язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасннинг 08.09.1992 й. 418-сон "Ўзбекистон нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат-акционерлик бирлашмаси ("Ўздавнефтмаҳсулот") фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСННИНГ

ҚАРОРИ

08.09.1992 й.

N 418



ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК

БИРЛАШМАСИ ("ЎЗДАВНЕФТМАҲСУЛОТ")

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎFРИСИДА


"Нефть маҳсулотларини сотишда тартиб ўрнатиш ва тармоқни бошқариш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 1992 йил 7 сентябрдаги 470-сон Фармонни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўздавнефумаҳсулот" давлат-акционерлик бирлашмасининг тузилмаси иловага мувофиқ корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан иборат таркибда тасдиқлансин.


2. Белгидаб қўйилсинки:

Ўэбекистон нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат-акционерлик бирлашмаси ("Ўздавнефтмаҳсулот") ёпиқ хилдаги акционерлик жамияти шаклида, мустақил юридик шахс сифатида ташкил этилади;

"Ўздавнефтмаҳсулот" акционерлик бирлашмасининг таъсис этилаётган пайтдаги устав жамғармасини асосий фондлари қиймати қайта ҳисоблаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг тугатилган нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси ва унинг таркибига кирувчи корхоналар, ташкилотлар балансида бўлган давлат мулки ташкил этади;


"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси акцияларининг камида 60 фоизи давлатга тегишли бўлади ва сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мулки жамғармасига ўтказилади;

акцияларнинг 40 фоизгачаси бирлашманинг ишини таъминловчи юридик шахслар  "Ўзбекнефтгаз"' концерни, Тошкент ва Фарғона нефть маҳсулотларини ташиш корхоналари, шунингдек, унинг маҳсулотларининг асосий истеъмолчиларидан бўлган бирлашманинг бошқа муассасалари ўртасида жойлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси унга қонунчилик билан берилган ҳуқуққа мувофиқ, ишонч (траст) шартномаси асосида мулкдорлик ваколатини давлатга тегишли бўлган акцияларнинг назорат пакетига мос улуш доирасида амалга оширишни "Ўздавнефтмаҳсулот" акционерлик бирлашмасига берсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўздавнефтмаҳсулот" акционерлик бирлашмаси:

Ўзбекистон Республикасининг тугатилган Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси билан тузган мажбурият ва шартномалар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади ва ўзининг хўжалик фаолияти тўғрисида "Ўзбекнефтгаз" концернига ҳисоб беради;

молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолиятга доир масалаларни мустақил равишда ҳал қилади, белгиланган тартибда ўзига қарашли корхона ва ташкилотларни ташкил этади, қайта ташкил этади ва тутатади;

капитал маблағлар, моддий-техника ресурслари ва молия маблағлари, шу жумладан, давлат эҳтиёжлари, республика халқ хўжалигини ва аҳолисини нефть ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун буюртмаларни бажариш мақсадида бирлашмага марказлашган тартибда ажратиладиган валюта маблағларининг фонд сақловчиси ҳисобланади;

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, "Ўздавзаҳира" ва Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат ҳамда сафарбарлик заҳиралари нефть маҳсулотларини тўплаш, махсус ажратиб қўйиш ва тўлдириш топшириқлари лойиҳаларини ҳар йили ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун республика Ҳукуматига тақдим этади;

белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади, зарур бўлганда МДҲ аъзолари бўлган давлатларда филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этади, республиканинг ўзида ҳам, бошқа минтақаларда ҳам ишлаб чиқарувчи корхоналар ва нефть маҳсулотлари билан таъминловчи ташкилотлар билан нефть маҳсулотлари етказиб бериш бўйича контрактлар тузади.


4. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ходимларнинг чекланган сони, меҳнатга ҳақ тўлашнинг тегишли фонди билан, 71 нафар этиб ва бошқарув аъзоларининг сони 9 кишидан иборат қилиб белгилансин.


5. Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш вилоят корхонасининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ ҳамда уларнинг бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сони 480 нафардан иборат қилиб тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, шаҳар ва ноҳияларда жойлашган корхоналарнинг раҳбарлари нефть маҳсулотлари бўйича вилоят корхоналарининг тақдимномалари асосида "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси буйруғи билан тайинланадилар.

"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси бошқаруви ҳамда вилоят корхоналари директорларига обрўсини тўккан ёки ишончни йўқотган ходимларни тегишли номенклатура бўйича ишдан бўшатиш ҳақида узил-кесил қарор чиқариш ҳуқуқи берилсин.


6. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси Устави ва вилоят нефть маҳсулотлари корхоналари тўғрисидаги намунавий Низом лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун 20 кун муддат ичида тақдим этсин.


7. Бир ой муддат ичида барча жойларда "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси тизимидаги раҳбарлар ва мутахассисларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш мақсадга мувофиқ деб топилсин, ушбу соҳада ишлаш учўн кадрларни пухта танлаш таъминлансин, тармоқда ҳар қандай салбий ҳолатларга қарши кураш кучайтирилсин. Аттестацияни ўтказиш "Ўзбекнефтгаз" концерни зиммасига юклатилсин.


8. "Ўздавнефтмаҳсулот"" бирлашмаси аппарати Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси эгаллаб келган бинога Тошкент шаҳри, Охунбобоев кўчасидаги 16-уйга жойлаштирилсин,


9. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Автотранспорт вазирлиги, Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси собиқ Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси учун белгиланган капитал маблағлар, молия ва транспорт воситалари лимитларини, ўрнатилган алоқа турлари ва телефонларни "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмасида сақлаб қолсинлар.


10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР "'Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш Давлат комитети тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳамда Ўзбекистон ССР халқ хўжалигида нефть маҳсулотларидан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом ҳақида" 1988 йил 28 ноябрдаги 445-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари "Ўзбекнефтгаз" концерни раиси ўртоқ Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклатилсин.

Қарорнинг қандай бажарилаётгани 1992 йил ноябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси мажмуи мажлисида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 8 сентябрдаги

418-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси

марказий аппаратининг

ТУЗИЛИШИ


Раҳбарият

Баланслар, ресурслар ва статистика бўлими

Тезкор-диспетчерлик бўлими

Аҳолига нефть маҳсулотлари етказиб бериш бўлими

Ташқи иқтисодий алоқалар ва контрактлар бўлими

Иқтисодиёт, молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими

Назорат-тафтиш бўлими

Ишлаб чиқариш, фойдаланиш ва янги техника бўлими

Капитал қурилиш бўлими

Моддий-техника таъминоти бўлими

Техника xавфсизлиги ва табиатни муҳофаза қилиш гуруҳи Кадрлар бўлими

Юридик бўлим

Иккинчи бўлим ва махсус қисм

Ишлар бошқармаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 8 сентябрдаги

418-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси таркибига

кирувчи корхоналар, ташкилотлар

ва муассасалар

РЎЙХАТИ


I. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмасига қарашли корхона, муассаса ва ташкилотлар

Давлат нефть инспекцияси Бош бошқармаси

Раҳбарлар ва мутахассислар малакасини ошириш республика курслари

Ахборот-ҳисоблаш маркази

Моддий-техника таъминоти республика базаси

Механика устахоналари

Ихтисослашган кўчма механизациялашган колонналар

Тошкент ташиш-тақсимлаш корхонаси

Фарғона нефть маҳсулотлари ташиш корхонаси

Тошкент нефть маҳсулотлари ташиш корхонаси


II. Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш вилоят корхоналари

Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш Қорақалпоғистон республика корхонаси

Андижон вилоят нефть маҳсулотлари билан таъминлаш корхонаси

III. Республика шаҳар ва ноҳияларида жойлашган корхоналар

Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш корхоналари 74 Автоёнилғи қуйиш станциялари 935