язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 20.10.2007 й. 1731-сон билан рўйхатга олинган "Ўздавэнергоназорат" 17.09.2007 й. 144-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 20 октябрда 1731-сон

билан рўйхатга олинган

"Ўздавэнергоназорат"

инспекцияси бошлиғининг

2007 йил 17 сентябрдаги

144-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Истеъмолчи объектларнинг электр таъминоти

лойиҳаларининг келишувини ўтказиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган "Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси) тўғрисидаги низом"га мувофиқ, электр энергияси истеъмолчиларининг янгидан ишга туширилган ва реконструкция қилинган объектларини ишлашининг ишончлилигини, хавфсизлигини ва техникавий шартларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида электр таъминоти лойиҳа ҳужжатлари (кейинги ўринларда электр таъминоти лойиҳалари деб юритилади) келишувини ўтказишнинг тартиби ва муддатларини белгилайди.



§-1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Электр таъминоти лойиҳаларининг электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш хавфсизлигини таъминлаш борасидаги келишувини ўтказиш истеъмолчиларнинг янгидан ишга тушираётган ва реконструкция қилиниб, электр таъминоти ташкилотининг тармоқларига уланаётган объектлари, технологиялари ва ускуналарини (кейинги ўринларда объектлар деб юритилади) учун мажбурийдир ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси (кейинги ўринларда Ўздавэнергоназорат деб юритилади) ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади.


2. Фаолияти электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган истеъмолчиларнинг янгидан ишга туширилаётган ва реконструкция қилинаётган объектлари ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари бўйича барпо этилиши керак.


3. Объектларнинг электр таъминоти лойиҳаларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари, "Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари", қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг (кейинги ўринларда ҚМҚ деб юритилади) электр таъминотига тааллуқли қисмини ва бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларини эътиборга олган ҳолда бажарилиши лозим.

4. Электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш энергетика соҳасидаги қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


5. "Ўздавэнергоназорат" ёки унинг ҳудудий бўлимлари томонидан истеъмолчи объектларининг электр таъминоти лойиҳалари келишуви ўтказилганидан сўнг уларга хулоса берилади.


6. Уланган қуввати 750 кВА гача бўлган электр таъминоти объектларининг лойиҳалари бўйича хулосалар Ўздавэнергоназоратнинг ҳудудий бўлимлари (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари бундан мустасно), 750 кВА ва ундан юқорилари Ўздавэнергоназорат томонидан берилади.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган электр таъминоти объектларининг лойиҳалари бўйича хулосалар бериш Ўздавэнергоназорат томонидан амалга оширилади.

7. Қуввати 10 киловаттгача бўлган объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари "Ўздавэнергоназорат" билан келишувдан ўтказилмайди.


8. "Ўзбекэнерго" ДАК объектларининг электр таъминоти лойиҳалари келишуви электр таъминоти ташкилотининг вакили (эксперти) билан биргаликда ўтказилади.


9. Истеъмолчида электр таъминоти лойиҳасининг келишуви тўғрисида "Ўздавэнергоназорат" ёки унинг ҳудудий бўлимлари томонидан берилган хулоса бўлмаган тақдирда, объектни электр тармоқларига улаш ман этилади.


§-2. ЛОЙИҲАЛАРНИ КЕЛИШУВГА

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


10. Электр таъминоти лойиҳалари бўйича хулосани олиш учун "Ўздавэнергоназорат"га ёки унинг ҳудудий бўлимларига истеъмолчи ёки лойиҳани ишлаб чиққан лойиҳа ташкилоти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

электр таъминоти лойиҳасини келишиш тўғрисидаги ариза;

электр таъминоти лойиҳаси;

объектни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти ташкилоти томонидан берилган техник шартлар;

электр таъминоти ташкилотининг ташқи электр таъминоти лойиҳасини келишилганлиги тўғрисидаги хулосаси.

Кўрсатиб ўтилган рўйхатдан ортиқча қўшимча материаллар сўраб олиш қатъиян тақиқланади.


11. Электр таъминоти лойиҳалари келишувини ўтказиш муддати лойиҳа ҳужжатларининг ҳажмига қараб белгиланади ва 30 кундан ошмаслиги керак. Жуда катта ва мураккаб объектларнинг лойиҳалари келишувини ўтказишда, ушбу муддат истисно тариқасида, "Ўздавэнергоназорат" бошлиғи томонидан бир ойга, лекин ундан ортиқ бўлмаган муддатга аризачини хабардор қилган ҳолда узайтирилиши мумкин.

Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВт гача бўлган электр таъминоти объектларининг лойиҳалари келишувини ўтказиш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги керак.


§-3. ОБЪЕКТЛАРНИНГ ЭЛЕКТР

ТАЪМИНОТИ ЛОЙИҲАЛАРИ

БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР БЕРИШ


12. Объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари бўйича хулоса Ўздавэнергоназорат ва унинг ҳудудий бўлимларининг қарорлари кўринишида расмийлаштирилади.


13. Объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари, уларнинг келишувни ўтказиш давомида қуйидаги ҳолларда қайта ишлаб чиқилиши учун қайтарилади:

келишувни ўтказиш учун керакли ҳужжатлар тўла ҳажмда тақдим этилмаганда;

электр таъминоти ташкилоти томонидан берилган техник шартларнинг талаблари бажарилмаганда;

электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш соҳасида Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ҳамда "Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари", ҚМҚ ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга номувофиқликлар аниқланганда.

14. "Ўздавэнергоназорат" ёки унинг ҳудудий бўлимлари томонидан бирламчи кўриб чиқишда берилган эътирозлар бартараф этилиб, лойиҳа қайта ишлаб чиқилганидан сўнг, объектларнинг электр таъминоти лойиҳаси такроран кўриб чиқиш учун тақдим этилади.


15. Қайта ишлаб чиқилган объектнинг электр таъминоти лойиҳасининг такрорий келишувини ўтказиш муддати уларнинг мураккаблигидан қатъи назар, 15 кундан ошмаслиги лозим.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда илгари аризачига ёзма равишда баён қилинмаган янги камчиликлар билдирилишига йўл қўйилмайди.


16. Истеъмолчи объектларининг электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказишда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.



§-4. ЯКУНИЙ ҚОИДА


17. Мазкур Низом "Ўзбекэнерго" давлат акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 43-сон, 436-модда.