язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Интеллектуал мулк/ Электрон хисоблаш машиналари (ЭХМ) учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологиялари/ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 06.05.1994 й. 1061-XII-сон "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.1994 й.

N 1061-XII


"ЭЛЕКТРОН ҲИСОБЛАШ МАШИНАЛАРИ УЧУН

ЯРАТИЛГАН ДАСТУРЛАР ВА МАЪЛУМОТЛАР

БАЗАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базалари яратиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, мазкур Қонун амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.


3. Белгилаб қўйилсинки, 1996 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Қонун амалга киритилишидан илгари босиб чиқарилган (эълон қилинган) злектрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларидан илмий-тадқиқот, ўқув-маърифий ҳамда шахсий мақсадларда фойда (даромад) орттирмаган тарзда муаллифнинг (ҳуқуқ эгасининг) розилигисиз ва унга ҳақ тўламай фойдаланишга йўл қўйилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:

Ўзбекистон Республикасининг қонунларини "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштириш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритсин;

Ҳукуматнинг қарорларини "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи                            Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 5, 137-модда