ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 279-сон қарорига 3-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 6 октябрдаги
3-ИЛОВА
Масъулияти чекланган жамиятлар устав
фондлари (устав капиталлари)даги давлат
улушларини сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини (бундан буён давлат улуши деб юритилади) хусусийлаштириш тартибида нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга сотиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат улушини суднинг қарори асосида сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
жамият - устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган масъулияти чекланган жамият;
давлат улуши савдолари (савдолар) - сотувчи ёки аукцион ва танловларни ташкил этиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда электрон шаклда ўтказиладиган ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилот томонидан давлат улушини сотиш бўйича ташкил этиладиган савдолар;
савдолар ташкилотчиси - сотувчи ёхуд сотувчи билан тузилган шартномага асосан "Е-auksion" электрон савдо платформасида аукцион ва танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилот (бундан буён матнда ихтисослаштирилган ташкилот деб юритилади);
талабгор - савдоларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти);
қатнашчи - аукцион ёки танловда қатнашишга қўйилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили;
ваколатли вакил - қатнашчи (талабгор) томонидан ишончномага асосан аукцион, танлов ёки тўғридан-тўғри музокараларда қатнашиш ваколати берилган шахс;
сотувчи - Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма);
харидор - сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат улушининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари);
Давлат комиссияси - Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси;
Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;
танлов - танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли;
танлов шартлари - танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, таклифнинг нархи, қатнашчиларга қўйиладиган қўшимча юкламалар, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар ва талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;
танлов ҳужжатлари - давлат улуши тўғрисида, танлов шартлари ва тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотдан иборат савдо ташкилотчиси томонидан талабгорларга тақдим этиладиган танловни ўтказиш қоидалари, танлов таклифлари шаклларини ўз ичига олувчи ҳужжатлар тўплами;
танлов таклифи - танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда олди-сотди шартномасини тузиш таклифи;
савдоларни ўтказиш санаси - аукцион ўтказиш ёки танлов якунлари юзасидан хулоса чиқариш санаси ва вақти;
сотиб олиш тўлови - сотиб олинаётган давлат улуши учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валютада (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади) пул маблағларида Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган пул маблағлари;
инвестициявий мажбуриятлар - давлат улушларини сотиб олишда харидор томонидан жамиятга инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар - давлат улушларини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
аукцион - мусобақалашиш асосида (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) харидорни аниқлаш шакли, бунда энг катта нархни таклиф қилган қатнашчи олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлади;
танлов асосидаги аукцион - аукционнинг сотувчи томонидан белгиланган мезонлар бўйича олдиндан танланган махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;
бошланғич нарх - давлат улушини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх.
3. Давлат улушини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг ёки хўжалик бошқаруви органларининг, жамиятнинг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва белгиланган тартибда республика мулки ҳисобланганда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (жамиятларнинг рўйхатларига) (бундан буён матнда хусусийлаштириш дастурлари деб юритилади) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича амалга оширилади.
Савдоларда турган, илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган давлат улушлари мазкур давлат улушларини сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.
Давлат улушларини сотиш муддати ва шартларини белгилаш, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат комиссияси ёхуд берилган ваколатлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.
Давлат улушлари уч ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси, қолдиқ (баланс) ёки соф активлари қийматидан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади.
Савдоларда давлат улушини сотиб олишга уч ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нарх босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин.
Савдоларда давлат улушини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нарх босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин.
4. Давлат улушларини Ўзбекистон Республикасининг резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат улушларини ЭАВда ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат улушларини сотиб олиш учун республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг "лоро" вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағларидан фойдаланишлари мумкин.
ЮЗАСИДАН ТАШАББУС КЎРСАТИШ
5. Давлат улушини сотиш юзасидан давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органи, жамиятнинг ўзи, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан Агентлик ёки ҳудудий бошқармага тегишлича таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.
6. Давлат органининг ёки хўжалик бошқаруви органининг, жамиятнинг ўзининг давлат улушини сотиш тўғрисидаги таклифига:
давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки жамиятнинг ўзининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган сотишга таклиф этилаётган давлат улушини сақлаб қолиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;
Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича жамият тўғрисидаги асосий маълумотлар;
жамиятнинг таъсис ҳужжатлари нусхалари илова қилинади.
7. Давлат улушини сотиш учун буюртманома:
нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомга 2-иловага биноан шакл бўйича раҳбар ёки унинг томонидан бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши лозим;
жисмоний шахс номидан ушбу Низомга 3-иловага биноан шакл бўйича унинг ўзи ёки бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши лозим.
8. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат улушини сотиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда давлат улушини сотиш учун буюртманомани олгандан кейин беш иш куни ичида тегишли давлат органига ёки хўжалик бошқаруви органига, қатнашчиларга уни сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.
Давлат органининг ёки хўжалик бошқаруви органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган хулоса сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентлик ёки ҳудудий бошқармага тақдим этилади.
Муайян давлат улушини давлат мулкида сақлаб қолиш эҳтиёжи мавжуд бўлган тақдирда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат улушини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида мазкур давлат улушини сотиш рад этилганлиги ҳақида ариза берувчини рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
9. Давлат улушини сотиш учун буюртманома (таклиф) ҳудудий бошқармага тушган тақдирда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий бошқарма давлат улушини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида ҳудудий танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:
жамиятнинг таъсис ҳужжатлари нусхалари;
жамиятнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;
жамиятнинг кадастр ҳужжатлари нусхалари;
биринчи раҳбар томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлар (1 ва 2-шакллар) нусхалари;
давлат улуши бўйича охирги уч йил ичида ҳисобланган ва тўланган (ёки тўланмаган) дивидендлар суммаси тўғрисидаги маълумотлар;
жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушига ҳақиқий активларнинг (асосий воситалар 1 январга ҳар йили қайта баҳолангандан кейин) нисбати тўғрисидаги ахборот;
сотиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса;
Ҳудудий танлов комиссияси давлат улушини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши учун кўриб чиқади;
республика мулки бўлган давлат улуши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда, ҳудудий бошқарма ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларини илова қилган ҳолда Агентликка юборади.
Агентлик, зарур бўлганда, ҳудудий бошқармадан жамият тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.
10. Давлат улушини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Агентликка келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳудудий орган томонидан ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссиясига юборилади.
11. Жамиятда унинг тегишли объектларига оид кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, кўрсатилган ҳужжатлар сотувдан олдинги тайёргарлик доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайёрланади.
12. Давлат улушларини сотиш бўйича тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Агентлик ва ҳудудий танлов комиссияси буюртманомаларни (таклифларни) тушишига қараб, йилига камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бўйича сотиладиган давлат улушлари бўйича хусусийлаштириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида таклиф киритади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари қарорига кўра муниципал мулк ҳисобланган давлат улушларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланади ва келишиш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритилади.
Хусусийлаштириш дастурига киритилган, устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушлари сотишга таклиф этилаётган жамиятларнинг рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.
Хусусийлаштириш дастури ваколати доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра сотиладиган жамиятлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.
13. Агар давлат улушини сотиш учун буюртманомани (таклифни) кўриб чиқиш натижаларига кўра у хусусийлаштириш дастури лойиҳасига киритилса, Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ёзма шаклда бу ҳақдаги тегишли ахборотни буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчига етказади.
14. Давлат улушлари жамият иштирокчилари ёки жамиятнинг ўзи томонидан жамият иштирокчисининг улушини сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини амалга ошириш тартибида сотиб олиниши, ёхуд қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомда белгиланган тартибда аукцион, танлов орқали сотилиши мумкин.
III. ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИ СОТИШГА ТАЙЁРЛАШ
15. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида жамиятга ёзма талабнома юборилади.
16. Инвентаризациядан ўтказиш оралиқ баланс тузилган санадаги ҳолати бўйича амалга оширилади, бунда баланснинг ҳар бир сатри тегишли хатлов рўйхатлари билан тасдиқланиши лозим.
17. Давлат улушини хусусийлаштиришга тайёрлашда жамият раҳбари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Агентлик томонидан белгиланган шаклга мувофиқ, жамият раҳбари томонидан тасдиқланган асосий воситаларни инвентаризациядан ўтказиш далолатномалари;
кўчмас мулкка ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
жамият раҳбари томонидан тасдиқланган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), таркибий бўлинмалари ва коммуникация тармоқлари тўғрисидаги маълумотлар;
корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнининг технологик ва экологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган аудиторлик хулосалари, шунингдек корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан комплекс таҳлилий ҳисоботи;
жамиятнинг молиявий ҳисоботлари ва ўтган ҳисобот йили натижалари тўғрисидаги аудиторлик хулосаси;
давлат улушини хусусийлаштиришнинг танланган усулига мувофиқ бошқа ҳужжатлар.
18. Жамият томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин бир ҳафта муддатда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма:
тайёрланган ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда, уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун жамиятга қайтаради;
тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ бўлганда, баҳоловчи ташкилот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиладиган давлат улушини баҳолашдан ўтказиш учун шартнома тузади.
19. Савдога қўйишда давлат улушининг бошланғич нархи сотувчи томонидан баҳоловчи ташкилотнинг улуш қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосасида аниқланган миқдорда белгиланади.
Бунда, қуйидаги ҳолатларда баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди:
давлат улушини баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;
давлат улуши "E-auksion" электрон савдо платформасидаги аукцион савдоларига чиқарилганда.
20. Давлат улушини сотиш усули, муддатлари ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.
21. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш ихтисослаштирилган ташкилот томонидан унинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади, агар сотувчи ва ихтисослаштирилган ташкилот ўртасида тузиладиган шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса.
Давлат улушлари сотувчининг ўзи томонидан сотиладиган ҳолларда сотувчи ҳам савдолар ташкилотчиси сифатида қатнашиши мумкин.
IV. ДАВЛАТ УЛУШИНИНГ ЖАМИЯТ ҚАТНАШЧИЛАРИ ЁКИ
ЖАМИЯТНИНГ ЎЗИ ТОМОНИДАН СОТИБ ОЛИНИШИ
22. Давлат улушининг бошланғич нархи белгилангандан кейин Агентлик ёки ҳудудий бошқарма жамият қатнашчиларини ва жамиятнинг ўзини (тилхат олган ҳолда ёхуд почта бўйича топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан буюртма хат юборган ҳолда) мазкур жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини сотиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Жамиятнинг ёхуд унинг қатнашчиларининг ижобий жавоби олинган тақдирда давлат улушини сотиш олди-сотди шартномасини тузиш орқали ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ сотувчи томонидан белгиланган нарх бўйича амалга оширилади.
23. Жамиятнинг бир нечта қатнашчилари давлат улушини сотиб олишга қизиқиш билдирган тақдирда, Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат улушини ушбу қатнашчиларга уларнинг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлари миқдорига мос равишда сотади.
24. Жамият қатнашчилари ва жамиятнинг ўзи давлат улушини сотиб олишни рад этган ёхуд Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг хатига жамият хабардор қилинган кундан бошлаб бир ой ичида жавоб бўлмаган тақдирда, башарти жамият уставида ёки жамият қатнашчиларининг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат улуши ушбу Низомда белгиланган тартибда савдоларда сотилиши мумкин. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат улушини савдоларга қўйиш тўғрисида буйруқ чиқаради, унда давлат улушининг бошланғич нархини, сотиш шартлари ва савдолар турини тасдиқлайди.
25. Давлат улушини савдоларга қўйиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингандан ва давлат улуши савдоларга қўйилиши тўғрисида тегишли хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилгандан кейин, мазкур давлат улуши қайта баҳоланмайди.
V. ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИ АУКЦИОНДА СОТИШ
26. Аукционни ўтказиш учун сотувчи:
ихтисослаштирилган ташкилот билан давлат улушини сотиш бўйича аукционни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, унда шартнома тарафларнинг реквизитлари, шартнома предмети, ихтисослаштирилган ташкилот ҳамда сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, савдолар ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар бўлиши лозим;
аукционнинг санаси ва турини белгилайди;
ўзининг расмий веб-сайтида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади (танлов асосидаги аукционлар ўтказиш ҳолларидан ташқари).
26-1. Давлат улушини "E-auksion" электрон савдо платформасида сотишда аукцион ҳайъати ташкил этилмайди.
27. Ихтисослаштирилган ташкилот, сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:
аукционда қатнашишга буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;
аукцион ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин ўзининг ва сотувчининг расмий веб-сайтида аукцион тўғрисидаги хабарномани эълон қилади, бунда байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди, савдо байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилади;
талабгорларнинг аукционда қатнашишга буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади;
танлов асосидаги аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномаларни (бундан буён матнда танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) юборади ва мазкур хабарномада кўрсатилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар олади;
талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;
ушбу Низомга мувофиқ талабгорлар сонидан аукцион қатнашчилари рўйхатини шакллантиради;
аукцион қатнашчиларига қатнашчининг тартиб рақами кўрсатилган чиптани ва махсус рақамли белгини беради;
аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган пайтдан бошлаб нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг сўровномалари бўйича аукционга қўйилган давлат улуши тўғрисида қўшимча ахборот беради;
аукцион якунлари тўғрисидаги ахборот чоп этилишини амалга оширади, у аукцион ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида илгари аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида чоп этилади;
тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
28. Аукцион тўғрисидаги (танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги) хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси, электрон почта манзили;
аукционга қўйилган давлат улушларининг миқдори;
сотилаётган давлат улушининг бошланғич нархи;
жамиятнинг номи, унинг жойлашган жойи, фаолияти соҳаси;
аукцион ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
олди-сотди шартномаси тузилишининг чекланган муддати;
гаровга қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;
буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
қўшимча ахборот олиш мумкин бўлган манзил ва алоқа телефони.
29. Танлов асосидаги аукционни ўтказишда сотувчи унинг талабларига мос келадиган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини олдиндан аниқлайди, ихтисослаштирилган ташкилот уларга танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарномани аукцион бошланишидан камида ўттиз кун олдин юборади. Танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди ва аукцион таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ўтказилади.
30. Аукционда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларни бажариш таъминоти сифатида қонунчиликда белгиланган миқдорда закалат тўлаши лозим.
31. "E-auksion" электрон савдо платформасида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, аукционни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва аукцион натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
36. Аукционда қатнашишга савдолар ташкилотчиси томонидан буюртманомалари қабул қилинган талабгорларга рухсат этилади.
40. Давлат улушларини сотиш бўйича аукционлар давлат улушининг бошланғич нархи қадамба-қадам оширилган тарзда савдолашиш тарзида ўтказилади.
46. Аукционлар биринчи аукцион ўтказилган санадан эътиборан икки ой мобайнида ҳар ўн кунда бир маротаба ўтказилади.
VI. ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИ ТАНЛОВДА СОТИШ
47. Танловни ўтказиш учун сотувчи:
давлат улушларини сотиш бўйича танловни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ташкилот билан шартнома тузади, унда шартнома тарафларининг реквизитлари, шартнома предмети, савдолар ташкилотчиси ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, савдолар ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар бўлиши лозим;
танлов санаси, шартлари ва турини белгилайди;
ўзининг расмий веб-сайтида танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади.
47-1. Давлат улушини "E-auksion" электрон савдо платформасида сотишда танлов ҳайъати ташкил этилмайди;
"E-auksion" электрон савдо платформасида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, танловни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва танлов натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
49. Ихтисослаштирилган ташкилот сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:
сотиш учун қўйилаётган давлат улуши, жамият тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этади;
илгари танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида танлов якунлари ҳақидаги ахборотни танлов ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида чоп этади;
тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
50. Танлов тўғрисидаги хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, алоқа телефони, телефакси, электрон почта манзили;
танловга қўйилган давлат улушининг миқдори;
сотилаётган давлат улушининг бошланғич нархи;
инвестициявий мажбуриятларнинг (киритиш шакли ва шартлари ёйиб кўрсатилган ҳолда) ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;
мавжуд қўшимча юкламалар тўғрисидаги ахборот;
жамиятнинг номи, унинг жойлашган жойи, фаолияти соҳаси;
талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;
танлов ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
давлат улушининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузишнинг чекланган муддати;
закалат қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;
буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
танлов ҳужжати ва қўшимча ахборотни олиш мумкин бўлган манзил.
52. Аукционда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш сифатида қонунчиликда белгиланган миқдорда закалат тўлаши шарт.
63. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
TT = (T * 0,8) + (И * 0,2), бунда:
ТТ - қатнашчининг танлов таклифи;
Т - давлат улуши учун сотиб олиш тўлови суммаси бўйича қатнашчининг таклифи;
И - инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича қатнашчининг таклифи.
65. Танловлар биринчи танлов ўтказилган санадан эътиборан бир ой мобайнида ҳар ўн иш кунида бир марта даврийликда ўтказилади.
VIII. АУКЦИОН ВА ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ
РАСМИЙЛАШТИРИШ
67. "E-auksion" электрон савдо платформасида онлайн-аукцион савдолари якуни бўйича харидорлар билан олди-сотди шартномалари савдо натижаси бўйича баённома асосида электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо орқали) расмийлаштирилади.
68. Ғолиб олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда:
сотувчи аукцион ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан бир босқич паст нархни таклиф этган аукцион қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади;
сотувчи таклифи танлов шартларига энг кўп мувофиқ бўлган танловнинг бошқа қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади.
Агар ушбу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашни рад этса, аукцион ёки танлов натижалари бекор қилинади.
Олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортаётган ёки рад этаётган аукцион ёки танлов ғолибига унинг тўлаган закалат суммаси қайтарилмайди.
69. Аукцион ёки танлов ғолиби олди-сотди шартномасини имзолашдан ва давлат улушини сотиб олиш бўйича, шунингдек келишув ва аукцион ёки танлов жараёнини бузувчи бошқа хатти-ҳаракатларда қатнашиш олди-сотди шартномаси шартларини бажаришдан бош тортган ёки рад этган тақдирда, у келгусида мазкур давлат улушини сотиш бўйича навбатдаги савдоларда қатнашиши мумкин эмас.
X. ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИНГ ОЛДИ-СОТДИ
ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ
77. Баённома имзолангандан кейин йигирма кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби (қатнашчи) томонидан оферта шартларига энг кўп жавоб берадиган талабгор билан ЭРИ орқали имзоланадиган электрон олди-сотди шартномаси тузилади.
Аукцион (танлов) ўтказиш натижалари бўйича олди-сотди шартномаси бир тарафдан сотувчи ва бошқа тарафдан ғолиб (қатнашчи) ёки талабгор ўртасида манфаатдор тарафнинг - балансда сақловчининг иштирокида тузилади.
Олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш сотувчи томонидан амалга оширилади.
78. Олди-сотди шартномасида қуйидаги маълумотлар ва шартлар акс эттирилиши керак:
тарафларнинг номи ва манзиллари;
олди-сотди шартномасини тузиш учун асослар;
сотиб олиш тўловининг миқдори, валютаси, амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатлари;
тарафларнинг мажбуриятлари, жумладан сотилган давлат улушига бўлган мулк ҳуқуқининг сотувчидан харидорга ўтиши шартлари, тартиби ва кетма-кетлиги, шу жумладан, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи сертификатни бериш;
олди-сотди шартномаси бўйича қабул қилинадиган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик ва (ёки) бажармаганлик учун жавобгарлик, жарима миқдори ва тўлаш шартлари;
юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда медиация тартиб-таомилини амалга ошириш, олди-сотди шартномасини бекор қилиш шартлари, қўлланадиган ҳуқуқ, форс-мажор ҳолатларини аниқлаш ва бундай ҳолатда ҳаракат қилиш тартиби, тили, нусхалар сони, олди-сотди шартномасига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш шартлари, унинг кучга кириши;
тарафларнинг кафолатлари тарзидаги иловалар.
Олди-сотди шартномасида зарур бўлган қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:
харидор томонидан қабул қилинадиган инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларнинг ҳажми (пул ифодасида), умумий мазмуни, амалга ошириш шартлари, кетма-кетлиги ва муддатлари;
тўловлар бўлиб-бўлиб тўланаётган ва инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар бажарилаётган даврда сотилаётган давлат улушидан харидор томонидан фойдаланиш шартлари;
харидор томонидан сотувчи билан келишиш учун инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларни амалга оширишнинг батафсил дастурини (режа-жадвалини) тайёрлаш ва тақдим этиш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш муддати;
харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар асосий бандларининг бажарилиши мазмунининг таърифи, муддатлари, улар амалга оширилганлиги фактини тасдиқлаш тартиби ва шартлари.
79. Агентлик, ҳудудий бошқарма томонидан сотиб олиш тўловларининг тушиши, харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши ва уларнинг муддатлари юзасидан доимий мониторинг амалга оширилади.
80. Харидор билан тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда, у сотиб олиш тўловларини чет эл валютасида амалга оширган бўлса, қайтарилиши лозим бўлган маблағлар тегишли жарима ушлаб қолингандан кейин харидор билан келишган ҳолда пул ўтказиш санасидаги курс бўйича харидор томонидан кўрсатилган банк ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ўтказиб берилиши мумкин.
81. Баҳоланган нархидан паст қийматида сотилган давлат улушларининг савдолари якунлари бекор қилинган ёки олди-сотди шартномалари бекор қилинган ёхуд ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, агар уларни савдога қўйиш ва олди-сотди шартномаси бекор қилиш (ҳақиқий эмас деб топиш) санаси орасидаги муддат бир йилдан ошмаган бўлганда шаклланган нархи бўйича, баҳоланган нархидан баланд қийматида сотилганда охирги савдоларга чиқарилган нарх бўйича - агар савдога қўйиш ва шартномаларни бекор қилиш ёхуд ҳақиқий эмас деб топиш санаси орасидаги муддат бир йилдан ошмаган бўлса, амалга оширилади.
Бунда давлат улуши ушбу Низомнинг V ва VI бўлимларига мувофиқ тегишли равишда айнан ўша турдаги савдоларга қўйилади.
82. Савдога қўйиш ва олди-сотди шартномаларни бекор қилиш ёхуд ҳақиқий эмас деб топиш санаси ўртасидаги муддат бир йилдан ортиқ бўлган тақдирда давлат улуши белгиланган тартибда такроран баҳолашдан кейин савдога қўйилади.
XI. ДАВЛАТ УЛУШИНИ СОТИШ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА
ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ВА ҲУҚУҚНИ БЕЛГИЛОВЧИ
ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
83. Олди-сотди шартномасини тузгандан кейин харидор ёки унинг ваколатли вакили тузилган олди-сотди шартномасининг шартларига мувофиқ сотиб олиш тўловларини амалга оширади ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаради. Бунда аукцион ёки танловда ютиб чиқилган тақдирда ғолиб томонидан тўланган закалат сотиб олиш тўловлари суммасига қўшилади, савдоларнинг қолган қатнашчиларига эса тўлаган закалати беш банк куни ичида қайтарилади.
84. Давлат улушларини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ у, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб уч йилдан ошиши мумкин эмас.
Инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддати беш йилдан ошмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат комиссиясининг алоҳида қарорлари бўйича давлат улушларини сотиш ҳоллари бундан мустасно.
Сотиб олиш тўловлари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўланади.
Давлат улушларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги ҳамда 4 ва 5-тоифадаги туманларда жойлашган масъулияти чекланган жамиятларнинг давлат улушларини сотиб олган харидорларга, шунингдек, ушбу тоифадаги ҳудудда фаолият юритаётган "АА" ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 35 фоиздан кам бўлган (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
Агар дастлабки тўлов суммаси ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган фоизлардан (миқдорлардан) кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади:
Фд=Қд*(МБд/365)*Кд
Бунда:
Фд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври учун ҳисобланган фоизлар;
Д - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври тартиб рақами;
Қд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш давридаги сотиб олиш тўловлари қолдиғи;
МБд - Марказий банкнинг фоиз ҳисобланаётган давр учун амалда бўлган асосий фоиз ставкалари. Бунда тўлов графигидаги ҳисобга олинаётган кунлар учун бир нечта асосий фоиз ставкалари амалда бўлса, фоиз миқдорлари тегишли кунларга мос равишда асосий фоиз ставкаси ўзгартирилган ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисобланиб, тўлов графигидаги давр учун жамланади;
Кд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даврлари оралиғидаги кунлар сони, бунда биринчи давр учун кунлар сони олди-сотди шартномаси тузилган санадан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.
Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланадиган шартномалар бўйича муддатида тўланмаган фоизлар учун харидордан пеня ундириш назарда тутилмайди.
Бунда, ҳисобланган фоизлар шартномада белгиланган тўлов графиги бўйича ҳар бир тўловни амалга оширишнинг охирги муддатида тўланмаган тақдирда, тўлов графиги бўйича кейинги амалга оширилган тўлов биринчи навбатда олдинги давр учун ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилади.
Харидор сотилган давлат улуши учун сотиб олиш тўловини муддатидан олдин тўлашга ҳақли.
85. Давлат улушлари харидорнинг чегирмани бериш ҳақидаги ёзма (электрон) аризасига мувофиқ, сотиб олиш тўловлари бир ой муддатда тўланишини назарда тутувчи олди-сотди шартномаси тузилиб, харид тўловлари шартнома тузилган кундан бошлаб бир ой давомида тўланган тақдирда, харидорга харид суммасидан мазкур шартнома тузилган санада кучда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади, бундан чегирма қўлланилмаслик шарти билан сотилган, шунингдек бошланғич нархи пасайтирилган ҳолда сотилган давлат улушлари мустасно.
Бунда харидорга сотиб олиш тўловларини мазкур чегирмани қўллаган ҳолда тўлаш имкони берилади.
86. Инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларсиз ҳамда сотиб олиш тўловларини бир йўла тўлаш шарти билан сотилган давлат улушлари бўйича сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида сотувчи:
давлат улуши сотилганлиги тўғрисида жамиятни хабардор қилади;
харидорга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали электрон шакл бўйича QR-код қўйилган ҳолда жамият устав фондидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордерни (бундан буён матнда ордер деб юритилади) беради, у жамият уставига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган пайтгача харидорга жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
87. Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан сотилган давлат улушлари бўйича (давлат улуши жамиятнинг ўзига сотилган ҳолатлар бундан мустасно) олди-сотди шартномалари доирасида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари қисман амалга оширилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида сотувчи:
давлат улуши сотилганлиги тўғрисида жамиятни хабардор қилади;
харидорга олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилгунга ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар улуш қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи асосида Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали QR-код қўйилган ҳолда "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" ордерни беради.
88. Харидор томонидан олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилиб ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг ва улар белгиланган тартибда сотувчи томонидан қабул қилингандан кейин харидор сотиб олинган давлат улушига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлади.
Бунда харидор Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали ариза берган кундан бошлаб беш иш кунидан кечикмаган муддатда унга аввал берилган электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" ордерга QR-код қўйилган ҳолда "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгиси қўйилади.
88-1. Давлат улуши белгиланган тартибда жамиятнинг ўзига сотилган тақдирда, жамият томонидан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилиб ҳамда олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар (мавжуд бўлган тақдирда) белгиланган тартибда тўлиқ бажарилган деб эътироф этилган кундан ўн иш куни ичида жамиятга ордер берилади.
89. Электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали QR-код қўйилган ҳолда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.
91. Махсус қоғозда берилган сертификат бланкаси йўқолганда унинг дубликати электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида ордер берилади.
Дубликат бериш тўғрисидаги аризага давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида маълумотнома илова қилинади.
Сертификат дубликати берилгандан сўнг Агентлик ёки ҳудудий бошқарма беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради.
XII. ЖАМИЯТ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИНГ
ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
92. Жамиятнинг ижро этувчи органи сотилган давлат улушига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини ва уларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлаши шарт.
93. Инвестициявий мажбуриятлар билан биргаликда олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин ўн кун муддатда харидор ва жамиятнинг ижро этувчи органи харидор томонидан киритиладиган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишлари шарт, унда қуйидагилар бўлиши лозим:
инвестициявий мажбуриятлар ҳисобига киритилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш шартлари;
инвестициявий мажбуриятлар ҳисобига киритилган хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлардан ва техник қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш учун бутловчи қисмлардан мақсадли фойдаланиш шартлари;
инвестициялар киритишнинг пулли ёки бепул хусусияти шартлари;
киритилган инвестицияларни қоплаш (инвестициялар пулли тусда киритиладиган тақдирда) ёки давлат улушига мулк ҳуқуқи қўлга киритилгандан кейин харидорнинг жамият устав фондидаги улушини кўпайтириш.
Инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишни рад этишга йўл қўйилмайди.
94. Харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар бажарилиши давомида жамиятнинг ижро этувчи органи қуйидагиларга мажбур:
харидорга инвестиция объектига (жамиятга) эркин кириб-чиқиш ва унинг тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланишга рухсат бериш;
харидорнинг талаби бўйича инвестициявий мажбуриятлар бажарилганлигини тасдиқловчи тегишли бухгалтерия ҳужжатларини тақдим этиш;
олди-сотди шартномасига ва инвестициялар киритиш режасига мувофиқ инвестициявий мажбуриятларини бажаришида харидорга тўсқинлик қилмаслик;
инвестициявий мажбуриятларини бажариши давомида жамиятнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларидаги ўзгаришлар тўғрисида сотувчини хабардор қилиш.
XIV. САВДОЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШДА
ҚАТНАШАДИГАН ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
96. Савдолар ташкилотчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувчи билан тузилган давлат улушларини сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси шартлари бажарилиши, савдолар қатнашчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва маҳфийлиги таъминланиши учун жавоб беради.
97. Жамиятнинг ижро этувчи органи қонун ҳужжатларига мувофиқ;
жамият мол-мулкининг сақланиши, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларнинг ўз вақтида киритилиши ва уларнинг тегишли давлат органида рўйхатдан ўтказилишининг таъминланиши;
ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
98. Сотувчи, савдолар ташкилотчиси ва қатнашчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низом талабларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
99. Давлат улушларини савдоларда сотишда юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда медиация тартиб-таомили амалга оширилади.
Медиатив келишувга эришилмаган тақдирда низолар ва даъволар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
1-ИЛОВА
Масъулияти чекланган жамиятлар устав
фондлари (устав капиталлари)даги
давлат улушларини сотиш
СХЕМАСИ
|
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, харидор
|
Мулкчилик ҳуқуқини тасдиқловчи ордерни Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан барча сотиб олиш тўловларини амалга оширган харидорга бериш.
|
Сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўланган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида: инвестициявий мажбуриятларсиз сотиб олинган давлат улуши бўйича; инвестициявий мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда харидорга харидор олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятларни бажариб бўлгунга қадар муддатга инвестициявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амалда бўладиган "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси қўйилган ҳолда ордер берилади, у жамият уставига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган пайтгача харидорга жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
|
|||
|
||||||
|
||||||
|
Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, балансда сақловчилар билан биргаликда
|
Давлат улуши 10 фоизгача пасайтириш қўллангандан кейин 3 ой ичида сотилмаган тақдирда, сотувчи-жамият қатнашчиси сифатида жамиятга давлат улушини сотиб олиш талаби билан жамиятдан чиқиши тўғрисидаги билдиришнома юбориши мумкин.
|
Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда. |
|||
|
Жамиятда маблағлар етарли бўлмаганда сотувчининг қарори бўйича давлат улуши жамият томонидан икки йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиниши мумкин. |
Икки йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш. |
||||
|
Жамият сотиб олишга маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли давлат улушини сотиб олишни рад этганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур жамиятдан чиқиш жараёни ташаббуси билан чиқилади. |
Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда. |
||||
|
|
|
|
|
|
|
2-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш N _______
|
||
(Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармасининг номи)
|
_______ йил "___" _______________
Давлат улушини сотиш учун
БУЮРТМАНОМА
манзилида жойлашган |
|
(манзили) |
нинг |
|
(масъулияти чекланган жамиятнинг номи ва улуш миқдори, фоизларда) |
давлат улушини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.
Идоравий мансублиги:
|
|
Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:
|
(нодавлат юридик шахснинг номи) |
|
(манзили, телефони, факси) |
|
(рўйхат рақами ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси) |
|
(ташкилий-ҳуқуқий шакли) |
|
(устав фондидаги давлат улуши, фоизларда) |
Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс
|
(Ф.И.О., лавозими) |
(имзо) |
__________ йил "___" _______________
Изоҳ: ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.
3-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш N _______
|
||
(Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармасининг номи)
|
_______ йил "___" _______________
Давлат улушини сотиш учун
БУЮРТМАНОМА
манзилида жойлашган |
|
(манзили) |
нинг |
|
(масъулияти чекланган жамиятнинг номи ва улуш миқдори, фоизларда) |
давлат улушини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.
Идоравий мансублиги:
|
|
Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:
|
(жисмоний шахснинг Ф.И.О.) |
|
(манзили, телефони, факси) |
|
(паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган) |
(имзо) |
__________ йил "___" _______________
Изоҳ: ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 13 октябрь, 41-сон, 506-модда