язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2008 й. 32-сон "Енгилсаноатсервис" унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.2008 й.

N 32



"ЕНГИЛСАНОАТСЕРВИС" УНИТАР

КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Тугатилаётган "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмасининг ижтимоий, коммуникация инфратузилмасидан самарали фойдаланилишини, унинг ҳудудида ташкил этиладиган корхоналарга сервис хизматлари кўрсатишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг:

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси томонидан "Енгилсаноатсервис" унитар корхонаси ташкил этилиши тўғрисидаги;

"Енгилсаноатсервис" унитар корхонасининг устав фондини шакллантириш учун "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмасининг кредиторлар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилингандан кейин қоладиган пул маблағларини ва давлатнинг бошқа мол-мулкини "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Тугатилаётган "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудида жойлашган корхоналарга умумий муҳандислик коммуникацияларини бошқаришни, улардан фойдаланишни ва капитал таъмирлашни, ҳудудни қўриқлашни, юкларни ташишни, юклаш-тушириш ишларини, рекреация зоналаридан, умумий фойдаланиладиган йўллардан, умумий овқатланиш пунктларидан фойдаланишни мувофиқлаштиришга оид сервис хизматлари кўрсатиш "Енгилсаноатсервис" унитар корхонасининг асосий вазифаси этиб белгилансин.


3. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бир ой муддатда белгиланган тартибда:

"Енгилсаноатсервис" унитар корхонасининг устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясига бериладиган пул маблағлари ва давлат мулки миқдорида акцияларнинг қўшимча эмиссияси рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


4. "Енгилсаноатсервис" унитар корхонаси Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 53б-уй, 6-корпусга жойлаштирилсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тўхтаев) "Енгилсаноатсервис" унитар корхонаси билан биргаликда тугатилаётган "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудида ташкил этилаётган тўқимачилик комплекси ҳудудида жойлашган корхоналар маблағлари ҳисобига, шартнома асосида, зонанинг шаҳар ичида жойлашишига оид экология ва санитария нормалари талабларига жавоб берувчи замонавий саноат зонаси яратилишини таъминловчи қурилиш ва ободонлаштириш ишлари комплексини амалга оширсин.


6. "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмасини тугатиш комиссияси (Азимов) белгиланган тартибда "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмасини тугатиш балансини тасдиқласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев