ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2002 й. 243-сон "Электр тармоқлари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.07.2002 й.
N 243
ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ВА ИНШООТЛАРИНИ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Электр таъминотининг ишончлилигини ва электр тармоқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Электр тармоқлари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси билан биргаликда Қоидаларни маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва тегишли плакатлар чиқариш йўли билан аҳолини Қоидалар билан таништиришни ташкил этсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар электр тармоқлари жойлашган жойларда ишларни амалга ошираётган ўзларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан кўрсатиб ўтилган Қоидалар бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Ю.Атаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 7, 38-модда.