ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /ЎзР ВМ 13.08.2004 й. 391-сон Қарорининг олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 13.08.2004 й. 391-сон Қарорининг
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 08.05.2007 й. 93-сон Қароридан олдинги таҳрири
Қарорга иловадаги Низом 1 бандининг олдинги таҳрири
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2005 йиллар даврида Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури (кейинги ўринларда матнда Маҳаллийлаштириш дастури деб юритилади) рўйхатлари ва параметрларига тузатиш киритиш бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартибини белгилаб беради.
Қарорга иловадаги Низом 2 бандининг олдинги таҳрири
2. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорига 1-4-иловаларга киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларини ўзгартириш;
кўрсатиб ўтилган қарорга 1-4-иловаларга киритилган лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки шундай мақсаддаги муқобил лойиҳалар билан алмаштириш;
республика корхоналарида ишлаб чиқариш-техник ва истеъмол мақсадидаги материаллар ва буюмларни, шу жумладан кўрсатиб ўтилган қарорга 5-иловага киритилган материаллар ва буюмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича янги лойиҳаларни киритиш бўйича асосланган таклифлар асосида амалга оширилиши мумкин.
ЎзР ВМ 10.08.2005 й. 192-сон Қароридан олдинги таҳрири
Қарорга иловадаги Низом 3 бандининг олдинги таҳрири
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускорлари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментига (кейинги ўринларда матнда Департамент деб юритилади) киритадилар. (ЎзР ВМ 30.12.2004 й. 620-сон Қарори таҳриридаги банд)