язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари ҳамда етказиб берувчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.12.2000 й. 469-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 5 декабрдаги

469-сон қарорига

1-ИЛОВА



Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари

ҳамда етказиб берувчилари ўртасидаги ўзаро

ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом электр ва иссиқлик энергияси учун тўлов бўйича тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзларнинг пайдо бўлишини бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган ва бир томондан  Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги (кейинги ўринларда “Энергетика вазирлиги” деб аталади) ва унинг ташкилотлари ҳамда иккинчи томондан  хўжалик юритувчи субъектлар  электр ва иссиқлик энергияси (кейинги ўринларда “энергия” деб аталади) истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади.


2. Энергетика вазирлигининг энергия билан таъминловчи ташкилотлари (кейинги ўринларда “етказиб берувчилар” деб аталади) ва энергия қурилмалари бевосита энергия етказиб берувчилар тармоқларига уланган истеъмолчилар ўртасидаги муносабатлар ушбу Низомнинг амал қилиш соҳаси ҳисобланади.


3. Қуйидагилар истеъмолчини энергия узатиш ва энергия бериш тармоғига улаш учун асос ҳисобланади:

энергия етказиб берувчи билан белгиланган лимит доирасида энергия етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома;

1-иловага мувофиқ шакл бўйича энергия бериш юзасидан топшириқ-буюртманома.


4. Топшириқ-буюртманома муайян давр мобайнида келишилган миқдордаги энергияни истеъмолчига сотиш учун асос ҳисобланади. Энергияни топшириқ-буюртманомасиз сотишга йўл қўйилмайди. Топшириқ-буюртманома шартномада белгиланган лимитлар доирасида ва сотишга мўлжалланган энергия қийматининг камида 15 фоизи истеъмолчи томонидан тўлангандан кейин расмийлаштирилади. Ҳақи тўланмаганлиги учун энергия бериш узиб қўйилгандан кейин бир ой мобайнида энергия тармоғига такроран уланган тақдирда олдиндан тўлов миқдори камида 30 фоиз миқдорида белгиланади.


5. Етказиб берувчилар энергияни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган тарифлар бўйича сотишади. Истеъмолчилар учун, тегишли ҳисоблаш приборлари мавжуд бўлганда, сутканинг муайян вақтига қараб табақалаштириладиган тарифлар даражаси белгиланиши мумкин.


6. Энергияни етказиб берувчи ва унинг истеъмолчиси ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар истеъмолчи томонидан пул маблағларини етказиб берувчининг ҳисоб рақамига (ёки банкдаги бошқа ҳисоб рақамига) ўтказиш, шу жумладан тўловларни махсус ҳисоб-рақамлари орқали ўзаро ҳисоб-китоблар схемаси (2-илова) бўйича белгиланган тартибда тўлаш йўли билан амалга оширилади.

Зарурат бўлганда, ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва молия органлари билан биргаликда, чорак охирида аҳолига сотиладиган иссиқлик энергияси учун тарифлардаги тафовутни тўлашга сарфланадиган қисми бўйича тўловлар ҳисобига, уларни 1-Н ҳисобот шаклида акс эттирмасдан ўзаро ҳисоб-китоблар схемаларини (3-илова) ўтказиш йўли билан иссиқлик таъминоти корхоналарининг Энергетика вазирлиги олдидаги қарзи тўланади.

“Сувоқова” бошқармасининг энергия истеъмолчилари Энергетика вазирлиги билан ҳисоб-китобларни етишмайдиган маблағларни маҳаллий бюджетлардан олиш йўли билан ҳар ойда амалга оширадилар.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари (ширкат, деҳқон, фермер хўжаликлари ва бошқалар) ҳамда “Ўзкимёсаноат” уюшмаси корхоналари олинган электр ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китобларни махсус ҳисоб-рақамлар бўйича мақсадли маблағлар (траншлар) билан, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси орқали амалга оширадилар. Бунда Энергетика вазирлиги олинган маблағларнинг камида 30 фоизини энергия тизими ходимларига иш ҳақи тўлаш бўйича кредиторлик қарзларни узишга йўналтиради (4-илова).

Истеъмолчининг валюта маблағлари ва қарзи мавжуд бўлганда тўлов етказиб берувчининг талабига кўра валюта маблағларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ республика ички бозорида сотиш ҳисобига сўзсиз амалга оширилади.

8. Истеъмолчида энергия учун тўлов муддати ўтган қарзлар вужудга келган тақдирда энергия етказиб берувчининг ваколатли ходимлари истеъмолчига энергия беришни тўхтатишади. Энергия етказиб берувчи ташкилотларнинг ҳақ тўланмаганлиги учун истеъмолчига энергия беришни тўхтатишга ваколатли мансабдор шахслари рўйхати ҳар йили Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Қарздор истеъмолчиларга энергия бермаслик чораларини кўрмаган энергия етказиб берувчилар раҳбарларига ҳамда зарар етказишда айбдор бўлганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар қўлланади.

9. Тўловни тўламаганларни энергия таъминотидан узишга қаршилик кўрсатиш ҳокимият вакилининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш сифатида баҳоланади, айбдор шахсларга нисбатан эса Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (198-модда ва бошқалар)да ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган чоралар қўлланади.


10. Ушбу Низомга мувофиқ илгари узиб қўйилган истеъмолчиларни энергия таъминоти тармоғига такрорий улаш энергия етказиб берувчининг кўрсатиб ўтилган ваколатли ходимлари томонидан амалга оширилади.

Ушбу Низомга мувофиқ илгари узиб қўйилган истеъмолчиларни энергия таъминоти тармоғига рухсатсиз улашда айбдор бўлган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган чоралар қўлланади.


11. Етказиб берувчи ҳар ойда истеъмолчидан бир ойда амалда фойдаланилган энергия тўғрисида маълумотнома олади ва ҳисоб-китоб қилади. Сотилган энергия учун тўлов ҳужжатлари (ҳисоб-фактура ва тўлов талабномаси) етказиб берувчи томонидан истеъмолчига бир ойда бир марта ёзиб берилади.

Ҳисоб-фактура ва тўлов талабномаси, кейинчалик тўлов операцияларини сўзсиз ижро этиш учун етказиб берувчи томонидан истеъмолчининг хизмат кўрсатувчи банкига юборилади.


12. Аҳоли ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган бошқа электр энергия истеъмолчилари билан берилаётган энергия учун ҳисоб-китоблар жойлардаги уй-жой-коммунал хўжалиги субъекти  Ягона буюртмачи хизмати орқали ҳам, тегишли шартномалар асосида амалга оширилиши мумкин.


13. Энергетика вазирлиги тизимида ҳисоб-китобларнинг марказлаштирилганлиги муносабати билан унинг қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китоблари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунида амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Намунавий идоравий шакл № ЭС

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 5 декабрдаги

469-сон қарори билан

тасдиқланган

энергия билан таъминловчи ташкилот


Истеъмолчига энергия бериш учун

топшириқ-буюртманома


200__ йил “___” __________


Асос

  шартнома, сана

Истеъмолчи  Ижро этувчи

Дебиторлик қарзи дан гача

(мазкур кундаги ҳисоб-китобларнинг ҳолати)

(топшириқ-буюртманоманинг амал қилиш муддати)

Олдиндан ҳақ тўлаш суммаси


Сўралган энергиянинг

ҳажми (бериладиган)


Тариф


Сумма


Эслатма


Беришга рухсат этди:


Раҳбар ____________________


Бош бухгалтер ____________________


Ижро этувчи ______________________

(инспектор, назоратчи)





Низомга

2-ИЛОВА



Истеъмол қилинган энергия учун тижорат банкларининг

қисқа муддатли кредитлари асосида ўтказиладиган

ўзаро ҳисоб-китобларнинг

НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ



Тижорат банки





Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги





“Ўзтрансгаз” компанияси





Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш компанияси





Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги


Эслатма: Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги корхоналари ҳамда энергия истеъмолчилари ўртасида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари пайдо бўлиб қолган ҳолларда тижорат банкларининг кредитлари асосида схемалар бўйича ўтказиладиган ўзаро ҳисоб-китоблар икки-уч кун муддатда амалга оширилади.

Низомга

3-ИЛОВА



1-Н ҳисобот шаклида акс эттирмасдан бюджетга

тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган қарзлар (аҳолига

сотиладиган иссиқлик энергияси учун тарифлардаги тафовутни

тўлаш) ҳисобига Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш

вазирлиги ва Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги

ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг

НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ


Молия вазирлиги

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги





Бюджет

Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги





"Ўзтрансгаз" компанияси



Низомга

4-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кимё саноати

корхоналари томонидан истеъмол қилинган электр

энергияси учун траншлар бўйича маблағлар ўтишининг

НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ

Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси


Тайёрловчи ташкилотлар





Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар

Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги

Энергетика корхоналари




Кимё саноати корхоналари


Энергетика корхоналари


Эслатма: Пахта, ғалла ва шоли етиштирувчи хўжаликларга, шунингдек, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларга етказиб бериладиган электр энергияси учун энергетика корхоналари билан ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг траншлари асосида 1-иловага мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.