язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.1992 й. 90-сон "Автобензинни тижорат нархлари бўйича сотиш ҳажмларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.1992 й.

N 90



АВТОБЕНЗИННИ ТИЖОРАТ НАРХЛАРИ

БЎЙИЧА СОТИШ ҲАЖМЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Хом ашё (нефть), электр энергиясининг нархи ошиб бораётганлиги, темир йўл тарифи кескин қимматлашаётганлиги муносабати билан ҳамда нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тармоғининг барқарор, рентабелли ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси:

бозор фондининг қолган 20 фоизини уруш қатнашчилари ва фахрийларига, уруш ва меҳнат ногиронларига А-72, А-76, АИ-91, АИ-92, АИ-93 автобензинининг 1 литри учун 4 сўмдан сотишни ташкил этсин;

Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 5 кун муддат ичида имтиёзлардан фойдаланувчи шахсларга (уруш қатнашчилари ва фахрийларига, уруш ва меҳнат ногиронларига) автобензин бериш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, тижорат нархлари бўйича амалда сотилган автобензиндан олинадиган қўшимча фойданинг 90 фоизи республиканинг давлат бюджетига, 10 фоизи эса Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитасига ўтказилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уруш қатнашчилари ва фахрийларига, уруш ва меҳнат ногиронларига автобензин сотишдан кўриладиган зарарни қоплаш масаласини ҳал этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 январдаги 1-сон қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов