язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Интеллектуал мулк/ Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси)/ Рационализаторлик фаолияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.12.1992 й. 596-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 28 декябрдаги

596-сон қарорига

ИЛОВА


Рационализаторлик фаолияти тўғрисида

НИЗОМ



1. Таклиф берилган корхона учун янги ва фойдали бўлган буюм конструкциясини, ишлаб чиқариш технологиясини, материал (модда) таркибини яратиш ёки ўзгаргиришни назарда тутадиган техник ечим, шунингдек, корхона учун янги бўлган ва меҳнат, хом ашё, ёқилғи-энергетика ва бошқа моддий ёки молиявий манбаларни тежайдиган ташкилий ечимлар рационализаторлик таклифлари деб тан олинади.

Алгоритм корхоналари, ЭҲМ дастурлари учун янгилик бўлган таклифлар ҳам, агар ундан фойдаланиш аниқ вазифаларни ҳал қилишда машина вақтини тежашга, шунингдек, ЭҲМ мажмуида ишловчи асбоб-ускунанинг унумдорлиги ошишига олиб келса, рационализаторлик таклифи деб тан олинади.

Белгиланган шаклда талабнома берилгунга қадар ушбу ёки шунга ўхшаш ечим корхонага унда мавжуд манбалардан унинг амалиётда қўлланилиши учун етарли бўлган даражада маълум бўлмаса, ечим корхона учун ягона деб тан олинади.

Ечим, агарда корхонага иқтисодий ёки бошқа ижобий самара олиш имконини берса фойдали ҳисобланади.


2. Қуйидагилар рационализаторлик таклифлари деб олинмайди:

шартли белгилар, қоидалар, меъёрий-услубий ҳужжатлар;

маҳсулотнинг олдиндан аниқланган мустаҳкамлигини, узоқ ишлаш вақтини ва бошқа сифатларини камайтирадиган ёки меҳнат шароитини ёмонлаштирадиган ечимлар;

фақат буюмнииг ташқи кўринишига тегишли бўлган ечимлар;

илмий-тадқиқот, лойиҳа, конструкторлик, технологик ташкилотлар ҳамда корхоналарнинг ана шундай бўлинмалари муҳандис-техник, илмий ҳодимлари томонидан хизмат вазифалари ёки шартнома ишларини бажариш жараёнида яратилган ечимлар.


3. Ошкор қилиниши давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлардан иборат рационализаторлик таклифлари махфий сақланиши керак.


4. Рационализаторлик таклифига муаллифлик ҳуқуқи ўз меҳнати билан рационализаторлик таклифини яратган фуқарога тегишли бўлади.

Агар рационализаторлик таклифини яратишда бир неча фуқаро қатнашган бўлса, уларнинг ҳаммаси бундай рационализаторлик таклифининг ҳаммуаллифи ҳисобланади.

Рационализаторлик таклифи муаллифига фақат техник, ташкилий ёки моддий ёрдам кўрсатган ёхуд рационализаторлик таклифини расмийлаштиришга ва ишлаб чиқаришда ундан фойдаланишга кўмаклашган фуқаролар ҳаммуаллиф деб тан олинмайди.

Рационализаторлик таклифи ҳаммуаллифларига тегишли бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш тартиби улар ўртасида тузилган шартномага биноан аниқланади.


5. Рационализаторлик таклифи муаллифига гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳнома талабномада кўрсатилган ечим рационализаторлик таклифи деб тан олинганлигини, рационализаторлик таклифига муаллифликни, рационализаторлик таклифининг устунлигини тасдиқлайди.

Муаллифга рационализаторлик гувоҳномаси унинг биринчи таклифи рационализаторлик деб тан олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида берилади. Ушбу муаллифнинг кейинги рационализаторлик таклифлари ҳақидаги маълумотлар шу гувоҳномага таклиф рационализаторлик деб тан олинган кундан бошлаб бир ой ичида киритилади.

Рационализатор гувоҳномасига асосланган муаллифлик ҳуқуқи ечимни рационализаторлик таклифи деб тан олган корхона миқёсида амал қилади.


6. Ечим рационализаторлик таклифи деб тан олиниши учун муаллиф ёзма равишда ариза беради.

Рационализаторлик таклифи ҳақидаги ариза таклиф фаолиятига тегишли бўлган корхонага берилади.

Агар корхона шу таклифдан фойдаланиш асосида иқтисодий ёки бошқа ижобий фойда олиши мумкин бўлса, корхона фаолиятига тегишли таклиф ҳисобланади.

Рационализаторлик таклифи ҳақидаги ариза битта ечимга берилиши керак.

Рационализаторлик таклифи ҳақидаги аризада ечим моҳиятининг баёни, шу жумладан, уни амалиётда қўллаш учун етарли бўлган маълумотлар бўлиши керак.


7. Рационализаторлик таклифи бўйича устунлик рационализаторлик таклифи ҳақидаги ариза корхонага келиб тушган сана бўйича белгиланади.

Белгиланган тартибда ана шу таклифга биринчи бўлиб ариза берган устунликка эга деб тан олинади.


8. Рационализаторлик таклифи учун берилган ариза- корхона томонидан кўриб чиқилади. Ариза келиб тушган санадан бошлаб бир ой ичида таклиф рационализаторлик таклифи деб тан олиниши ёки рад этилиши ҳақидаги қарор қабул қилиниши керак.

Рационализаторлик таклифига берилган аризани кўриб чиқиш, шунингдек, ариза бўйича қарор қабул қилиш тартиби корхона раҳбари томонидан белгиланади.

Қабул қилинган қарор 5 кун ичида муаллифга маълум қилиниши керак.

Таклиф бўйича тажриба текшириши ўтказиш ёки тасдиқланган меъёрий ёки техник ҳужжатларни ўзгартиришга рухсатнома олиш керак бўлган ҳолларда ушбу банднинг биринчи хат бошида кўрсатилган аризани кўриб чиқиш муддати тажриба текшириши ёки рухсатнома олиш учун зарур бўлган муддатга тўхтатилади.


9. Рационализаторлик таклифи тан олинганлиги ҳақидаги қарор таклиф рационализаторлик деб тан олиниши учун мазкур Низомда белгилангаи талаблар бузилганлиги туфайли бу таклиф учун мукофот тўлангунга қадар-корхона бошлиғи томонидан бекор қилиниши мумкин.

Таклиф рационализаторлик таклифи деб тан олиниши рад этилганлиги тўғрисидаги қарордан ёки унинг тан олиниши бекор қилинганлигидан норози бўлган муаллифлар қарор олинган кундан бошлаб 2 ой муддат ичида шикоат қилишга ҳақлидир.


10. Таклиф рационализаторлик таклифи деб тан олинмаганлигига ёки унинг бекор қилинганлигига норозилик билдирилган шикоятни кўриб чиқиш учун корхонада рационализаторлик низомларини кўриб чиқиш учун маъмурият, мутахассислар за Ўзбекистон Республикаси Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти бошланғич ташкилоти кенгаши вакилларидан иборат махсус комиссия тузилади.

Муаллиф ўз шикояти кўриб чиқилаётганда қатнашиш ҳуқуқига эга. Шикоят олинган кундан бошлаб бир ой ичида кўриб чиқилиши керак.

Комиссия қабул қилган қарор узил-кесил ҳисобланади.


11. Технология (усулга)га тегишли бўлган рационализаторлик таклифи ишлаб чиқариш жараёнида қўлланган кундан бошлаб фойдаланилган ҳисобланади. Буюм (асбоб) конструкциясига ёки материал (модда)га тегишли рационализаторлик таклифи тайёрланаётган ёки фойдаланилаётган маҳсулотда қўлланилган кундан бошлаб фойдаланилган ҳисобланади. Ташкилий ечим, шунингдек, алгоритм, ЭҲМ учун дастурдан иборат рационализаторлик таклифи қўлланган кундан бошлаб фойдаланилган ҳисобланади.


12. Корхонанинг рационализаторлик фаолиятига тегишли харажатлари маҳсулот (хизмат, иш) таннархи ҳисобига киритилади.

Бюджет ҳисобидаги ташкилотлар рационализаторлик фаолиятини маблағ билан таминлашни шу ташкилот учун ажратилган маблағларни тежаш ҳисобига, шунингдек, бошқа рухсат этилган фаолиятлардан олинган маблағлар ҳисобига бажарадилар.


13. Қуйидаги ҳолларда рационализаторлик таклифи учун мукофот тўланади:

таклиф уни рационализаторлик таклифн деб тан олган корхона томонидан фойдаланилса;

хўжалик шартномаси асосида бошқа корхоналарга берилган техник ҳужжатларга киритилган бўлса.


14. Рационализаторлик таклифи учун мукофот таклифи рационализаторлик деб тан олган ташкилот билан муаллиф ўртасида тузилган шартномада белгиланган миқдорда корхона томонидан ҳисоблаб чиқилади ва тўланади.


15. Мукофотнинг энг кам миқдори корхонадаги энг кам ойлик маошнинг 25 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Хўжалик шартномаси асосида бошқа корхонага берилган техник ҳужжатларга киритилган рационализаторлик таклифи учун мукофот миқдори экспертлар томонидан аниқланади.


16. Агар бир муаллифнинг битта рационализаторлик таклифи бир неча корхонада рационализаторлик таклифи сифатида тан олинган бўлса, бу корхоналардан ҳар бири бошқа корхоналардан қатъи назар, муаллифга мукофот тўлайди.


17. Корхона рационализаторлик таклифидан фойдаланишга кўмаклашган шахсларга, бошқа хилдаги тўловлардан қатъи назар, мукофот тўланади.

Ушбу мукофот, агар муаллиф техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш, таклифни тайёрлаш ва ундан фойдаланишда қатнашган бўлса, рационализаторлик таклифи муаллифига ҳам тўланиши мумкин.

Рационализаторлик таклифидан фойдаланишга кўмаклашган шахсларга бериладиган мукофот миқдори корхона томонидан мустақил равишда белгиланади.


18. Агар муаллиф ўз рационализаторлик таклифидан фойдаланишни тайёрлаш жараёнига жалб қилинса, бу ишларни бажариш учун у билан шартнома тузилиши керак (хизмат вазифаси асосида бажариладиган ишлардан ташқари).


19. Рационализагорлик таклифидан фойдаланиш туфайли корхонада анча паст нархлар жорий этилган ҳолларда, шу таклифни ишлаб чиқаришга жорий қилган ходимлар ва муаллиф меҳнатига 6 ой ичида олдинги баҳолар бўйича ҳақ тўланади.


20. Корхона ходимлари сони ёки штати қисқартирилган ҳолларда рационализаторлар ишда қолдирилишда устунлик ҳукуқига эга бўладилар.


21. Рационализаторлик фаолияти билан боғлиқ бўлган низолар (таклифнинг рационализаторлик таклифи деб тан олиниши билан боғлиқ низолардан ташқари) судда кўриб чиқилади.


22. Корхона рационализаторлик фаолиятига кўмаклашган рационализаторлар ва шахсларни моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирларини белгилаши мумкин.


23. Рационализаторлик таклифлари муаллифларининг ҳуқуқларига риоя қилиниши устидан жамоатчилик назорати ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти кенгашлари томонидан амалга оширилади.