ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум / Сайловлар /

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 07.01.2015 й. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2015 й.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ

САЙЛОВ ОКРУГЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9, 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи қуйидаги сайлов округлари тузилсин:


1-Қорақалпоғистон сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги биноси, Нукус шаҳри, У. Татибоев кўчаси, 19-уй. Сайловчилар сони - 1159795 киши.

Қорақалпоғистон Республикаси чегараси доирасида.


2-Андижон сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Андижон шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 32-уй. Сайловчилар сони - 1923333 киши.

Андижон вилояти чегараси доирасида.


3-Бухоро сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Бухоро шаҳри, Алишер Навоий шоҳкўчаси, 3-уй. Сайловчилар сони - 1229045 киши.

Бухоро вилояти чегараси доирасида.


4-Жиззах сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими биноси, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов шоҳкўчаси, 70-уй. Сайловчилар сони - 813965 киши.

Жиззах вилояти чегараси доирасида.


5-Навоий сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - "Фарҳод" маданият саройи биноси, Навоий шаҳри, Халқлар дўстлиги шоҳкўчаси, 67-уй. Сайловчилар сони - 628592 киши.

Навоий вилояти чегараси доирасида.


6-Наманган сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Ёшлар маркази биноси, Наманган шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 15-уй. Сайловчилар сони - 1713268 киши.

Наманган вилояти чегараси доирасида.


7-Самарқанд сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Самарқанд давлат университети қошидаги 2-академик лицей биноси, Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 237-уй. Сайловчилар сони - 2294602 киши.

Самарқанд вилояти чегараси доирасида.


8-Сирдарё сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 66-уй. Сайловчилар сони - 513100 киши.

Сирдарё вилояти чегараси доирасида.


9-Сурхондарё сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси, Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 12-"В" уй. Сайловчилар сони - 1515308 киши.

Сурхондарё вилояти чегараси доирасида.


10-Тошкент вилояти сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - вилоят молия бошқармаси биноси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 17-уй. Сайловчилар сони - 1905858 киши.

Тошкент вилояти чегараси доирасида.


11-Фарғона сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти кенгаши биноси, Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй. Сайловчилар сони - 2342899 киши.

Фарғона вилояти чегараси доирасида.


12-Хоразм сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - "Баркамол авлод" болалар маркази биноси, Урганч шаҳри, ўафур ўулом кўчаси, 1-уй. Сайловчилар сони - 1127706 киши.

Хоразм вилояти чегараси доирасида.


13-Қашқадарё сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - "Ўзгеобурғунефтгаз" акциядорлик компанияси биноси, Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй. Сайловчилар сони - 1903740 киши.

Қашқадарё вилояти чегараси доирасида.


14-Тошкент шаҳар сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурий бинолардан фойдаланиш департаментига қарашли бино, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-уй. Сайловчилар сони - 1726841 киши.

Тошкент шаҳри чегараси доирасида.


2. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.



Марказий сайлов комиссияси Раиси                             М. Абдусаломов



"Халқ сўзи", 2015 йил 8 январь




















Время: 0.0273
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск