим бошқаруви бошқа органларининг марказлаштирилган жамғармалари ҳам шу жумлага киради;

Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини ҳимоя қилиш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосини яратувчи қонунчилик ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини тайёрлайди;

вазирликка қарашли бўлган ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар фаолиятининг меъёрий негизини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;

таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнига илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади;

таълим ва тарбия тизимининг ҳар бир бўғини учун, шу жумладан, давлат ихтиёрида бўлмаган таълим муассасалари учун таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган асосий талабларни белгилайди; умумий таълим, фундаментал, ижтимоий ва умумий касбий фанларни ўқитишнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди, ўқув-услубий ҳужжатларни тасдимлаш ва чикариш тартибини белгилайди;

таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, ўқув-услубий марказлар ва кабинетлар, педагогика олий ўқув юртлари педагогик жамоаларининг ўқув-услубий материаллар ва дарсликларнинг тезлик билан ишлаб чиқилишига, барча турдаги таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилишга янги истиқболли ёндашишларни ишлаб чиқишга, илмий-педагог ходимлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муаммоларини ҳал қилишга кенг жалб этилишини таъминлайди;

педагог ходимларга таълим бериш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг оқилона муддатларини белгиланган тартибда белгилайди. Манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар билан биргаликда халқ хўжалиги соҳаларининг малакали ишчилар ва мутахассисларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, уларни тайёрлайди ва қайта тайёрлайди;

таълим муассасаларида умумтаълим, фундаментал, умумихтисос, ижтимоий фанларни ўқитишнинг қўйилишига, меҳнат, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий, экологик ва жисмоний тарбия берилишига, касбга йуналтиришнинг ташкил этилишига ўқув-услубий раҳбарликни амалга оширади; таълим соҳасидаги илмий тадқиқотлар давлат дастурларини тузади ва Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига тақдим этади, педагогика олий ўқув юртларида, Вазирлик тизимидаги бошқа ўқув-тарбиявий ва илмий-тадқиқот муассасаларида уларни амалга оширишга қуйиладиган асосий талабларни аниқлайди;

Вазирликка қарашли педагогика олий, ўрта махсус ўқув юртларида ҳамда ҳунар-техникэ билим юртларида ихтисосликлар ва касблар бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайди ёки тухтатади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ҳокимият органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишган ҳолда ўрта педагогика ва ҳунар-техника ўқув юртларини ташкил қилади ва тугатади;

республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган низомларга биноан давлат ихтиёрида бўлмаган таълим муассасалари ва педагогика ўқув юртларига лицензия беради, аттестация ва аккредитациядан ўтказади, давлат тасарруфида бўлганларини эса аттестациядан ўтказади;

таълим ўқув юртлари фаолиятида давлат андазаларини белгилаш юзасидан илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқади;

ўқитишнинг замонавий техник воситаларини ўқув жараёнига жорий қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва уларни рўёбга чиқаради, бу ишларга ўқув-услубий раҳбарликни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда олий ва ўрта педагогика ўқув юртларига қабул қилиш қоидаларини, талабалар ва ўқувчиларнинг педагогика амалиёти, давлат имтиҳон комиссиялари ҳақидаги низомларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

умумтаълим муассасаларига (умумтаълим мактаблари, ҳунар-техника билим юртлари), уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, қабул қилиш қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Вазирлик нашрлари орқали таълим соҳаси бўйича илмий-техник ва педагогик ахборотларни ёяди; манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар билан биргаликда илғор педагогик тажрибаларнинг оммалаштирилиши ва жорий қилинишини таъминлайди ҳамда илмий-услубий журналлар, газеталар, Вазирлик бўйича буйруқлар, йўриқномалар тўпламларини нашр этади;

маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда аҳолининг мактабгача тарбияга бўлган эҳтиёжини қондириш, мактабгача ёшдаги болаларнинг тўлақонли жисмоний ва ақлий ривожланиши учун шароит яратиш тадбирларини амалга оширади ҳамда болалар ва ўсмирларга мўлжалланган мактабдан ташқари ва ўқув-тарбия муассасаларининг моддий-техник негизини мустаҳкамлайди ва уларнинг тармогини ривожлантиради, ўсиб келаётган авлоднинг ижодиёти ва соғлом дам олиши, унинг қизиқишлари ва эҳтиёжлари қондирилишини, қобилият ва истеъдодлари ҳар томонлама ривожланишини таъминловчи муассасалар комплексини яратади;

давлат таълим муассасалари ва давлатга қарашли бўлмаган таълим муассасаларида етим ва ота-она ғамхўрлигисиз қолган болаларни тўла давлат таъминоти асосида боқиш, ўқитиш, тарбиялаш ва касбга тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратади;

маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда жисмоний ва ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва уларни боқишни, касбга тайёрлашни, уларнинг ижтимоий-маиший ва моддий таъминотини, уларга тиббий хизмат кўрсатишни ва уларни соғломлаштиришни такомиллаштиради, ихтисослаштирилган мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар ва мактаб-интернатлар тармогини ривожлантиради;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси билан келишган ҳолда педагогика олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш марказий институти ҳузурида аспирантура ва докторантура очишга рухсат беради ва ҳамда бу иш қониқарсиз ташкил этилган бўлинмаларда аспирантлар ва докторантлар тайёрлашни тўхтатади;

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига фан доктори ва номзоди илмий даражаларини олиш учун диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашларнинг раислари ва шахсий таркибини, тегишли кенгашларга диссертацияларни ҳимояга қабул қилиш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш ҳуқуқини берувчи ихтисосликлар руйхатини келишиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади;

Вазирлик қуйидагиларни ишлаб чиқади ва тақдим этади: Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига - аспирантура ва докторантура орқали илмий-педагог ходимлар тайёрлаш режасини; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига - педагогика олий ўқув юртлари ва педагогика билим юртларида педагог ходимлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш режаларини;

педагог ходимларнинг малакасини ошириш факультетлари ташкил этиладиган педагогика олий ўқув юртлари рўйхатини тасдиқлайди;

педагогика институти ректори лавозимига тайинлаш учун номзодларни белгиланган тартибга мувофиқ республика Ҳукуматига тақдим этади, лавозимлар номенклатурасига биноан республика органлари, муассасалари ва ўқув юртлари раҳбарларини тайинлайди;

ўзига қарашли олий ва ўрта педагогика ўқув юртлари уставларини рўйхатта олади, Вазирлик тизимидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

таълим масалалари бўйича жамоатчилик фикрини урганишни ташкил этади, республикада таълимнинг аҳволини қиёсий таҳлил қилади, унинг ривожланиш тенденциясини белгилайди; ўқув юртларининг моддий негизини мустаҳкамлаш ва техника билан қайта жиҳозлаш, моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни амалга оширади; таълим объектлари қуриш ва уларни қайта қуришнинг комплекс дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этади; ўзига қарашли ўқув юртларида курилиш бўйича асосий буюртмачи вазифасини бажаради; ўқув юртлари курилиши лойиҳалари ва сметалари экспертизасини амалга оширади; пудрат ва хўжалик усулида бажариладиган асосли тузатиш ишлари ҳажмини режалаштиради;

бевосита Вазирликка бўйсинувчи муассасалар, ташкилотлар, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;

республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда болалар ва ўқувчи ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва муҳофаза қилишни таъминловчи шартларга риояэтилиши тадбирларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

республиканинг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, концернлари, уюшмалари билан биргаликда ўқувчилар, талабалар спорт мусобақаларини, сайёҳлар слётларини, техник ижодиёт кўрикларини, мактаб олимпиадаларини, педагог ходимлар ўртасида спорт мусобақаларини, ёш талантларни аниқлаш, ўстириш ва шахсни камол топтиришга йуналтирилган ўқув-тарбия тусидаги бошқа тадбирларни ташкил этади ҳамда ўтказади;

таълимнинг муҳим масалалари бўйича кенгашлар, семинарлар ва конференцияларни белгиланган тартибда чақиради;

таълим ходимлари республика съездларининг ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этади;

меҳнат ва ўқишдаги юқори кўрсаткичлари, ўқувчи ёшларни ущитиш, тарбиялаш ва ҳомийлик қилишда фаол иштирок этганликлари учун Вазирлик тизимидаги педагог ходимларни, ўқувчилар ва талабаларни, вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг ходимларини белгиланган тартибда Ҳукумат мукофотларига тақдим этади ҳамда тармоқ мукофотлари билан тақдирлайди;

фуқароларнинг таклиф, ариза, шикоятлари ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этади;

фуқароларнинг хатларида маълум қилинган таълим тўғрисидаги қонунчиликни бўзиш ҳолларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўради.


6. Вазирликка олдида турган вазифаларни ҳал этиш, зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

мулкчилик шакли ва кимга бўйсунишидан қатъи назар, таълим органлари ва муассасалари томонидан таълим тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва республика Ҳукуматининг таълим масалалари бўйича қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

таълимнинг айрим масалаларини ҳал этиш, таълим муассасалари ишини такомиллаштириш, уларнинг ўқув-моддий негизини мустаҳкамлаш, малакали педагог ходимлар тайёрлаш, давлат таълим муассасалари ходимлари, ўқувчилар ва талабаларнинг белгиланган ижтимоий муҳофазасини таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун республика Ҳукуматига киритиш;

таълим тизимини ва унинг муайян бўғинларини ривожланти-ишнинг долзарб ва истиқболли муаммоларини ишлаб чиқиш учун муваққат илмий жамоалар ташкил этиш;

Вазирликка юклатилган вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасидан, жойлардаги таълим бошқарув идораларидан статистика, режа ва ҳисобат маълумотларини олиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят, туман ва шаҳар халқ таълими бўлими органларининг "Таълим тўғрисидаги Қонунга зид бўлган буйруқ ва кўрсатмаларининг амал қилишини тўхтатиш, зарур ҳолларда уларни бекор қилиш ҳақида тегишли ҳокимликка ёки Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;

ўзига қарашли муассасаларнинг қабул қилинган меҳнат тўғрисидаги қонунларга хилоф равишда ходимларни жазолаш ва ишдан бўшатиш ҳакидаги буйруқларини бекор қилиш;

ҳайъат мажлисларида таълим бошқарув органлари, таълим муассасалари раҳбарларининг Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

халқ таълими ва фан ходимлари касаба уюшмалари Марказий қўмитаси, Меҳнат вазирлиги билан биргаликда республика Ҳукуматининг қарорлари билан назарда тутилган имтиёз ва компенсацияларнинг Вазирлик тизимида тўғри қўлланиши устидан назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, банк ва бошқа кредит муассасаларида валюта счётларига эга бўлиш;

таълим масалалари бўйича қонунларнинг амалда қўлланилишини умумлаштириш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни белгиланган тартибда республика Ҳукуматига киритиш, ўз ваколати доирасида амалдаги конунларнинг қўлланилиши бўйича тушунтиришлар бериш ҳамда таълим тизимида ҳукуқий ишларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ўз аппаратининг мансабдор шахсларини, ўзининг ва бошқа тизимларнинг ёрдам беришга жалб қилинадиган ходимларини Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича материаллар билан танишиш учун таълим бошқарув органларига, ўқув таълим муассасаларига, ташкилотлар ва корхоналарга юбориш;

ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва услубий материаллар ҳакида хулосалар тайёрлаш, илғор тажриба ва педагогика фани ютуқларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун Вазирликда Илмий услубий кенгаш тузиш;

Илмий-услубий кенгашнинг таркиби ва у ҳақдаги Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ лавозимга тайинланадиган Вазир бошчилик қилади.


8. Вазир:

Вазирликка юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Вазирлик фаолиятининг алоҳида соҳаларига, халқ таълими органларига ва Вазирлик тизимидаги таълим ўқув юртлари, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарга раҳбарлик қилиш учун вазир ўринбосарларининг, Вазирлик марказий aппарати бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ҳамда Вазирлик тизимида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади. Унинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича буйруқлари ва йўриқномалари халқ таълимининг барча бошқарув органлари, республиканинг таълим муассасалари ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бажариши учун мажбурийдир;

зарур бўлган ҳолда бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари билан биргаликда қўшма буйруқлар чиқаради.


9. Вазир уринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.


10. Вазирлик ўз ишини яккабошчилик ва коллегиаллик асосида ташкил қилади.


11. Вазирликда ҳайъат ташкил қилинади, унинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Ҳайъатнинг тегишли ҳужжатлари қарорлар ҳамда Вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга жорий килинади. Вазир билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчилик келиб чиққан тақдирда Вазир юзага келган келишмовчилик ҳақида Вазирлар Маҳкамасини хабардор шилган ҳолда ўз қарорини ҳаётга жорий қилади. Ҳайъат аъзоларига ҳам ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилиш ҳуқуки берилади.


13. Вазирлик марказий аппарати тўзилмаси, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тулаш фонди доирасида тўзил-аппа ратин инг мага узгартириш киритиш ва Вазирлик марказий штат жадвалини тасдиқлаш ҳуқуқига эгадир.


14. Вазирлик юридик шахе ҳисобланади, Ўзбекистон Республикеси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли булинмаларида бюджет ва ҳисоб-китоб счётларига эга бўлади.


































Время: 0.2129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск