язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Интеллектуал мулк/ Селекция ютуқлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2014 й. 369-сон “Селекция ютуқлари синовларини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2014 й.

N 369


СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҚЛАРИ

СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Селекция ютуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ буюртманомада кўрсатилган селекция ютуғи синовларининг қуйидаги ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази - ўсимликларнинг янги навлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - янги ҳайвон зотлари бўйича.

2. Ўсимликларнинг янги навлари бўйича буюртманомада кўрсатилган селекция ютуғи синовларини ўтказадиган Давлат нав синаш станциялари ва давлат нав синаш участкалари рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, ҳайвонларнинг янги зотлари бўйича буюртманомада кўрсатилган селекция ютуғи синовлари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳайвонларнинг янги зотлари яратилган ташкилотлар - чорва наслчилиги субъектларида ўтказилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда селекция ютуқлари синовларини ўтказиш услубиётини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 декабрь, 52 (I)-сон, 643-модда