ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум / Сайловлар /

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 17.09.2009 й. "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2009 й.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА,

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАР

КЕНГАШЛАРИГА САЙЛОВ БЎЙИЧА САЙЛОВ

КАМПАНИЯСИ БОШЛАНИШИНИ ЭЪЛОН

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг конституциявий ваколат муддатлари 2009 йилнинг декабрь ойида тугайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида, яъни 2009 йилнинг 27 декабрь куни ўтказилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловни сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро нормалар ва стандартларга тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, сиёсий партиялар, фуқароларга давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда иштирок этиш конституциявий ҳуқуқини амалга оширишда зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуни 19-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуни 19-моддасига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР  ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси 2009 йил 22 сентябрдан бошланиши эълон қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи ҳар бир сайлов округига тўғри келадиган  сайловчилар нормаси ўртача 127,5 минг сайловчи ҳисобидан белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи сайлов округлари тузилсин ва уларнинг чегаралари ҳамда сайловчилар сони кўрсатилган рўйхати 2009 йил 12 октябрига қадар эълон қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари 2009 йилнинг 18 октябрига қадар шакллантирилсин.


5. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари:

2009 йилнинг 28 октябрига қадар сайлов участкаларини;

2009 йилнинг 17 ноябрига қадар участка сайлов комиссияларини тузадилар.


6. Белгилаб қўйилсинки, белгиланган тартибда тузиладиган сайлов участкалари ва участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов учун ягона ҳисобланади.


7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ:

сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этиш учун тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига 2009 йилнинг 18 октябрига қадар тақдим этишлари лозим;

сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш 2009 йилнинг 23 октябрида бошланади ва 2009 йилнинг 11 ноябрида тугалланади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун сиёсий партиялардан ҳужжатлар қабул қилиш 2009 йилнинг 14 ноябрида тугалланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш 2009 йилнинг 21 ноябрида тугалланади;

манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларига 2009 йилнинг 11 декабрига қадар маълум қилишлари лозим.


8. Участка сайлов комиссиялари:

сайловчиларнинг рўйхатларини ҳамма танишиб чиқиши учун 2009 йилнинг 12 декабрига қадар, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерларда тузилган сайлов участкаларида эса 2009 йилнинг 20 декабрига қадар тақдим қилади;

сайловчилар рўйхати билан танишиш жойи ҳамда вақти тўғрисида сайловчилар ўз вақтида хабардор қилинишини таъминлайди;

2009 йилнинг 17 декабрига қадар сайловчиларни овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида хабардор этади.


9. Қайд этилсинки, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ:

сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади ва 2009 йилнинг 26 декабрида тугайди. Сайлов куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди;

овоз бериш 2009 йил 27 декабрь куни соат 6.00 дан соат 20.00 гача ўтказилади.


10. Белгилаб қўйилсинки, участка сайлов комиссиялари 2009 йилнинг 27 декабрь куни овоз бериш тугагач, овоз бериш якунларини чиқаришга киришади, комиссия мажлисида кўриб чиқиш натижалари бўйича баённома тузади ва уни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясига тақдим этади. Сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ, баённома участка сайлов комисиясининг раиси ёки раис ўринбосари томонидан ўқиб эшиттирилади ҳамда мазкур баённоманинг кўчирма нусхаси участка сайлов комиссияси биносида ҳамма танишиб чиқиши учун 48 соатдан кам бўлмаган муддатга осиб қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари участка сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган баённомалар асосида сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлайди ва Марказий сайлов комиссиясига 2010 йилнинг 2 январига қадар белгиланган тартибда баённома тақдим этади.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги ахборот ҳамда сайланган депутатларнинг рўйхати 2010 йилнинг 7 январига қадар матбуотда эълон қилинсин.


12. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуни 52-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари янги сайланган депутатларининг тегишли қўшма мажлислари 2010 йилнинг 26 январидан кечиктирмасдан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.


13. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуни 47-1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Конференцияси белгиланган тартибда 2009 йилнинг 27 декабрида ўтказилсин.


14. Белгилаб қўйилсинки, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, жойларда тузиладиган сайлов комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари, сайлов тўғрисидаги қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2009 йил 12 майдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Концепция қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади.


15. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.



Марказий сайлов комиссияси Раиси                               М. Абдусаломов




























Время: 0.0372
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск