язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.12.2013 й. 353-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 31 декабрдаги

353-сон қарорига

ИЛОВА



Алкоголли маҳсулотлар қуйиш

линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш

линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг

ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартибини белгилайди.


2. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳнома (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема ва шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилади.


3. Ушбу Низомнинг амал қилиши Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментациялаш ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришга доир фаолиятни лицензиялаш бўйича комиссияси томонидан белгиланган тартибда берилган алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензияга эга бўлган юридик шахсларга татбиқ этилади.


4. Гувоҳнома алкоголли маҳсулотларни фақат унда кўрсатилган алкоголли маҳсулотларни қуйиш линияларида амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиялари деганда алкоголли маҳсулот қуйиш учун мўлжалланган асосий технологик ускуналар тушунилади.

Алкоголли маҳсулот қуйиш учун мўлжалланган асосий ускуналарнинг рўйхати мазкур Низомга 3-иловада келтирилган.


5. Гувоҳнома алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиянинг амал қилиш муддатига берилади.



II. РУХСАТ БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Гувоҳнома берилган алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига (кейинги ўринларда ягона реестр деб аталади) киритишда рухсат бериш талаблари ва шартларига қуйидагилар тегишлидир:

алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини киритишда юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

юридик шахснинг номи ёки турган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида ДСҚни хабардор қилиш;

тегишли стандартлар талабларига, шунингдек экологик, санитария-гигиеник ва бошқа нормалар ва қоидаларга сўзсиз риоя қилиш;

алкоголли маҳсулотлар қуйишни фақат гувоҳномада кўрсатилган алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларида амалга ошириш.


7. Алкоголли маҳсулотлар қуйишнинг ҳар бир линиясига юридик шахсга алоҳида гувоҳнома берилади.



III. ГУВОҲНОМА ОЛИШ УЧУН ЗАРУР

БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Гувоҳнома олиш учун юридик шахс ДСҚга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича гувоҳнома бериш тўғрисида ариза;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментациялаш ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришга доир фаолиятни лицензиялаш бўйича комиссияси томонидан берилган алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиянинг нусхаси;

г) алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларининг ускуналарига паспортларнинг нусхалари;

д) юридик шахснинг қуйиш линияларига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, шу жумладан, алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини харид қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келиниши тўғрисида шартномалар (битимлар, контрактлар ва ҳоказолар)нинг нусхалари.


9. Юридик шахсдан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Гувоҳнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар юридик шахс томонидан ДСҚга бевосита, олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар юридик шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


11. Гувоҳнома олиш учун ДСҚга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол юридик шахсга берилади (юборилади).



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ГУВОҲНОМАНИ

БЕРИШ ЁКИ УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Гувоҳнома бериш тўғрисида юридик шахснинг аризаси ДСҚ томонидан кўриб чиқилганлиги ва гувоҳнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Аризани кўриб чиқиш муддати гувоҳнома бериш тўғрисида юридик шахснинг аризаси қабул қилинган санадан бошлаб 20 иш кунини ташкил этади.


13. Гувоҳнома бериш "бир ойна" тамойили бўйича амалга оширилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин ДСҚ гувоҳнома бериш тўғрисида юридик шахснинг аризаси қабул қилинган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига (кейинги ўринларда "Ўзстандарт" агентлиги деб аталади) тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини Ягона реестрга киритиш имконияти тўғрисидаги аризани бериш бўйича ёзма билдиришномани юборади.

"Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва "Ўзстандарт" агентлиги кўрсатиб ўтилган хулосани бериш бўйича ДСҚнинг ёзма билдиришномасини ва юридик шахснинг тақдим этилган ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, билдиришнома олинган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида, такроран кўриб чиқилганда эса - беш иш куни мобайнида ДСҚга алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ушбу Низомга 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича Ягона реестрга киритиш имконияти тўғрисидаги аризани ёки асосланган салбий хулосани юборади.


14. "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва "Ўзстандарт" агентлигининг ижобий хулосалари асосида ДСҚ тегишли ижобий хулосалар олинган санадан бошлаб етти иш куни мобайнида алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини Ягона реестрга киритиш тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради. Гувоҳнома юридик шахсга тилхат остида чопар орқали топширилади ёки тегишли билдиришнома олинган ҳолда унга почта орқали буюртмали хат билан юборилади.

Агар ДСҚ гувоҳнома бериш тўғрисида юридик шахснинг аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва "Ўзстандарт" агентлигидан хулоса олмаган бўлса ва (ёки) юридик шахсга гувоҳномани бермаган бўлса ёки уни беришни рад этмаган бўлса, у ҳолда ариза қабул қилинган санадан бошлаб йигирма иш куни тамом бўлгандан кейин юридик шахс бу ҳақда ДСҚни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда алкоголли маҳсулотларни қуйишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда, ДСҚ юридик шахснинг ёзма билдиришномаси олинган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида унга гувоҳнома беришга мажбурдир. Гувоҳнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати улар қабул қилинган сана тўғрисидаги белгилар ва юридик шахс томонидан ДСҚга юборилган ёзма билдиришнома билан биргаликда гувоҳномага тенглаштирилади ва алкоголли маҳсулотларни қуйиш учун асос ҳисобланади.


15. ДСҚ тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш куни мобайнида юридик шахсларга гувоҳномани беради (юборади) ёки гувоҳнома бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда уларни хабардор қилади.


16. Қуйидагилар гувоҳнома бериш рад этилиши учун асос ҳисобланади:

юридик шахс томонидан гувоҳнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

юридик шахснинг рухсат берувчи талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

юридик шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;

"Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва "Ўзстандарт" агентлигининг асосланган ёзма хулосалари.

Бошқа асослар, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик сабаби билан гувоҳнома бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


17. Гувоҳномани бериш рад этилган тақдирда ДСҚ рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини ва юридик шахс кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда билдиришномани ёзма шаклда юборади (топширади).

Бунда юридик шахс рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат гувоҳномани беришни рад этиш тўғрисида ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


18. Юридик шахс томонидан гувоҳномани беришни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ДСҚ томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисида юридик шахснинг аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


19. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ДСҚ томонидан олдин ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари келтирилишига йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


20. Гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин юридик шахс томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва ДСҚ томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


21. Юридик шахс гувоҳномани бериш рад этилиши, шунингдек ДСҚ, "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва "Ўзстандарт" агентлигининг мансабдор шахсларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.



V. ГУВОҲНОМАНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ГУВОҲНОМАНИНГ ДУБЛИКАТЛАРИНИ БЕРИШ


22. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиялари асосий технологик ускуналарининг таркиби ўзгарган тақдирда юридик шахс таркиби ўзгартирилган ускуналарга мазкур Низом билан белгиланган тартибда янги гувоҳнома олиши шарт.

Юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда юридик шахс қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида ДСҚга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Ҳужжатлар юридик шахс томонидан ДСҚга бевосита, олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар юридик шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Юридик шахснинг гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси ДСҚ томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


23. Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган юридик шахс ариза қабул қилинган сана тўғрисида ДСҚнинг белгиси билан биргаликда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида алкоголли маҳсулотларни қуяди.


24. Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгандан кейин ДСҚ Ягона реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади. Қайта расмийлаштириш ва гувоҳномани бериш тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза ДСҚ томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


25. Гувоҳнома йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда, юридик шахснинг аризасига кўра унга гувоҳноманинг дубликати берилади.

ДСҚ гувоҳноманинг дубликатини ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, шунингдек гувоҳнома яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда - унинг асл нусхасини беришга (юборишга) мажбурдир.



VI. ГУВОҲНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ ВА ТЎХТАТИШ, ГУВОҲНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ


26. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, гувоҳномани бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


27. ДСҚ, "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва "Ўзстандарт" агентлиги томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқ алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларидан фойдаланиш бўйича биргаликда олиб бориладиган мониторингдан бош тортиш гувоҳноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўлувчи рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига тегишли бўлади.



VII. ЯГОНА РЕЕСТРНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


28. ДСҚ Ягона реестрда берилган ва бекор қилинган гувоҳномалар ҳисобини юритади.


29. Ягона реестрни юритиш ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича амалга оширилади.


30. Ягона реестрдаги мавжуд маълумотлар ДСҚнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.



VIII. АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ ҚУЙИШ

ЛИНИЯЛАРИНИ ЯГОНА РЕЕСТРДАН ЧИҚАРИШ


31. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларидан (ёки унинг бир қисмидан) фойдаланиш тўхтатилганда ёки улар бошқа шахс тасарруфига берилганда, шунингдек алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилганда юридик шахс беш иш куни мобайнида Давлат солиқ қўмитасига, мазкур гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор чиқариш учун, ушбу ускунани балансдан ҳисобдан чиқариш ва (ёки) уни утиллаштириш тўғрисидаги далолатномани илова қилган ҳолда гувоҳноманинг асл нусхасини, шунингдек алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларининг олди-сотди шартномасининг нусхасини тақдим этиши шарт.


32. Ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ДСҚда ва "Ўзвиносаноат-холдинг" ХКда сақланади.

Ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин алкоголли маҳсулотларни қуйишнинг тегишли линиялари ДСҚ томонидан Ягона реестрдан чиқарилади.



IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


33. "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК Ягона реестрга киритилган алкоголли маҳсулотларни қуйиш линияларидан фойдаланиш устидан доимий мониторинг олиб боради ва бир йилда бир марта ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-иш кунигача ДСҚга ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этади.


34. ДСҚ "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда ушбу Низом талабларига мувофиқ алкоголли маҳсулотларни қуйиш линияларидан фойдаланиш бўйича мониторинг олиб боради.


35. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларидан уларни Ягона реестрга киритмасдан фойдаланганлик учун ва мазкур Низом талабларини бузган юридик шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш чоралари қўлланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини

алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга

олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш

тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги

СХЕМА

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари



























1-босқич

Юридик шахс - гувоҳнома талабгори


   

Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ гувоҳномани олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ҳужжатларни бевосита, олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.

    


Ариза берувчининг хоҳишига кўра




































V
























2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси


     

1. Гувоҳнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади ва ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).

2. "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва "Ўзстандарт" агентлигига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда алкоголли маҳсулотларни қуйиш линияларини Ягона реестрга киритиш имконияти тўғрисида хулоса бериш бўйича ёзма билдиришномани юборади.

    


1) Ҳужжатлар қабул қилинган кунда;

2) Ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда.








































V
























3-босқич

"Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва "Ўзстандарт" агентлиги


     

1. Алкоголли маҳсулотларни қуйиш линияларини Ягона реестрга киритиш имкониятини ўрганиб чиқади ва бу тўғрисида ДСҚга хулосани юборади.

2. Ҳужжатни такроран кўриб чиқиш.

    


1) ДСҚдан ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида;

2) Беш иш куни мобайнида.


































V
























4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси


      

1. "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва "Ўзстандарт" агентлигининг ижобий хулосаси асосида гувоҳномани расмийлаштиради ва юридик шахсга тилхат остида чопар орқали беради ёки буюртмали хат билан почта орқали унга юборади.

2. Рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда гувоҳномани беришни рад этиш тўғрисида юридик шахсни ёзма шаклда хабардор қилади.

     


1) Тегишли ижобий хулосалар олинган санадан бошлаб етти иш куни мобайнида;

2) Тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш куни мобайнида.






































V
























5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси


     

Рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, гувоҳномани бериш ёки уни беришни рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

     


Гувоҳномани бериш рад этилиши тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда











        





Низомга

2-ИЛОВА



Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини

алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини

ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона

реестрига киритиш тўғрисида

ГУВОҲНОМА


N _______

        

     


(ўрнатилган, жойлашган жойи (почта манзили))


га

(юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР))



Ягона реестрга

(асбоб-ускунанинг номи)


киритилганлиги тўғрисида берилди.


Маркаси _______________ _________ йилда ишлаб чиқарилган


Завод рақами_____________ Ўрнатилган йили ____________ й.


Тайёрловчи _____________________________________________



Гувоҳнома "Ўзвиносаноат-холдинг" ХКнинг 20__ йил "___"_________даги _____-сон ва "Ўзстандарт" агентлигининг 20__ йил "___"_________даги _____-сон хулосалари асосида берилди.




(Ф.И.О.)




(имзо)

            

20___ й. "___" _____________


М.Ў.






Низомга

3-ИЛОВА



Алкоголли маҳсулотларни қуйиш учун

мўлжалланган асосий технологик ускуналар

РЎЙХАТИ


1. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш учун қадоқлаш машиналари.


2. Шиша ювиш машиналари.


3. Пробкалагич машиналар.


4. Шишалардаги маҳсулотни визуал назорат қилиш қурилмаси.


5. Акциз маркаларини ёпиштириш машиналари.


6. Ёрлиқ ёпиштириш машиналари.


7. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини ҳисобга олиш асбоблари.



Изоҳ: қуйиш линияларида мазкур рўйхатга кирмаган бошқа қурилмалар мавжуд бўлса, уларни хулосада акс эттириш керак. Эсдалик алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиясида 5 ва 6-бандларда кўрсатилган технологик ускуна мавжудлиги мажбурий талаб ҳисобланмайди.






Низомга

4-ИЛОВА


        



(юридик шахснинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли,



       



унинг жойлашган жойи (почта манзили) ва солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР))


АРИЗА


Аризага илова қилинаётган, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ________ бирлик ускунани ўз ичига оладиган алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиясига доир ҳужжатларни (рўйхат илова қилинмоқда) алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг Ягона реестрига киритиш учун кўриб чиқишни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


1. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.


2. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиянинг нусхаси.


3. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларининг ускуналарига гигиеник сертификатларнинг нусхалари.


4. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни миқдор жиҳатидан ҳисобга олиш учун приборларни текшириш тўғрисидаги сертификатлар нусхалари.


5. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларига юридик шахснинг мулк ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари, шу жумладан, алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини сотиб олганлик ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирганлик тўғрисидаги шартномаларнинг (битимлар, контрактларнинг ва шу кабиларнинг) нусхалари (улар мавжуд бўлган тақдирда).

Ташкилот раҳбари



(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер



(Ф.И.О.)

    

             М.Ў.


20____ йил "___" ______________






Низомга

5-ИЛОВА



"Ўзвиносаноат-холдинг" ХКнинг алкоголли

маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш

ва фойдаланишнинг Ягона реестрига киритиш

имконияти тўғрисидаги

ХУЛОСАСИ


N _________                                                  20___ йил "___" ____________

_____та асосий технологик ускунани ўз ичига олувчи (рўйхат хулосага илова қилинади) ва алкоголли маҳсулотлар қуйиш учун мўлжалланган алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияси

       

(юридик шахснинг номи, солиқ  тўловчининг индивидуал рақами (СТИР))

       

(жойлашган жойи (почта манзили))

        

,

(ўрнатилган жойи)


    

белгиланган талабларга мувофиқдир ва алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритилиши мумкин.


Раҳбар (Ф.И.О.)




(имзо)

     

20___ й. "___" ________________


М.Ў.






"Ўзвиносаноат-холдинг" ХКнинг хулосасига

ИЛОВА



Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиялари таркибига

кирувчи асосий технологик ускуна турлари

РЎЙХАТИ


          



(юридик шахснинг номи)


Т/р

Яго-

на

реес-

трга

ки-

ри-

тиш

тўғ-

риси-

даги

гу-

воҳ-

но-

ма-

нинг

ра-

қа-

ми

ва

бе-

рил-

ган

сана-

си


Иш-

лаб

чи-

қа-

рув-

чи

кор-

хо-

на-

нинг

но-

ми


Кор-

хо-

на-

нинг

юри-

дик

ман-

зили


С

Т

И

Р


Лицензия(лар)

бўйича маълумотлар


Қуйиш линиясининг

паспортига оид маълумотлар


"Ўз-

стан-

дарт"

агент-

лиги

хуло-

саси-

нинг

рақа-

ми ва

сана-

си


Ги-

гие-

ник

сер-

ти-

фи-

кат-

нинг

рақа-

ми ва

бе-

рил-

ган

сана-

си


"Ўз-

вино-

саноат-

хол-

динг"

хулоса-

сининг

рақа-

ми ва

санаси


Давлат

солиқ

қўмита-

сининг

гувоҳ-

номани

бекор

қилиш

тўғри-

сидаги

қаро-

рининг

рақами

ва санаси


у-

лар-

га

ли-

цен-

зия

бе-

рил-

ган

маҳ-

су-

лот

тур-

ла-

ри


ли-

цен-

зия-

лар

ра-

қам-

ла-

ри


ли-

цен-

зия

бе-

рил-

ган

са-

на


ли-

цен-

зия

бў-

йи-

ча

маҳ-

су-

лот-

нинг

йил-

лик

ҳаж-

ми,

минг

дал


ус-

ку-

на-

нинг

ти-

пи,

мар-

ка-

си


ет-

ка-

зиб

бе-

рув-

чи-

нинг

но-

ми


ке-

либ

чи-

қиш

мам-

ла-

ка-

ти-

нинг

но-

ми


иш-

лаб

чи-

қа-

рил-

ган

йи-

ли


ўр-

на-

тил-

ган

йи-

ли


за-

вод

ра-

қа-

ми


иш

унум-

дорлиги


ўл-

чов

бир-

лиги


сони


1

2


3


4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21




















      





Низомга

6-ИЛОВА



Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг

алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга

олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига

киритиш имконияти тўғрисидаги

ХУЛОСАСИ


N _________                                                  20___ йил "___" ____________

_____та асосий технологик ускунани ўз ичига олувчи (рўйхат хулосага илова қилинади) ва алкоголли маҳсулотлар қуйиш учун мўлжалланган алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияси

         

(юридик шахснинг номи, солиқ  тўловчининг индивидуал рақами (СТИР))

       

(жойлашган жойи (почта манзили))

        

,

(ўрнатилган жойи)


    

белгиланган давлат стандартларига мувофиқдир ва алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритилиши мумкин.




Раҳбар (Ф.И.О.)




(имзо)

    

20___ й. "___" ________________


М.Ў.






"Ўзстандарт" агентлигининг хулосасига

ИЛОВА



Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиялари

таркибига кирувчи асосий технологик

ускуналар турлари

РЎЙХАТИ


          



(юридик шахснинг номи)


Т/р

Ускунанинг типи,

маркаси


Ишлаб

чиқарилган йили


Завод

рақами


Ўрнатилган

йили


Етказиб

берувчининг номи


Ишлаб

чиқарувчининг номи


1

2


3


4

5

6

7









































    









Ташкилот раҳбари







    

     

(Ф.И.О.)





Бош бухгалтер








(Ф.И.О.)





М.Ў.


20___ й. "___" _____________


       





Низомга

7-ИЛОВА



Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини

ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона

РЕЕСТРИ

    

Т/р


Яго-

на

реес-

трга

ки-

ри-

тиш

тўғ-

риси-

даги

гу-

воҳ-

но-

ма-

нинг

ра-

қа-

ми

ва

бе-

рил-

ган

са-

наси


Иш-

лаб

чиқа-

рувчи

кор-

хона-

нинг

номи


Кор-

хона-

нинг

юри-

дик

(поч-

та)

ман-

зили,

теле-

фон


С

Т

И

Р


Лицензия(лар)

бўйича

маълумотлар


Қуйиш линиясининг паспортига оид маълумотлар

Дуб-

ли-

кат

бе-

риш-

нинг

асо-

си ва

бе-

рил-

ган

са-

на-

си


Гу-

воҳ-

но-

ма-

ни

қай-

та

рас-

мий-

лаш-

ти-

риш

ра-

қа-

ми

ва

са-

на-

си


"Ўз-

стан-

дарт"

агент-

лиги

хуло-

саси-

нинг

рақа-

ми ва

сана-

си


Ги-

ги-

еник

сер-

ти-

фи-

кат-

нинг

ра-

қа-

ми

ва

бе-

рил-

ган

са-

на-

си


"Ўз-

ви-

но-

са-

но-

ат-

хол-

динг"

ху-

ло-

саси-

нинг

ра-

қа-

ми

ва

са-

на-

си


Дав-

лат

солиқ

қўми-

таси-

нинг

гувоҳ-

нома-

ни

бекор

қилиш

ёки

амал

қили-

шини

тўх-

татиш

тўғри-

сидаги

қарори-

нинг

рақа-

ми ва

санаси


у-

лар-

га

ли-

цен-

зия

бе-

рил-

ган

маҳ-

су-

лот

тур-

ла-

ри


ли-

цен-

зия-

лар

ра-

қам-

ла-

ри

ва

бе-

рил-

ган

са-

на-

си


ли-

цен-

зия-

нинг

амал

қи-

лиш

муд-

дати


ли-

цен-

зия

бў-

йи-

ча

маҳ-

су-

лот-

нинг

йил-

лик

ҳаж-

ми

(минг

дал)


ус-

ку-

на-

нинг

ти-

пи,

мар-

ка-

си


ет-

ка-

зиб

бе-

рув-

чи-

нинг

но-

ми


ке-

либ

чи-

қиш

мам-

лака-

ти-

нинг

но-

ми


иш-

лаб

чи-

қа-

рил-

ган

йи-

ли


ўр-

на-

тил-

ган

йили


за-

вод

ра-

қа-

ми


иш

унум-

дорлиги


ўл-

чов

бир-

ли-

ги


со-

ни


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23










































































































        





Низомга

8-ИЛОВА



Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини

ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш бўйича

АХБОРОТ


20___ йилнинг ___________ - ___________ ойлари учун

Қуйиш

линия-

сининг

реестр

бўйича

тартиб

рақами ва

реестрга

киритиш

санаси


Ишлаб

чиқарувчи

корхона-

нинг номи


С

Т

И

Р


Лицензия (лицензиялар)

бўйича маълумотлар


Қуйиш линияларининг ҳолати

Ҳисо-

бот

даври

учун

маҳ-

сулот

ишлаб

чиқа-

риш

ҳажми,

минг

дал


лицен-

зия

берил-

ган

маҳ-

сулот

турла-

ри


лицен-

зиялар

рақами


лицен-

зия

берил-

ган

сана


лицензия

бўйича

маҳсулот-

нинг

йиллик

ҳажми,

минг дал


фойдала-

ниляпти


фойдала-

нилмаяпти


консерва-

цияланган


1

2


3


4

5

6

7

8

9

10

11
























































20___ йил "____" ________





раҳбар







(имзо, Ф.И.О.)




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 январь, 2-сон, 15-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 12-сон, 98-модда