язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.07.2008 й. 149-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 3 июлдаги

149-сон қарорига

1-ИЛОВА



Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар,

бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш

киритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури аталади) тузатиш киритиш тартибини белгилаб беради.


2. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш:

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларини ўзгартириш;

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки шу йўналишдаги муқобил лойиҳалар билан алмаштириш;

республика корхоналарида ишлаб чиқариш-техник ва истеъмол мақсадидаги материаллар ва буюмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича янги лойиҳаларни киритиш бўйича асосланган таклифлар асосида амалга оширилиши мумкин.


3. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш (Дастурга лойиҳаларни киритиш ёки чиқариб ташлаш, маҳаллийлаштириш лойиҳаларини алмаштириш айрим лойиҳаларнинг маҳаллийлаштириш даражасини пасайтириш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.

Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига тузатиш киритиш (прогноз кўрсаткичларни, маҳаллийлаштириладиган маҳсулот номенклатурасини, лойиҳанинг ёки мулкчилик шакли ёхуд ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгариши муносабати билан корхонанинг номини ўзгартириш ва бошқалар, айрим лойиҳаларнинг маҳаллийлаштириш даражасини пасайтириш бундан мустасно) Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) протоколи асосида амалга оширилади.



II. МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА

ТУЗАТИШ КИРИТИШ УЧУН ЛОЙИҲА

ТАШАББУСКОРЛАРИ ТОМОНИДАН

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


4. Таклифлар ваколатли органлар томонидан ариза берувчи (лойиҳа ташаббускори) қуйидаги ҳужжатларни расман тақдим этгандан кейин баҳоланади:

а) Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш таклиф этилаётган лойиҳалар учун - лойиҳанинг ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича тузилган паспорти ҳамда охирги икки йил учун йиллик баланс;

б) Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларига тузатиш киритиш учун - лойиҳанининг аниқлаштирилган паспорти (фақат ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳоллари бундан мустасно), айрим параметрларга тузатиш киритиш зарурлигини асослайдиган қайднома, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликда;

в) Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш таклиф этилаётган лойиҳалар учун - лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш зарурлиги асосланган қайднома, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликда.


5. Лойиҳа ташаббускорлари тақдим этилаётган ахборотларнинг, шу жумладан лойиҳанинг паспортида кўрсатилган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


6. Лойиҳалар ташаббускоридан лойиҳа паспортида назарда тутилмаган қўшимча ахборот тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.



III. ТАКЛИФЛАР КИРИТИШ ВА

УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


7. Давлат ва хўжалик органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускори бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига (кейинги ўринларда Йиғма департамент деб аталади) киритадилар.


8. Йиғма департамент лойиҳа мақсадидан, уни молиялаштириш манбаларидан ва таклиф этилаётган тузатишнинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда келиб тушган материалларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқиш учун қуйидаги тегишли ваколатли органларга юборади:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига:

лойиҳанинг Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлигини;

лойиҳани амалга ошириш имкониятларини;

маҳаллийлаштиришнинг таклиф этилаётган даражасига эришиш имкониятларини;

лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки лойиҳаларнинг параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш юзасидан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш учун;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига:

таклиф этилаётган маркетинг концепцияси, шу жумладан маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни сотиш истиқболлари;

импорт қилинадиган технологик асбоб-ускуналарнинг технология даражаси ҳамда хом ашё, материаллар ва хизматлар нархларининг чекланган параметрлари;

лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки лойиҳаларнинг параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосида лойиҳани амалга оширишнинг самарадорлиги ва имкониятларини баҳолаш учун;

в) Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига - рақобат муҳитини, ишлаб чиқариладиган маҳсулотга талабнинг мавжудлигини, бозорнинг етарлича таъминланганлигини ва нархлар шаклланишини баҳолаш учун;

г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (лойиҳа молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ёки Ҳукумат кафолати остидаги кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилган ҳолларда) - иқтисодий самарадорликни келишиш учун.


9. Таклифларни баҳолаш ва Йиғма департаментга асосланган хулосани тақдим этиш юқорида кўрсатиб ўтилган ваколатли органлар томонидан икки ҳафта муддатда амалга оширилади. Ваколатли орган айнан ана шу муддатда лойиҳа ташаббускорига ўз хулосасининг нусхасини юборади.

Кўрсатиб ўтилган муддат мобайнида ваколатли экспертиза органлари лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар, иқтисодий мақсадга мувофиқ бўлмаган лойиҳаларнинг ҳужжатларида ноаниқликлар аниқланган тақдирда уларни пухта ишлашда ариза берувчига ёрдам берадилар.


10. Лойиҳанинг қайта ишланган паспортини кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан илгари юборилган хулосада кўрсатилмаган янги мулоҳазалар билдирилишига йўл қўйилмайди.


11. Лойиҳанинг қайта ишланган паспорти мулоҳазалар ва таклифлар ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомда назарда тутилган тартибда қайта ишланган лойиҳа паспорти варианти ташаббускор томонидан тақдим этилгандан кейин бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади.


12. Йиғма департамент бир ҳафта муддатда ваколатли органлардан тушган ижобий хулосаларни умумлаштиради ва уларни кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.

Бир ёки ундан ортиқ ваколатли экспертиза органларининг салбий хулосаси мавжуд бўлганда Йиғма департамент тегишли хулосани кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.


13. Махсус комиссия Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари иштирокида заруриятга кўра, бироқ йил чорагида камида бир марта ўтказиладиган ўз мажлисларида тушган таклифлар (хулосалар)ни кўриб чиқади ҳамда Маҳаллийлаштириш дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида протокол қабул қилади.


14. Махсус комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ўтказилади.

Махсус комиссия қарорлари мажлисда ҳозир бўлган Махсус комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Махсус комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Махсус комиссиянинг қарорлари Махсус комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган протокол билан расмийлаштирилади.


15. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш зарур бўлганда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда Махсус комиссиянинг протоколи асосида Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини киритади.



IV. МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА

ТУЗАТИШ КИРИТИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР

КИРИТИШНИНГ МАҚСАДГА МУВОФИҚЛИГИНИ

БАҲОЛАШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ЯГОНА

МЕЗОНЛАР ВА ТАЛАБЛАР


16. Лойиҳа параметрларининг қуйидаги мажбурий мезонлар асосида Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш имконияти тўғрисида таклиф киритиш учун асос ҳисобланади:

а) Иқтисодиёт вазирлигининг хулосасига кўра мамлакат саноатини ривожлантиришнинг асосий устуворликларига мувофиқлик;

б) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қувватлар ва хом ашё ресурслари мавжудлиги;

в) маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич ошириб борилган ҳолда ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 12 ой мобайнида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бўйича маҳаллийлаштириш даражасининг камида 30 фоизга етиши;

г) ТИФ ТН коди бўйича пировард маҳсулот товар позицияси бошланғич хом ашёга таққослаганда камида биринчи 4 белгилардан бири даражасига ўзгариши таъминланиши;

д) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотнинг сотиш нархи ана шундай импорт қилинадиган маҳсулот нархидан юқори бўлмаганда лойиҳанинг иқтисодий ўзини қоплаши (Ўзбекистонгача бўлган транспорт сарф-харажатлари, божхона ва солиқ тўловлари ҳисобга олинган ҳолда);

е) Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосасига кўра маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга ички ва ташқи бозорларда барқарор талабнинг мавжудлиги;

ж) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга нисбатан халқаро стандартлар бўйича ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 18 ой мобайнида сифатни бошқариш тизими жорий этилиши.


17. Юқорида кўрсатиб ўтилган мезонларга тўлиқ мувофиқ бўлмаган истиқболли лойиҳалар мавжуд бўлганда бундай лойиҳаларни киритишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосаларига кўра кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритилади.


18. Маҳаллийлаштириш дастурига мамлакатимиз бозори етарлича таъминланган (Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг хулосаси), соғлом рақобат муҳити яратилган ёки ишлаб чиқариш ҳажми ички бозор эҳтиёжларини қоплайдиган шундай маҳсулотларни (техник тавсифлари ва истеъмол хусусиятларига кўра) ишлаб чиқарадиган бошқа маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича лойиҳалар киритилмайди.


19. Қуйидагилар лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш, шу жумладан лойиҳа ташаббускорлари таклифларига кўра чиқариб ташлаш тўғрисида ваколатли органлар томонидан хулоса чиқариш учун асос ҳисобланади:

корхонанинг тугатилиши ёки форс-мажор вазиятлар;

маҳсулотнинг сифати ва нархига кўра рақобатбардошли эмаслиги туфайли маҳсулотнинг ушбу турига ички бозорда талабнинг йўқлиги;

Маҳаллийлаштириш дастури прогноз параметрларининг бажарилмаслиги (йил якунларига кўра 30 фоиздан кам);

солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшайдиган маблағларнинг тегишли мақсадда ишлатилмаслиги, шунингдек технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг асоссиз равишда импорт қилиниши аниқланган ҳоллар.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилганда лойиҳани амалга ошираётган корхона лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли солиқ ва божхона имтиёзларидан маҳрум бўлади.





Низомга

ИЛОВА


МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ЛОЙИҲАСИНИНГ

ПАСПОРТИ


I. КОРХОНА БЎЙИЧА АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Корхонанинг номи

Мулкчилик шакли

Йирик/кичик корхона

Юқори ташкилотнинг номи

Корхонанинг манзили, телефони, факси, е-mail

Раҳбарият: Ф.И.О.

Бош бухгалтер: Ф.И.О.

Корхона ташкил этилган йил

Корхонанинг ҳозирги вақтдаги фаолияти йўналиши

Умумий майдони, га

Шу жумладан, бинолар ва иншоотлар майдони, га

Ишлаб чиқариш инфратузилмаси*

КТУТ

СТИР

*) Мавжуд ишлаб чиқариш инфратузилмасини, асосий ишлаб чиқариш фондларини, ишлаб чиқариш майдонини, унинг асбоб-ускуналарни жойлаштиришга тайёргарлигини тавсифлаш.


II. УСТАВ КАПИТАЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Эълон қилингани

минг сўм

Шакллантирилгани

минг сўм

Т/р

Муассислар ва акциядорлар рўйхати

Улуш суммаси, (минг сўм)

УФдаги ҳисса (%)

Улуш характери


III. МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛАЁТГАН МАҲСУЛОТ

ТЎҒРИСИДАГИ АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Маҳсулотнинг номи

ТИФ ТН коди, 10 белги даражасида

ДС, ТШ, O`zDst ва бошқалар

Техник параметрлар, ДСга мувофиқ, ТШ ва бошқалар

Ишлаб чиқаришнинг йиллик ўртача қуввати (физик ҳажмларда)


IV. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАВСИФИ

Технологик жараён

Технологик параметрлар, асбоб-ускуналарни етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар


V. ЛОЙИҲАНИНГ МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИ

Маҳсулотни сотиш бўйича аниқ маркетинг стратегиясини, маҳсулотнинг потенциал истеъмолчилари билан олдиндан аҳдлашувларнинг мавжудлигини, шунга ўхшаш буюмларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан рақобатли устунликлар мавжудлигини, ички ва ташқи бозорлар (экспорт мавжуд бўлган тақдирда) эҳтиёжи ҳажмини тавсифлаш. Маркетинг ишланмалари якунлари бўйича "Рақобатчилар ва уларнинг бозордаги улуши жадвалини тўлдириш


VI. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИ

(маҳсулотнинг шартли бирлиги ҳисобига

ишлаб чиқариш харажатлари, фоизларда)

Маҳсулот тури

(ТИФ ТН коди)

Биринчи йил

Иккинчи йил*

Учинчи йил*

Тўртинчи йил*

Изоҳ: Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:


Ул = (1 - И/С) * 100%, шу билан бирга 0 = И = С


бунда: Ул - маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражаси;

И - импорт қилинаётган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг сўмларда ифодаланган валюта қиймати;

С - маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш таннархи.


(Маҳаллий етказиб берувчилардан сотиб олинадиган импорт хом ашё маҳаллий хом ашё бўлмаслиги керак)


*) Маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич оширилган тақдирда маҳаллийлаштириш даражаси ошишини асословчи бутловчи буюмлар, хом-ашё ва материалларнинг аниқ номи кўрсатилсин.



VII. МАҲСУЛОТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

ВА ЙИЛЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ

Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг номи

Ўлчов бирлиги

Маҳсулот бирлигини сотиш нархи

Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми, 100% қувватда

Ишлаб чиқаришнинг биринчи йилидаги ишлаб чиқариш ҳажми

Ишлаб чиқаришнинг иккинчи йилидаги ишлаб чиқариш ҳажми

Ишлаб чиқаришнинг учинчи йилидаги ишлаб чиқариш ҳажми

миқдори

суммаси (млн.

сўм)

миқдори

суммаси (млн.

сўм)

миқдори

суммаси (млн.

сўм)

миқдори

суммаси (млн

сўм)

шу жумладан экспорт учун












VIII. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР

Валютанинг паспорт тўлдирилган санадаги курси

Потенциал истеъмолчилар ва маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг қўлланиш соҳалари


IX. РАҚОБАТЧИЛАР ВА

УЛАРНИНГ БОЗОРДАГИ УЛУШИ

Т/р

Рақобатчилар номи

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг номи

Ўлчов бирлиги

Маҳсулот бирлиги нархи (минг сўм)

Сотишнинг йиллик ҳажми

миқдори

суммаси

(млн. сўм)


X. ЛОЙИҲАНИНГ МОЛИЯВИЙ ПРОГНОЗИ

ЛОЙИҲА БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР

(ишлаб чиқаришнинг лойиҳадаги қуввати бўйича)

ШАРТЛИ - ЎЗГАРУВЧАН ХАРАЖАТЛАР

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Нархи

(минг сўм)

Божхона тўловлари (ҚҚС ставкалари (%), божлар (%), акциз (%)) ҳисобга олинган нархи

(минг сўм)

Йиллик эҳтиёж

Божхона тўловлари ҳисобга олинган йиллик харажатлар (минг сўм)


Материаллар ва хом ашё, шу жумладан:

1.

Импорт материаллар ва хом ашё

1.1.

2.

Маҳаллий материаллар ва хом ашё

2.1.


Бутловчи буюмлар (мавжуд бўлганда), шу жумладан:

3.

Импорт бутловчи буюмлар

3.1.

4.

Маҳаллий бутловчи буюмлар

4.1.

5.

Коммунал хизматлар харажатлари

5.1.

6.

Бошқа харажатлар


ШАРТЛИ - ДОИМИЙ ХАРАЖАТЛАР

ҲТФдан ташқари)

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Нархи

(минг сўм)

Йиллик эҳтиёж

Йиллик харажатлар

1.

Бошқарув харажатлари

1.1.

1.2.

2.

Ишлаб чиқариш харажатлари

2.1.

2.2.

3.

Маркетинг харажатлари

4.

Бошқа харажатлар


XI. МАҲСУЛОТНИНГ АЙЛАНИШИ ҲИСОБИ

(кунлар ҳисобида)

Омбордаги хом ашё захиралари

Тайёр маҳсулот захиралари

Хом ашё ва бутловчи буюмлар учун тўлов

Коммунал хизматлар учун тўлов


XII. ХОМ АШЁ ВА БУТЛОВЧИ БУЮМЛАРНИ

ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Хом ашё ва бутловчи буюмлар номи, ТИФ ТН коди, 9 белги даражасида

Техник параметрлар ДС, ТШ ва шу кабиларга мувофиқ

Хом ашё ва бутловчи буюмларни етказиб берувчилар

Етказиб бериш ҳажмлари

Етказиб бериш муддатлари

Контрактациянинг мавжудлиги

1.

2.


XIII. МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ КАЛЬКУЛЯЦИЯСИ*

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

(минг сўм)

Суммаси

Таннархдаги улуши

Материаллар, шу жумладан:

Импорт материаллар

Маҳаллий материаллар


Бутловчи буюмлар, шу жумладан:

Импорт бутловчи буюмлар

Маҳаллий бутловчи буюмлар

Бошқа харажатлар

Ишлаб чиқариш таннархи

Маҳсулот бирлиги

ҳисобига жами

Маҳсулот бирлигини

сотиш нархи


XIV. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ХАРАЖАТЛАРИ**

Т/р

Ходимлар номи

Ходимлар сони

Ўртача ойлик иш ҳақи

(минг сўм)

Жами бир ойда

(минг сўм)

Жами бир йилда

(минг сўм)

Маъмурият


Ишлаб чиқариш ходимлари


XV. ЛОЙИҲАНИНГ ҚИЙМАТИ ВА

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ***

Т/р

Лойиҳанинг қиймати, шу жумладан

Ўлчов бирлиги

Қиймати

Молиялаштириш манбалари

Ўз маблағлари

Бюджет маблағлари

Қарз маблағлари

1.

Қатъий белгиланган активлар

1.1.

Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қурилиш-монтаж ишлари (мавжуд бўлганда

1.2.

Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бино ва иншоотлар

1.3.

Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, шу жумладан:

1.3.1.

мавжуд бўлгани

1.3.2.

сотиб олинадигани

2.

Айланма капитал

3.

Молиявий харажатлар

4.

Бошқа харажатлар


Жами

*) Маҳсулот таннархи калькуляцияси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ тақдим этилсин.

**) Даромад солиғи, Пенсия жамғармасига ажратмалар, ижтимоий суғурталар ва касаба уюшмаси бадаллари қўшилган ҳолда тўлиқ ҳисоблаб ёзилган.

***) Қарз маблағлари жалб этилган тақдирда банкларнинг молиялаштириш шартларини (кредит муддати ва уни қайтариш жадвали, асосий қарз бўйича тўловлар учун имтиёзли давр, кредит бўйича фоиз ставкаси, молиялаштиришни бошлаш учун банкнинг воситачилик ҳақи, суғурта ва гаровни нотариал расмийлаштириш харажатлари, божхона харажатлари ва бошқалар) тақдим этиш зарур.



XVI. ЛОЙИҲА ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

(КАПИТАЛ ХАРАЖАТЛАРНИ) АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ КАЛЕНДАРЬ ЖАДВАЛИ*

Т/р

Лойиҳани амалга ошириш босқичлари

ойлар бўйича (йил)

01

02

03

04

05

06

*) Ишлаб чиқариш илгаридан фаолият кўрсатаётган бўлса, унинг ишга туширилган йили кўрсатилсин.



XVII. СОЛИҚ СОЛИШ

Т/р

Солиқларнинг номи

Солиқ ставкаси

Ҳисоблаш базаси

Даврийлиги

Умумдавлат солиқлари

Маҳаллий солиқлар


Корхона раҳбари                          ФИО                 Имзо                      САНА

                                                                                                        М.Ў.


Корхонанинг бош бухгалтери    ФИО                 Имзо                     САНА



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 28-сон, 269-модда.