язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Иқтисодиётнинг умумий масалалари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.06.2006 й. ПҚ-386-сон "2006-2008 йилларда маҳаллий хомашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2006 й.

N ПҚ-386



2006-2008 ЙИЛЛАРДА МАҲАЛЛИЙ ХОМАШЁ

НЕГИЗИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТ, БУТЛОВЧИ

БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётнинг жадал ва барқарор ривожланишини таъминлаш, унинг ташқи омилларга боғлиқлигини камайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига янги, самарали технологияларни татбиқ қилишни жадаллаштириш, маҳаллий хом ашё ва ишлаб чиқариш ресурсларидан кенг фойдаланиш, шунинг асосида замонавий рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, валюта маблағларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш, шунингдек янги иш жойларини яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан республика компаниялари, уюшмалари ва корхоналари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2006-2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури (кейинги ўринларда - Маҳаллийлаштириш дастури деб юритилади) маъқуллансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

2006-2008 йилларда саноат маҳсулоти асосий турларини ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳаллийлаштириш даражасининг мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

бутловчи қисм ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

тайёр маҳсулот турлари, материаллар ва хом ашё ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ;

спорт анжомлари ва ўқув ускуналари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхати 4-иловага* мувофиқ.

Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия деб юритилади) таркиби 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин ҳамда унинг зиммасига лойиҳалар амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш ва Дастур параметрларини сўзсиз бажариш вазифалари юклансин.


2. 2 ва 3-иловаларга киритилган корхоналар 2009 йилнинг 1 январигача:

четдан олиб келинадиган технология ускуналари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган, маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги технология жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотдан олинган даромад (фойда) солиғи, ягона солиқ тўлови (соддалаштирилган солиқ тизими қўлланиладиган субъектлар учун) тўлашдан;

маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғи тўлашдан озод қилинсин.

4-иловага киритилган корхоналар давлат бюджети, давлат мақсадли фондлари, шунингдек Ўзбекиситон Республикаси кафолати билан халқаро ва хорижий молия институтлари томонидан бериладиган хорижий грантлар ва кредитлар ҳисобига молиялаштирилиши кўзда тутилган лойиҳалар бўйича тендер (танлов) савдоларининг ғолиблари сифатида аниқланган тақдирда, уларга мазкур қарорда назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин. Тендер (танлов) савдолари ғолиблари белгиланган тартибда маҳаллийлаштириш Дастурига киритилиш ҳуқуқига эга.


3. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган имтиёзлар бериш ҳисобига бўшайдиган маблағлар технология ускуналарини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, маҳаллийлаштириш Дастурини амалга оширишга жалб этилган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури параметрларига ўзгартиришлар, шу жумладан, Махсус комиссиянинг хулосалари асосида янги лойиҳаларни киритиш ва лойиҳаларни чиқариб ташлаш билан боғлиқ тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда маҳаллийлаштириш Дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ой ахборот бериб борсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллийлаштириш Дастурида иштирок этаётган корхоналарга берилаётган имтиёзларни қўллаш тартиби, шунингдек мазкур корхоналарнинг Маҳаллийлаштириш Дастурини амалга ошириш доирасидаги мажбуриятларининг ижросини таъминлаш тартибини қайта ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. "Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга оширувчи корхоналарда жаҳон стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимини татбиқ этиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек корхона ходимларини стандартлаштириш ва сифатни бошқариш тизимини татбиқ этиш масалалари бўйича белгиланган тартибда ўқитишни ташкил этсин.


8. Маҳаллийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 12 июндаги ПҚ-375-сонли қарори билан тасдиқланган, амалга оширилиши доимий мониторинг қилиб бориладиган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг энг муҳим мақсадли дастурлари Рўйхатига киритилсин.


9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан маҳаллий хом ашёни қайта ишлашга асосланган маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда замонавий технологияларни жалб этиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларни кенг ёритиш, жумладан хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни;

маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларни маҳаллийлаштириш Дастурининг афзалликлари ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш маҳаллий хом ашё негизида мақсадга мувофиқ бўлган тайёр ва бутловчи буюмлар рўйхати тўғрисида ахборот беришни таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



*) 1-5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 22 июндаги

ПҚ-386-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида" 2000 йил 5 сентябрдаги 342-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилаётган лойиҳалар рўйхатини аниқлаштириш тўғрисида" 2001 йил 22 ноябрдаги 456-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 31 ва 58-бандлари.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2005 йиллар даврида маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 17-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 447-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 30 декабрдаги 620-сон қарорининг 1-3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 112-модда) ҳамда қарорга 3-илованинг 1-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сон Фармони)" 2005 йил 15 августдаги 198-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 45-модда) илованинг 5-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сонлар, 48-модда) илованинг 53-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 230-модда.