язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2006 й. ПҚ-382-сон "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2006 й.

N ПҚ-382



ЁҒ-МОЙ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

УЮШМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ

ТУЗИЛМАСИНИ ҚИСМАН

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати корхоналарини самарали бошқаришни таъминлаш ҳамда Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида:


1. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг умумий ходимлари чекланган сони 52 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 44 нафар бўлган ижроия аппарати тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси бир ой муддатда Уюшманинг ижроия аппарати ходимлари штат сонини ушбу қарор билан тасдиқланган тузилмага мувофиқлаштирсин, уни юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 30 майдаги ПҚ-359-сонли қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин";

б) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И.Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 229-модда.