язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2012 й. 154-сон "Давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2012 й.

N 154




ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИДАН

КЕЛГУСИДА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ВА УЛАРНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги 251-сон қарорига мувофиқ ҳамда давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан келгусида оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этишга доир таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи комиссиянинг давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларидан (кейинги ўринларда "объектлар" деб аталади) келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этишни таъминлашга доир айрим яроқсиз объектларни бузиш, оммавий савдолар орқали ёки инвестиция киритиш мажбурияти билан "ноль" харид қийматида хусусийлаштириш ҳамда уй-жой сифатида фойдаланиш мақсадида реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тўғрисидаги таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

ўрнатилган тартибда бузилиши белгиланган объектлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

оммавий савдолар орқали хусусийлаштириладиган объектлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

инвестиция киритиш мажбурияти билан "ноль" харид қийматида хусусийлаштириладиган объектлар рўйхати 3-иловага мувофиқ;

тадбиркорлик субъектларига бепул бериладиган ва келгусида уй-жой сифатида фойдаланиладиган бўш турган кўп қаватли объектлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;

бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш чора-тадбирлари дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

1-иловада келтирилган объектларни бузиш маҳаллий ҳокимликлар ва балансда сақловчилар томонидан махсус комиссия тузган ҳолда амалга оширилади ҳамда бузиш натижасида чиққан яроқли қурилиш материаллари далолатнома тузилган ҳолда рўйхатга олинади;

2 - 4-иловаларда келтирилган объектларни туман (шаҳар) ҳокимликлари белгиланган тартибда ўз балансига қабул қилиб оладилар ҳамда ушбу объектларни хусусийлаштириш ишлари туман (шаҳар) ҳокимликлари балансларига ўтказилгандан сўнг амалга оширилади;

4-иловада келтирилган объектлар тадбиркорлик субъектлари томонидан мукаммал таъмирланиб, уй-жой сифатида сотилади, бунда бунёд этилган уй-жой фондининг 20 фоизи аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига, хусусан, вояга етган етим болаларни ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади;

5-иловада келтирилган объектлардан келгусида самарали фойдаланиш, уларнинг бутлиги ва дахлсизлигини сақлаш учун маҳаллий ҳокимликлар ва объектларни балансда сақловчилар масъул ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мазкур қарорга 2 - 4-иловаларда келтирилган ижтимоий соҳа объектлари оммавий савдолар орқали ёки инвестиция киритиш мажбурияти билан "ноль" харид қийматида хусусийлаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги кейинги йиллар учун республика ва тегишли ҳудудий инвестиция дастурларини ушбу ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларининг янги қурилишига эҳтиёж мавжудлигини инобатга олган ҳолда шакллантиришни таъминласинлар.


4. Қуйидагилар объектларни бузиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш манбалари этиб белгилансин:

объектларни бузиш натижасида олинган яроқли қурилиш материалларини сотишдан тушадиган маблағлар;

балансда сақловчиларнинг бюджетдан ташқари даромадлари ҳамда уларнинг харажатлар сметаси доирасидаги бюджет маблағлари;

тегишли маҳаллий бюджетлар даромадлар режасининг ошириб бажарилишидан олинган маблағлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарорга 1-иловада келтирилган объектларнинг бузилиши натижасида бўшайдиган ер майдонларини:

ҳудуд талабидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий соҳа объекти қуриш учун ажратишни (аҳоли пунктидан узоқ ерда жойлашган ва чекка ҳудудларда жойлашган объектлардан ташқари), ижтимоий соҳа объекти қурилгунга қадар ушбу ер майдонларини ободонлаштирган ва кўкаламзорлаштирган ҳолда сақлашни;

ҳудуд талабидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий соҳа объекти қуриш учун эҳтиёж бўлмаганда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда ажратишни таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорга 2 - 3-иловаларда кўрсатилган объектлар хусусийлаштирилиб янги мулкдорларга берилгунга қадар уларнинг дахлсизлиги ва бутлигини ҳамда икки ой муддатда ушбу объектларнинг кадастр ҳужжатлари тайёрланишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорга 5-иловага киритилган, реконструкция ва мукаммал таъмирлашга муҳтож бўлган, балансда сақловчи томонидан фаолият йўналишида самарали фойдаланиладиган объектларни 2013 - 2017 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурларига белгиланган тартибда киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш чора-тадбирлари юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тайёрланиши ва намойиш этилишини таъминласинлар.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ишламаётган, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектлари негизида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 8 июлдаги 141-сон қарорига иловадаги:

26, 47 ва 52-позициялар чиқариб ташлансин;

30-позициядаги "Янгиериндустрия" ДК" сўзлари "Янгиерйўлиндустрия" ДКнинг бўш турган ва фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 22-сон, 249-модда