Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.2001 й. 119-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 9 мартдаги

119-сон қарорига

5-ИЛОВА



Давлат мулки бўлган объектларни

давлат тасарруфидан чиқариш ва

хусусийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиботларини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

давлат корхонасини хўжалик жамиятига (акциядорлик жамиятига, масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятга), ширкатга ёки бошқа тижорат ташкилотларига айлантириш;

давлат мулки бўлган объектларни ва (ёки) давлатга тегишли акцияларни, улушлар ва мулкий пайларни жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларига биржа ва биржадан ташқари савдоларда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сотиш.


3. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) шаклларини танлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат мулки қўмитасининг (Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармасининг) қарорларига мувофиқ, ишлаб чиқариш хусусиятларини, корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадларини ва ишлаб чиқариш кўламларини, асосий фондлар қийматини ҳамда потенциал инвесторлар таклифларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикасининг республикадан ташқарида жойлашган мулкини давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ; амалга оширилади.


5. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)нинг бориши, мулкни сотиш бўйича битишувлар ва сотиб олиш тушумлари суммаси тўғрисидаги статистик ахборот Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси белгилаган тартибда ва муддатларда статистика органларига тақдим этилади.


II. ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ

(ХУСУСИЙЛАШТИРИШ) ЖАРАЁНЛАРИ

БЎЙИЧА ТАШАББУС КЎРСАТИШ


6. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган (белгиланадиган) давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурлари (корхоналар рўйхатлари), шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатномалари (буюртманомалари) асосида амалга оширилади,


7. Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ёки давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) дастурига киритилган объектлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан:

юридик шахслар бирлашмалари билан биргаликда ҳар бир объект бўйича давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) жараёнларини амалга ошириш жадваллари тасдиқланади;

давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни амалга оширувчи орган - Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ёки давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) дастурига киритилган объ-ектлар бўйича давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан меҳнат жамоаси аъзоларидан буюртманомалар талаб қилинмайди.


8. Ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилмаган объектлар бўйича давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юридик ёки жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, ушбу корхоналар меҳнат жамоалари аъзоларининг буюртманомалари асосида амалга оширилиши мумкин. Давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштиришни амалга оширувчи органни (Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасини) белгилаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибда амалга оширилади.


9. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан:

нодавлат юридик шахслардан (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан) буюртманома мулкдорлар томонидан ёки мулкдорлар бунга вакил қилган шахслар томонидан имзоланган ва аризачининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак (1-илова);

жисмоний шахсдан (Ўзбекистон Республикаси фуқаросидан, хорижий давлат фуқаросидан ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан) буюртманома унинг томонидан ёки бунга вакил қилинган шахе томонидан имзоланган бўлиши керак (2-илова);

корхонанинг меҳнат жамоасидан буюртманома меҳнат жамоаси аъзоларининг умумий йиғилиши (конференцияси) томонидан бунга вакил қилинган корхона, бўлинма меҳнат жамоаси аъзоси томонидан имзоланади (3-илова). Меҳнат жамоаси буюртманомасига меҳнат жамоаси умумий йиғилиши (конференцияси)нинг корхона муҳри билан тасдиқланган протоколидан кўчирма, имзолаш варақаси илова қилинади. Юқорида санаб ўтилган барча ҳужжатлар корхона муҳри билан тасдиқланади.


10. Корхона (объект)ни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманома Давлат мулки қўмитасининг давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона (объект) жойлашган жой бўйича ҳудудий бошқармасига берилади.


11. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманомага энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдоридаги махсус йиғим тўланганлиги тўғрисидаги жужжат нусхаси илова қилинган бўлиши керак. Йиғим суммаси, кўриб чиқиш натижаларидан қатъи назар, аризачига қайтарилмайди.


12. Буюртманома берилган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан аризачига ёзма шаклда давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги ахборот етказилади. Ахборотда давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни амалга оширувчи орган - Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси кўрсатилади, Салбий қарор қабул қилинган тақдирда аризачига рад этиш сабаблари хабар қилинади. Бунда рад этиш сабаблари билан бирга давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) амалга оширилиши мумкин бўлган шартлар ва муддатлар кўрсатилади.


13. Олий Мажлиснинг 1995 йил 31 августдаги 119-1-сон қарорига 2-иловага киритилган корхона (объект)ни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманома тушган тақдирда ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) жараёнини ўтказишга тўсқинлик қилувчи сабаблар мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси уни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади. Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Давлат мулки қўмитаси томонидан корхона (объект)ни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) ушбу Низомга мувофиқ; амалга оширилади.


14. Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) тўғрисида қарорлар қабул қилинган, Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) дастури тасдиқланган, объектни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманомалар берилган вақтдан бошлаб ҳамда ижо-бий қарор қабул қилинган тақдирда ушбу корхонага (улуш, пай, акцияларга) мулкий эгалик қилиш ҳуқуқи бошқа мулкдорга берилгунгача ёки корхонани қайта ўзгартириш рад этилгунгача;

корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш (белгиланган тартибда банкротлик тартиботини ўтказиш бундан мустасно);

давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхонанинг хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқидаги мулкини, мулкий ҳуқуқларини бегоналаштириш (рўйхатдан чиқариш) тақиқланади.



III. ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ

(ХУСУСИЙЛАШТИРИШ)НИ ЎТКАЗИШ


15. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни ўтказиш учун Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузади. Комиссия таркибига Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси вакиллари билан бир қаторда:

таркибига давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона кирадиган юридик шахслар бирлашмаси;

давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона маъмурияти ва меҳнат жамоаси;

молия, монополияга қарши курашиш ва солиқ органлари;

хизмат кўрсатувчи банк;

жойлардаги давлат ҳокимияти органлари вакиллари;

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (корхоналарни қайта ташкил этилаётган ҳолда) бошқа мутахассислар киритилади.

16. Ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ тузилган давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) жараёнларини ўтказиш графиги асосида ёки давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманома асосида давлат мулки объектини давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси тегишли органлардан уларни Комиссия таркибига киритиш учун сўровни амалга оширади.


17. Тегишли бошқарув органларининг ва ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган муассасаларнинг раҳбарлари Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси сўровномаси олингандан кейин уч кун муддатда Комиссия таркибига киритиш учун номзод тўғрисидаги маълумотларни хабар қиладилар ҳамда кейинчалик унинг Комиссия ишларида иштирок этиши учун шароитларни таъминлайдилар.

Комиссия аъзоларининг Комиссияда ишлаган вақти учун асосий иш жойи бўйича иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлари сақланиб қолади.


18. Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилиш ва унинг ишларини ташкил этиш Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ўз ходимларидан тайинлайдиган Комиссия раиси томонидан амалга оширилади.

Комиссия раиси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Комиссия аъзоларшга, давлат мулки бўлган қайта ўзгартирилаётган объектнинг мансабдор шахсларига Комиссия фаолияти масалалари бўйича топшириқлар бериш;

Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси кўриб чиқиши учун Комиссия иш тартибини мунтазам равишда бузувчи айрим аъзоларни Комиссия таркибидан чиқариш, уларни тегишли равишда алмаштириш масалаларини киритиш.


19. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан, Комиссия раиси қатнашган тақдирда ҳуқуқий кучга эга ҳисобланади. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.

Комиссия қарорининг қабул қилинишига рози бўлмаган Комиссия аъзоси ўз мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ва уни Давлат мулки қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармасига юбориш ҳуқуқига эга.


20. Комиссия алоҳида иш йўналишлари бўйича экспертлар гуруҳларини шакллантириши, давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда баҳоловчиларни, консультация, аудиторлик ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни жалб этиши мумкин.


21. Корхонани давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)га тайёрлаш бўйича Комиссия томонидан амалга ошириладиган ишлар қуйидагилардан иборат бўлади:

корхонанинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларини хатловдан ўтказиш;

давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган мулклар таркибини аниқлаш;

объектнинг баҳолаш қийматини, шу жумладан, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш юзасидан лицензияга эга бўлган ташкилотлар хулосаси асосида белгилаш;

меҳнат жамоасида тушунтириш ишларини амалга ошириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни хал этиш.


22. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона маъмурияти мулкларни хатловдан ўтказиш далолатномаларини тайёрлаш учун ишчи комиссия тузади. Ишчи комиссия ўз фаолиятини Комиссия раҳбарлигида амалга оширади. Ишчи комиссия аъзолари тақдим этилаётган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


23. Комиссия Давлат мулки қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармасига кўриб чиқиш учун:

корхонани акциядорлик жамиятига, бошқа хўжалик жамиятига, ширкатга ёки бошқа тижорат ташкилотига айлантириш туррисидаги;

корхонани мулк комплекси сифатида тўлиқ сотиш тўғрисидаги;

корхонани қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш), шунингдек, қайта ташкил этиш жараёнида вужудга келадиган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) шакллари тўғрисидаги таклифлардан биттасини киритади.


24. Корхонани хўжалик жамиятига ёки ширкатга айлантиришда Комиссия томонидан:

Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича, давлат тасарруфидан чиқаришнинг намунавий режасига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) режаси тузилади, унда давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни ўтказишнинг тавсия этилаётган муддатлари, объектнинг баҳолаш қиймати, қонунчиликка мувофиқ корхона меҳнат жамоасининг айрим аъзоларига тавсия этилаётган имтиёзлар кўрсатилади;

мулк қийматини баҳолаш далолатномалари, таъсис ҳужжатлари лойиҳалари, бизнес-режа тузилади.


25. Комиссиянинг объектларни тўлиқ сотиш тўғрисидаги таклифларида қуйидагилар бўлиши керак:

объектни мулк комплекси сифатида тўлиқ сотиш афзалликларининг асосланиши;

бошланғич нархнинг ҳисоб-китоб ва асосланиши;

сотишнинг тавсия этилаётган усули (биржа, кимошди, тендер ёки инвестиция савдолари).


26. Корхонани қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) тўғрисида таклифлар киритилганда Комиссия уни қайта ташкил этишнинг зарурлигини асослаши ва қайта ташкил этишга дойр тадбирлар режасини тузиши керак. Тақдим этилган ҳужжатларда, зарурат бўлганда, қайта ўзгартирилаётган бирликлар ўртасида мажбуриятларнинг тақсимланиши ва бошқа алоқалар бўйича таклифлар бўлиши мумкин.


27. Комиссиянинг иш якунлари бўйича Давлат мулки қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармасига мажлислар протоколлари, Комиссия тасдиқлаган мулк қийматини баҳолаш далолатномалари, ишлаб чиқариш ва бошқа бўлинмаларнинг, ер участкаларини тақсимлашнинг тавсифи (режа-схемаси, ҳажмлари, жойлашиши), қайта ўзгартириш объектининг баҳолаш қиймати тўғрисидаги хулоса, ушбу Низомнинг 23-26-бандларига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) шаклига дойр таклифлар, шунингдек:

корхона солиқ бўйича рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органи томонидан тасдиқланган корхона баланси;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл);

дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг, шу жумладан, тўлов муддати ўтганларининг ёйилмаси;

ер участкалари, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

Таркибий ўзгартиришлар бўйича режаларда корхоналарнинг монополист (монополистлар) корхоналар (юридик шахслар гуруҳлари) пайдо бўлишига олиб келувчи қўшиб юборилиши назарда тутилган ҳолларда монопёлияга қарши курашиш органининг розилик хати хам тақдим этилади.

Комиссия томонидан корхонани масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятга ёки ширкатга айлантириш тўғрисида таклиф киритилганда айни бир вақтда 4-иловага мувофиқ юридик шахсларнинг ёки 4а-иловага мувофиқ жисмоний шахсларнинг қайта ташкил этйлаётган корхонанинг устав фондидан муайян улушлар сотиб олиш хоҳиши тўғрисидаги буюртманомалари тақдим этилади.

Комиссия томонидан корхонани акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида таклиф киритилганда акцияларнинг меҳнат жамоаси аъзоларига сотишга тавсия этилган пакети доирасида, уларнинг ҳар бири томонидан улар кўрсатган суммага акциялар сотиб олиш хоҳиши тўғрисида 5-иловага мувофиқ шакл бўйича меҳнат жамоаси аъзоларининг имзолаш варақаси тақдим этилади.

Комиссия томонидан меҳнат жамоасининг қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга бўлган аъзолари рўйхати хам тақдим этилади.


28. Комиссия ишларининг умумий муддати Комиссия тузилган вақтдан бошлаб икки ойдан ошмаслиги керак.


29. Комиссия тақдим этган материаллар ва ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси бир ҳафта муддатда қуйидаги қарорлардан биттасини қабул қилади:

Комиссияга ҳужжатларни, қайтариш сабабларини кўрсатган ва ҳужжатларни такрорий тақдим этиш муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун қайтаради, ҳужжатларни такрорий тақдим этиш муддати улар қайтарилган вақтдан бошлаб 10 кундан ошмаслиги керак. Агар Комиссия томонидан ҳужжатлар такрорий тақдим этилганда уларда давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусий-лаштириш тўғрисида қарор қабул қилишга имкон бермайдиган жиддий камчиликлар топилса, Комиссия тарқатиб юборилади ва янги Комиссия тузилади;

давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тўғрисида буйруқ чиқаради. Корхона акциядорлик жамиятига айлантирилганда намунавий уставга ва эмиссия проспектига мувофиқ тузилган устав ва эмиссия проспектини айни бир вақтда буйруқ билан тасдиқлайди. Корхона масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятга айлантирилганда буйруқ билан бир вақтнинг ўзида устав ҳамда давлат мулкида сақланиб қоладиган ва инвесторларга сотиладиган устав фондидаги улушлар тасдиқланади.

30. Буйруқ, устав, эмиссия проспекти (чиқариш тўғрисидаги ахборот) Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ваколатли раҳбари томонидан имзоланади, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади, тарқатилади ва сайланади.


31. Буйруқни бажариш:

хўжалик жамиятини, ширкатни ёки бошқа ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича - унинг раҳбарига;

корхона хўжалик жамиятига айлантирилганда объектларни тўлиқ, устав фондидан улушларни (акцияларни), шу жумладан, меҳнат жамоаси аъзоларига сотиш, бошқарув органларини шакллантиришни ташкил этиш бўйича - тегишли равишда Давлат мулки қўмитасининг аниқ ходимларига, Давлат мулки қўмитасининг ваколатли агентларига юкланади.

31-1. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этиладиган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларнинг муассиси ҳисобланади.

32. Корхона хўжалик жамиятига, ширкатга ёки бошқа ташкилотларга айлантирилганда:

уни давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ҳужжатлари тақдим этилгандан кейин рўйхатдан ўтказиш органлари томонидан қонунчиликда белгиланган муддатларда амалга оширилади;

бошқарув органларини сайлаш (тайинлаш) давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун муддатда амалга оширилади.


33. Давлат корхоналари негизида ташкил этилган хўжалик жамиятларида ва ширкатларда мавжуд бошқарув органлари улар қайта сайлангунгача (қайта тайинлангунгача) фаолиятини давом эттиришади.


34. Қонунчиликка мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) даврида корхона маъмурияти илгари тузилган жамоа шартномасининг барча қоидаларига риоя этишга мажбурдир.

Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи янги мулкдорга ўтган вақтдан бошлаб олти ой мобайнида унинг билан корхонанинг меҳнат жамоаси ўртасида янги жамоа шартномаси тузилади.


35. Агар таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, давлат мулки объекти негизида янгидан ташкил этилган хўжалик жамияти ёки ширкат давлат тасарруфидан чиқарилган ёки хусусийлаштирилган вақтда корхонада мавжуд бўлган барча ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг, шу жумладан, ерлардан, ер ости бойликларидан ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


36. Алоҳида давлат корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилганда ва хусусийлаштирилганда тайёргарлик ишларини амалга ошириш, объект қийматини баҳолаш, хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва олди-сотди жараёнини амалга ошириш учун Давлат мулки қўмитаси ҳайъати қарорига биноан молиявий, техник ва бошқа консультантлар жалб этилиши мумкин. Агентлар ва консультантларнинг аниқ вазифалари Давлат мулки қўмитаси ёки унинг топшириқларига биноан ваколатли агентлар томонидан белгиланади.

Алоҳида давлат корхоналари қайта ташкил этилганда стратегик инвесторларни жалб этиш мақсадида, якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштиришни амалга ошириш учун белгиланган тартибда ташкил қилинадиган ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.



IV. ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


37. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси давлат корхоналарини қайта ташкил қилиш натижасида барпо этиладиган акциядорлик жамиятларининг таъсисчилари бўладилар.


38. Акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда  амалга оширилади.

Акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш улар жойлашган жойда, ҳокимликлар аппаратининг корхоналарни рўйхатдан ўтказишга масъул бўлган тегишли бўлимлари томонидан бир ҳафта муддатда амалга оширилади.

Мазкур Низомга мувофиқ таъсис этилган акциядорлик жамиятларини рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш йиғимлари ва бошқа тўловлар ундирилмайди. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.

Акциядорлик жамиятининг рўйхатдан ўтказилган ҳамда нотариал тасдиқланган устави нусхаси унинг раҳбари томонидан Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) юборилади.

41. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан корхонани хусусийлаштириш режаси тасдиқланиши уни очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги қарор, эмиссия проспектини тасдиқлаш эса - акциялар чиқариш (эмиссия) тўғрисидаги қарор ҳисобланади.


42. Давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига айлантириш жараёнида эмиссия қилинган акциялар белгиланган тартибда янги мулкдорга сотилгунга қадар бирламчи жойлаштирилган давлат активлари ҳисобланади.


43. Корхонани қайта ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ, эмиссия проспекти (акциялар чиқариш сўровномаси) улар имзолангандан ва тасдиқлангандан кейин уч кун муддатда Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан қийматли қоғозлар чиқаришни рўйхатдан ўтказиш учун Марказга юборилади.

44. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатларни олгандан кейин:

қийматли қоғозлар чиқарилишини рўйхатдан ўтказади;

акциялар намуналари (эскизлари)ни тасдиқлайди;

давлат рўйхатидан ўтказиш санаси, коди кўрсатилган ва "Рўйхатдан ўтказилади" деган белги қўйилиб, ип ўтказиб тикилган ва ўз муҳри билан тасдиқланган эмиссия проспектининг бир нусхасини акциядорлик жамиятига боради;

Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасининг корхонани қайта ўзгартириш тўғрисидаги буйруғи нусхаси билан биргаликда қийматли қоғозлар чиқарилишини ҳисобга олиш учун эмиссия проспектининг иккинчи нусхасини Марказий депозитарийга беради.


45. Бирламчи эмиссия проспектлари (акциялар чиқарилиши) Марказ томонидан текин рўйхатдан ўтказилади.


46. Марказий депозитарий мазкур Низомнинг 43-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда эмиссия проспекти рўйхатини тузади ва эмиссия қилинаётган акцияларни ҳисобга олади. Давлатга тегишли акциялар билан операциялар бўйича Марказий депозитарий хизматларига ва уларни сақлаш учун ҳақ тўлаш давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади.


47. Агар эмиссия проспектида акцияларни махсус бланкалар (нақд шаклда) шаклида чиқариш назарда тутилса, уларни тайёрлашга Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига ҳақ тўланади. Бунда уларни чиқариш муддати, шу жумладан, Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси буюртмаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга бўлган матбаа корхоналари томонидан тайёрлаш ҳам шу жумлага киради, Марказий депозитарийга сақлаш учун бериш эмиссия проспекти рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.


48. Акцияларни меҳнат жамоаси аъзолари ўртасида тарқатиш эмиссия проспектига мувофиқ, шунингдек, Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси буйруғи билан (буйруқда акциялар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган меҳнат жамоаси айрим аъзоларига берилган имтиёзлар кўрсатилади, бирок бу муддат бир йилдан ортиқ бўлмаслиги керак) Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасининг ваколатли агенти томонидан амалга оширилади (буйруққа илова қилинадиган рўйхатга мувофиқ).



V. ДАВЛАТ МУЛКИ БЎЛГАН, ДАВЛАТ

ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН

(ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАЁТГАН)

КОРХОНА (ОБЪЕКТ)НИНГ БАҲОЛАШ

ҚИЙМАТИНИ ҲАМДА УНИ СОТИШНИНГ

ТАКЛИФ ҚИЛИНАЁТГАН ДАСТЛАБКИ

(БОШЛАНҒИЧ) НАРХИНИ БЕЛГИЛАШ


49. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхоналар (объектлар) мол-мулкини баҳолаш қиймати "Ўзбекистон Республикаси мол-мулкни баҳолаш миллий тизими" стандартига мувофиқ белгиланади.

Баҳолаш қоидага кўра уч усулда: харажат, даромад, қиёсий сотувлар усуллари бўйича амалга оширилади. Баҳолашнинг ушбу уч усулидан бирортасини қўлланиш мумкин бўлмаган тақдирда баҳоловчи у ёки бу усулни қўллашдан воз кечганлигини асослаши керак.

Баҳолаш қиймати миллий валютада аниқланади, айни бир вақтда у Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг баҳолаш ўтказилаётган пайтдаги курси бўйича АҚШ долларида фиксация қилинади, агар қонун хужжатларида мол-мулкни бахолашнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса.

51. Мазкур Низомнинг 49-бандида кўрсатилган харажат усулни қўллашда баҳоланаётган мол-мулк таркибига қуйидагилар киритилади:

корхона балансида бўлган барча асосий воситалар, уларнинг техник ҳолатидан қатъи назар, хам ишлаб турган (вақтинча тўлиқ таъмирлашда ва модернизацияда бўлган объектлар ҳам шу жумлага киради), ҳам консервацияда, заҳирада ёки резервда бўлган (ўрнатилмаган асбоб-ускуналар), ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентари, иш моллари ва маҳсулдор моллар, куп йиллик дарахтлар ва асосий воситаларнинг бошқа турлари, шунингдек, бошқа корхоналар ва ташкилотларга фойдаланишга, ижарага берилган асосий воситалар;

бошқа узоқ муддатли активлар, шу жумладан, номоддий активлар;

айланма активлар;

бошқа активлар.

Мол-мулкни баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1) ишга тушириш ёки сотиб олиш вақтида дастлабки қийматдан келиб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 18 июндаги 293-сон, 1993 йил 1 июндаги 261-сон ва 1994 йил 28 ноябрдаги 572-сон ва 2000 йил 26 декабрдаги 500-сон қарорларига мувофиқ индексация коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган асосий фондларнинг баланс қиймати белгиланади;

2) асосий фондларнинг қийматини тайёрловчи заводлар нархларига, прейскурантлар, прайс-варақлар ва бошқаларга мувофиқ бўлгунгача қайта баҳолаш йўли билан ёки баҳолаш санасида Ҳукумат қарори бўйича асосий фондларни сўнгги қайта баҳолаш санасидан бошлаб Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари бўйича асосий фондлар қиймати қимматлашиши коэффициентларини қўллаш йўли билан асосий фондларнинг амалдаги нархлардаги (бозор нархларидан юқори бўлмаган) тиклаш қиймати аниқланади.

10 фоиздан камроқ қолдиқ, қийматга эга бўлган асосий фондлар бўйича устав фондига уларнинг амалдаги нархлардаги тиклаш қийматининг 10 фоизи миқдоридаги қиймати киритилади.

Автотранспорт воситаларини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида" 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;

3) 1997 йил 1 январгача амал қилган ва 1997 йил 1 январдан кейин жорий этилган асосий фондларни тўлиқ тиклашга ва улардан фойдаланиш муддатларига белгиланган тегишли амортизация нормаларидан келиб чиқиб асосий фондларнинг эскириши ҳажми белгиланади. Ишчи комиссиянинг қарорига кўра эскириш даражаси асосий фондларнинг дастлабки истеъмол қийматлари йўқолиши даражасига қараб аниқлаштирилиши мумкин;

4) амалдаги нархларда тиклаш қиймати билан фойдаланиш давридаги муайян норматив эскириш ҳажми ўртасидаги тафовут сифатида амалдаги нархларда асосий фондларнинг қолдиқ қиймати аниқланади. Асосий фондларни баҳолаш далолатномаси 6-иловага мувофиқ тузилади;

5) ижтимоий инфратузилма объектларини баҳолаш далолатномаси 7-иловага мувофиқ тузилади;

6) капитал қўйилмаларни (тугалланмаган қурилиш ва ўрнатилмаган асбоб-ускуналарни) баҳолаш далолатномалари 8 ва 9-иловаларга мувофиқ баҳолаш пайтида амалда бўлган нархларда тузилади;

7) охирги (баҳолаш санасидаги) корхонанинг бухгалтерия баланси ёки айланма активлар қийматини қайта рўйхатдан ўтказиш маълумотлари (ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, киска муддатли қўйилмалар, дебиторлик қарзлар), шунингдек, корхонанинг мажбуриятлари (узоқ муддатли ва киска муддатли қарзлар ва кредитлар, аванслар, кредиторлик қарзлар) аниқланади;

8) ер участкаларидан, ер ости бойликларидан ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати баҳоланади, унинг натижалари 10-иловага мувофиқ далолатномада акс эттирилади;

9) айланма воситаларга тегишли бўлган товар-моддий бойликлар, шунингдек, арзонбаҳо ва тез эскирадиган буюмлар амалдаги улгуржи ёки чакана нархларда баҳоланади, Бойликларнинг айрим турларига янги нархлар ҳисобга олинган ҳолда уларнинг қиймати аниқлаштирилади.


52. Баҳолаш натижалари бўйича 11-иловага мувофиқ мол-мулкни баҳолаш йиғма далолатномаси тузилади.


53. Корхонани (мол-мулк, улушлар, пайлар, акциялар) сотишда таклиф этиладиган нарх АҚШ долларида қайд этилган баҳолаш қийматини сотиш пайтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаб чиқиш йўли билан аниқланади.

54. Баҳолашнинг икки ва ундан ортиқ усули қўлланилган тақдирда Комиссия Давлат мулки қўмитасига мол-мулк қийматини баҳолаш бўйича барча олинган натижаларни тақдим этади, улар асосида Давлат мулки қўмитаси (республика вазирликлари, идоралари ва хўжалик бошқаруви органлари тизимига кирадиган корхоналар бўйича) ёки унинг ҳудудий органи (бошқа корхоналар бўйича) буйруғига биноан корхонанинг қиймати, устав фонди миқдори белгиланади. Корхона қиймати, устав фондининг белгиланадиган миқдори ушбу Низомнинг 51-53-бандларида назарда тутилган тартибда аниқланган баҳолаш қийматидан паст бўлиши мумкин эмас.

55. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасининг қарорига кўра, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, корхона мол-мулкини сотиш тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш шартномаси бўйича (бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга) амалга оширилиши мумкин.


VI. ТОМОНЛАРНИНГ ЎЗАРО МАЖБУРИЯТЛАРИ

ТЎҒРИСИДА ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ


57. Давлат мулки объектини хўжалик жамиятига ва ширкатга айлантиришда ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги шартнома-битим Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан акциядорлар (қатнашчилар), (кузатувчи Кенгаш раиси ёки ижро этувчи орган раҳбари) ваколат берган шахе билан тузилади. Шартнома-битимда қуйидагилар акс эттирилиши мумкин:

муайян даврда корхона фаолияти соҳасини ва ишлаб чиқариш, маҳсулот экспортининг келишилган ҳажмларини сақлаб қолиш шартлари;

иш ўринлари сонини ўзгартириш шартлари;

муайян истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бериш;

экология хавфсизлигини таъминлаш, ишловчиларнинг меҳнат

шароитларини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ходимларнинг ижтимоий-маиший таъминоти хусусиятлари;

ижтимоий, Табиатни муҳофаза қилиш объектларини сақлаш шартлари.


58. Давлат активларини сотишда Давлат мулки қўмитаси (Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси) билан инвестор ўртасида ҳам муайян даврда томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисида шартнома-битим тузилиши мумкин, унда зарурат бўлганда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

мулк қилиб сотиб олинаётган мол-мулк (улушлар, пайлар, акциялар) ҳақини инвесторларга тўлашнинг ва инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг келишилган муддатлари;

сотиб олинаётган мол-мулкниянги мулкдорга бериш, шу жумладан, мулк ҳуқуқини берувчи далолатнома бериш шартлари;

тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш ва инвестиция мажбуриятларини бажариш даврида инвестор томонидан сотиб олинаётган мол-мулк (улушлар, пайлар, акциялар)дан фойдаланиш шартлари.

Инвестор томонидан корхона яхлит ёки акциялар (улушлар, пайлар)нинг назорат пакети сотиб олинишида шартнома-битимга мазкур Низомнинг 57-бандида баён қилинган шартлар ҳам киритилиши мумкин,



VII. МУЛККА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ

ТАСДИҚЛОВЧИ ДАЛОЛАТНОМАНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


59. Давлат тасарруфидан чиқарилган (хусусийлаштирилган) мол-мулкка мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг жорий этилиши янги мулкдор (мулкдорлар) Давлат мулки қўмитаси томонидан бериладиган далолатномани олган пайтдан бошлаб амалга оширилади.


60. Далолатнома бланкаси 12-иловага мувофиқ белгиланган шакл бўйича махсус қоғозда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобда турадиган жужжат ҳисобланади.


61. Далолатнома 5 кундан куп бўлмаган муддатда:

белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган акциядорлик жамиятига - бошқарув органлари тузилгандан кейин;

масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятга ёки ширкатга - инвесторлар томонидан ушбу мақсадлар учун мўлжалланган жамият (ширкат) шакллантирилган устав фонди улушлари сотиб олингандан ва бошқарув органлари тузилгандан кейин;

корхона (объект)ни сотиб олган инвесторга - у мол-мулкнинг сотув қийматини тўлиқ тўлагандан кейин берилади, тузилган битишув нархига кирган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши ҳам шу жумлага киради.


62. Мол-мулк тўлов бўлиб-бўлиб тўланганда давлат далолатномаси тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ инвестор томонидан барча мажбуриятлар бажарилгандан кейин берилади.


63. Давлат тасарруфидан чиқарилган (хусусийлаштирилган) мол-мулк (унинг бир қисми) ўзгага берилиши натижасида мулкдор ўзгарган тақдирда ўзгага берилган мол-мулкка янги давлат далолатномаси берилмайди.


64. Давлат мулки объекти ким ошди савдосида ёхуд танлов, тендер, инвестиция савдоси натижалари бўйича сотиб олинган тақдирда давлат далолатномаси Давлат мулки қўмитаси томонидан олди-сотди шартномаси ва битишув шартларига мувофиқ харидор томонидан сотиб олинаётган мол-мулкнинг қийматини тўлаш бўйича барча мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисида тақдимнома тақдим этилиши асосида берилади.


65. Далолатнома берилганлиги учун янги мулкдор (акциядорлик жамиятларига айлантирилган корхоналардан ташқари) томонидан объектни сотиш қийматининг бир фоизи миқдорида давлат божи тўланади.





1-ИЛОВА




_____________ вилояти бўйича Давлат мулки қўмитаси

бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш N


_______ йил "_____ " _________________


Давлат тасарруфидан чиқариш

(хусусийлаштириш) учун

БУЮРТМАНОМА

Қуйидаги манзилда жойлашган

(тўлиқ манзили, телефони, факс, телекс)

корхонаси (объекти)ни

(объектнинг  номи)


(таклиф қилинаётган шакл - АЖ, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ёки коммандит ширкати, ишлаб чиқариш кооперативи ва бошқа тижорат ташкилотлари)

га


айлантириш, сотиш (кераксизи ўчириб қўйилсин) тўғрисида қарор қабул (қилишингизни сурайман,

Идоравий мансублиги

Буюртманома берувчи

(нодавлат юридик шахс)

Манзил, индекс

Буюртманома берувчи тўғрисидаги маълумотлар

(рўйхатдан ўтиш раками, давлат рўйхатдан ўтган санаси, ташкилий-ҳуқуқий шакли, устав фондидаги давлат улуши)

Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс

(Ф.И.О., лавозими)

(имзо)

________ йил " ____ " _________________М.Ў.


-----------------------------------

Эслатма: ҳужжат тўлдирилаётганда тузатиш ва ўчиришга йўл қўйилмайди.





2-ИЛОВА




_________________ вилояти бўйича Давлат мулки қўмитаси

бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш N


_______ йил " ____ " ________________


Давлат тасарруфидан чиқариш

(хусусийлаштириш) учун

БУЮРТМАНОМА

Қуйидаги манзилда жойлашган

(тўлиқ манзили, телефони, факс, телекс)

корхонаси (объекти)ни

(объектнинг  номи)


(таклиф қилинаётган шакл - АЖ, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ёки коммандит ширкати, ишлаб чиқариш кооперативи ва бошқа тижорат ташкилотлари)

га

айлантириш, сотиш (кераксизи ўчириб қўйилсин) тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

Идоравий мансублиги

Буюртманома берувчи

(нодавлат юридик шахс)

Манзил, индекс

Буюртманома берувчи тўғрисидаги маълумотлар

(паспорт серияси ва номери, ким томонидан берилган)

(имзо)

________ йил " ____ " _________________


-----------------------------------

Эслатма: ҳужжат тўлдирилаётганда тузатиш ва ўчиришга йўл қўйилмайди.





3-ИЛОВА




________________ вилояти бўйича Давлат мулки қўмитаси

бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш N


___________ йил " ___ " _______________


Давлат тасарруфидан чиқариш

(хусусийлаштириш) учун

БУЮРТМАНОМА

Қуйидаги манзилда жойлашган

(тупик, манзили, телефони, факс, телекс)

корхонаси (объекти)ни

(объектнинг  номи)


(таклиф қилинаётган шакл - АЖ, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ёки коммандит ширкати, ишлаб чиқариш кооперативи ва бошқа тижорат ташкилотлари)

га

айлантириш, сотиш (кераксизи ўчириб қўйилсин) тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

Идоравий мансублиги

Буюртманома берувчи

(корхонанинг меҳнат жамоаси)

Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс

(Ф.И.О., лавозими)

(имзо)

________ йил " ____ " _________________ М. Ў.

-----------------------------------

Эслатма: ҳужжат тўлдирилаётганда тузатиш ва ўчиришга йўл қўйилмайди.





4-ИЛОВА




______________ вилояти бўйича Давлат мулки қўмитаси

бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш N

________ йил " ____ " ______________


Хусусийлаштирилаётган корхонадан

улуш сотиб олиш учун

БУЮРТМАНОМА

Қуйидаги манзилда жойлашган

(тўлиқ манзили, телефони, факс, телекс)

хусусийлаштирилаётган

(объектнинг  номи)


корхонадаги

млн сўмлик улушни

сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

Идоравий мансублиги

Буюртманома берувчи

(нодавлат юридик шахс)

Манзил, индекс

Буюртманома берувчи тўғрисидаги маълумотлар

(рўйхатдан ўтиш рақами, давлат рўйхатидан ўтган санаси; мулкчилик шакли, давлат мулкининг устав фондидаги улуш)

Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс

(Ф.И.О., лавозими)

(имзо)

________ йил " ____ " _________________ М. Ў.

-----------------------------------

Эслатма: ҳужжат тўлдирилаётганда тузатиш ва ўчиришга йўл қўйилмайди.





4а-ИЛОВА




____________________ вилояти бўйича Давлат мулки қўмитаси

бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш N

_______ йил "___ " _____________


Хусусийлаштирилаётган корхонадан улуш сотиб олиш учун

БУЮРТМАНОМА

Қуйидаги манзилда жойлашган

(тўлиқ манзили, телефони, факс, телекс)

корхонанинг

(объектнинг  номи)


млн сўмлик улуш,

пай, акцияларини (керексизи ўчириб қўйилсин) сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

Идоравий мансублиги

Буюртманома берувчи

(жисмоний шахс (шахслар)нинг Ф.И.О.)

Манзил, индекс

(доимий яшаш жойи)

телефон, факс

Буюртманома берувчи тўғрисидаги маълумотлар

(паспорт серияси ва номери, ким томонидан берилган)

(имзо)

________ йил " ____ " _________________ М. Ў.





5-ИЛОВА




Эмиссия қилинган акцияларнинг бир қисмини

ўз маблағлари ҳисобига номинал қиймати

бўйича сотиб олиш хоҳишини билдирган

давлат тасарруфидан чиқарилган

(хусусийлаштирилган) корхонанинг

меҳнат жамоаси аъзоларининг

ИМЗОЛАШ ВАРАҚАСИ



Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

Эгаллаб турган лавозими

Иш стажи, йил

Номинал қиймати бўйича сотиб олинадиган акцияларнинг умумий қиймати (сўм)

1

2

3

4

5

6-ИЛОВА




Асосий фондларни хатлаш ва

баҳолаш қийматини аниқлаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


__________________________________________________________

_____ йил " ___ " _____ даги ҳолатига кўра амалдаги нархларда

Т/р

Инв. N

Хатлов объектининг номи, техник тавсифи

Фойдаланишга топшириш йили ва ойи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 июндаги 261-сон, 1992 йил 8 июндаги 293-сон, 1994 йил 8 ноябрдаги 572-сон қарорлари бўйича дастлабки баланс қиймати (минг сўм)


Асосий фондлар амортизацияси бўйича ҳисоб-китоблар

Шифр

Норма

Фонд муддати

Эскириш %

1997 йил 1 январгача

1997 йил 1 январдан

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1.










2.










3.










жадвал давоми

Эскириш (минг сўм)

Қолдиқ қиймат (минг сўм) гр. 5-гр.11

Статистика органлари томонидан тақдим этиладиган баҳолаш санасидаги қайта ҳисоблаш коэффициентлари

Амалдаги нархларда тикланадиган қиймат (минг сум) гр. 5 -гр. 13

Амалдаги нархларда баҳолаш қиймати (қайта ҳисоблаш коэффициентини ва амортизацияланган асосий фондларни тўлиқ баҳолашни ҳисобга олган ҳолдаги қолдиқ қиймат) (минг сўм)


11

12

13

14

15









ҲАММАСИ:


Комиссия раиси -                                    (Ф. И. О.)

Комиссия аъзолари -





7-ИЛОВА




Ижтимоий инфратузилма ва атроф муҳитни

муҳофаза қилиш объектларини хатлаш ва

баҳолаш қийматини аниқлаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

___________________________________________________________

_____ йил " ___ " _______ даги ҳолатига кўра амалдаги нархларда

Т/р

Инв. N

Хатлов объектининг номи, техник тавсифи

Фойдаланишга топшириш йили ва ойи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 июндаги 261-сон, 1992 йил 8 июндаги 293-сон, 1994 йил 8 ноябрдаги 572-сон қарорлари бўйича дастлабки баланс қиймати (минг сўм)


Асосий фондлар амортизацияси бўйича ҳисоб-китоблар

Шифр

Норма

Фонд. муддати

Эскириш %

1997 йил 1 январгача

1997 йил 1 январдан

юриш

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1.










2.










3.










жадвал давоми

Эскириш (минг сўм)

Қолдиқ қиймат (минг сўм) гр. 5-гр.11

Статистика органлари томонидан тақдим этиладиган баҳолаш санасидаги қайта ҳисоблаш коэффициентлари

Амалдаги нархларда тикланадиган қиймат (минг сум) гр. 5 -гр. 13

Амалдаги нархларда баҳолаш қиймати (қайта ҳисоблаш коэффициентини ва амортизацияланган асосий фондларни тўлиқ баҳолашни ҳисобга олган ҳолдаги қолдиқ қиймат) (минг сўм)


11

12

13

14

15









ҲАММАСИ:


Комиссия раиси -                                    (Ф. И. О.)

Комиссия аъзолари -





8-ИЛОВА




Тугалланмаган қурилишни хатлаш ва баҳолаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

___________________________________________________________

______ йил " ___ " _______даги ҳолатига кўра амалдаги нархларда

Ҳаражатлар амалга оширилган йил

Ҳаражатлар ҳажми минг рублда, сўм-купонда, сўмда

Асос (бажарилган ишлар далолатномаси, номерлари ва санслари)

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 июндаги 261-сон, 1992 йил 8 июндаги 293-сон, 1994 йил 8 ноябрдаги 572-сон қарорлари бўйича қиймати (минг сўм)


"Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан тақдим этиладиган қурилиш қимматлашишини қайта ҳисоблаш коэффициентлари

Амалдаги нархларда баҳолаш қиймати (минг сўм)

қайта ҳисоблаш коэффициенти


сумма

1990 йил







1991 йил







1992 йил







1993 йил







1994 йилгача







1995 йилдан баҳолаш санасигача







Жами:







Комиссия раиси -

Комиссия аъзолари -





9-ИЛОВА




Ўрнатилмаган асбоб-ускуналарни

хатлаш ва баҳолаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


_________________________________________________________

______ йил " ___ "_____ даги ҳолатига кўра амалдаги нархларда


Т/р

Инв. N

Хатлов объектининг номи, техник тавсифи

Фойдаланишга топшириладиган йили ва ойи

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 июндаги 261-сон, 1992 йил 8 июндаги 293-сон, 1994 йил 8 ноябрдаги 572-сон қарорлари бўйича дастлабки баланс қиймати (минг сум)


Статистика органлари томонидан тақдим этиладиган баҳолаш санасидаги қайта ҳисоблаш коэффициентлари

Амалдаги нархларда баҳолаш қиймати

1

2

3

4

5

6

7

1.







2.







3.







ҲАММАСИ:


Комиссия раиси -

Комиссия аъзолари -                             Ф. И. О.





10-ИЛОВА




Ер участкалари, ер ости бойликлари ва бошқа

табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари

қийматини хатлаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

_______________________________________________________

____ йил " ___ " _____даги ҳолатига кўра амалдаги нархларда

(минг сўм)


Т/р

Табиий ресурсларнинг номи

Объектнинг жойлашган ўрни

Фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат далолатномасининг реквизитлари


Кадастр тартиб

разами

1

2

3

4

5

1.

Ер участкаси




2.

Табиий ресурслар





а)





б)





в)




3.

Ер ости бойликларидан ойдаланишҳуқуқи




жадвал давоми

Ресурсларнинг техник кўрсаткичлари


Саноат заҳиралари қолдикларининг баҳолаш қиймати

Фойдаланиш (қaзиб олиш) ҳyқyқининг баҳолаш қиймати

Кон таркиби ва фойдали элементлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар


Разведка қилинган саноат заҳиралари

Саноат заҳиралари қолдиғи

Конларнинг жойлашиш параметрлари

Объектларнинг жойлашиш схемаси тўғрисидаги маълумотлар

6

7

8

9

10

11

12































Комиссия раиси -

Комиссия аъзолари -                                 Ф. И. О.


Корхона раҳбари -





11-ИЛОВА




Корхона (объект) мол-мулкини баҳолаш йиғма

ДАЛОЛАТНОМАСИ

________________________________________

_____ йил ______________ даги ҳолатга кўра

(минг сўм)

Т/р

Кўрсаткичларнинг номи


Қиймат

I

Активлар



1.

Ижтимоий инфратузилмалар ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларини ҳисобга олган ҳолда асосий фондларнинг амалдаги нархлардаги баҳолаш (қолдиқ) қиймати асосий фондларни хатлаш ва уларнинг қолдиқ қийматини амалдаги нархларда аниқлаш далолатномаси).



2.

Номоддий активларнинг қолдиқ қиймати (баланс бўйича қабул қилинади).



3.

Капитал қўйилмаларнинг амалдаги нархлардаги баҳолаш қиймати:



а)

тугалланмаган қурилишнинг баҳолаш қиймати (тугалланмаган қурилишни хатлаш ва амалдаги нархларда баҳолаш далолатномаси);



б)

Урнатилмаган асбоб-ускунанинг баҳолаш қиймати (ўрнатилмаган асбоб-ускунани хатлаш ва амалдаги нархларда баҳолаш далолатномаси).



4.

Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар ва инвестициялар (баланс бўйича қабул қилинади).



5.

Бошқа узоқ муддатли активлар (баланс бўйича қабуп қилинади).



6.

Фойдаланиш ҳуқуқининг баҳолаш қиймати; а) ер участкаларидан; б) ер ости бойликларидан; в) фойдали қазилмалардан.



7.

Айланма активлар (11 бўлим - баланс активлари).




Активларнинг ҳаммаси.



II

Пассивлар (корхонанинг мажбуриятлари).



III

Ижтимоий инфратузилма ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларини ҳисобга олган ҳолда мол-мулкнинг амалдаги нархларда баҳолаш қиймати (1 бўлим суммаси - 11 бўлим суммаси).



IV

Ўзбекистон Республикаси банклараро валюта бозорида баҳолаш санасида белгиланадиган мол-мулкнинг биржадан ташқари валюта бозори курси бўйича АҚШ долларидаги баҳолаш қиймати.



V

Ижтимоий инфратузилмалар ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларининг қиймати (ижтимоий инфратузилмалар ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларини хатлаш ва уларнинг қолдиқ қийматини амалдаги нархларда аниқлаш далолатномаси),



VI

Ижтимоий инфратузилмалар ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларининг баҳолаш қийматини ҳисобга олмаган ҳолда мол-мулкнинг баҳолаш қиймати (III бўлим - V бўлим).



VII

Ўзбекистон Республикаси банклараро валюта бозорида баҳолаш санасида белгиланадиган биржадан ташқари валюта бозори курси бўйича ижтимоий инфратузилмалар ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектлари қийматини ҳисобга олмаган ҳолда мол-мулкнинг АҚШ долларидаги баҳолаш қиймати.



Комиссия раиси -                                    (Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари -


-----------------------------------

Эслатма: V-VII йўлимлар ижтимоий инфратузилмалар ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектлари давлат тасарруфилан чиқариладиган (хусусийлаштириладиган) корхона (объект) га фоидаланиш учун берилган ҳолларда тўлдирилади.





12-ИЛОВА




ТИТУЛ ВАРАҚ



Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ

БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ


МУЛККА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ

БЕРУВЧИ ДАВЛАТ ДАЛОЛАТНОМАСИ


(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин босма ҳарфлар билан ёзилади)



Далолатноманинг орқа томони




МУЛККА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ

ДАВЛАТ ДАЛОЛАТНОМАСИ N _____________



манзилда турувчи (яшовчи)

(юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг - янги

га

мулк эгасининг Ф. И. О.)


қиймати

бўлган


(сумма ёзув билан) (давлат тасарруфидан

мулкка эгалик

чиқарилган ёки хусусийлаштирилган давлат мулкининг номи)


қилиш ҳуқуқи берилди.

Паспорт серияси

номери

да


қачон ва ним томонидан берилган.

ҳисоб-китоб рақами ва банк бўлими

Мазкур далолатнома


(мазкур далолатномани берган ташкилотнинг номи)

томонидан

асосида берилди.


(далолатномани бериш асоси)


Ўзаро мажбуриятлар тўғрисида битим тузилди:


______ йил " ___ " ____________ N ______________


Далолатнома берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана _____________


Қўмита раиси



(Ф.И.О.)


(Ҳудудий бошқарув раиси)


М. Ў.


























Время: 0.0032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск