язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.08.2004 й. 391-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 13 августдаги

391-сон қарорига

ИЛОВА



Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар,

бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар

киритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури (кейинги ўринларда матнда Маҳаллийлаштириш дастури деб юритилади) рўйхатлари ва параметрларига тузатишлар киритиш бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартибини белгилаб беради.

2. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш:

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларини ўзгартириш;

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки шундай мақсаддаги муқобил лойиҳалар билан алмаштириш;

республика корхоналарида ишлаб чиқариш-техника ва истеъмол мақсадларидаги материаллар ва буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича янги лойиҳаларни киритиш бўйича асосланган таклифлар асосида амалга оширилиши мумкин.

3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускорлари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига (кейинги ўринларда матнда Департамент деб юритилади) киритадилар.

4. Департамент лойиҳанинг мақсадларидан, уни молиялаштириш манбаларидан ва таклиф этилаётган тузатишнинг моҳиятидан келиб чиқиб тушган материалларни қуйидаги тегишли ваколатли экспертиза органларига кўриб чиқиш учун юборади:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига:

лойиҳанинг Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги;

лойиҳани амалга ошириш имкониятлари;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг талаб этилиши;

маҳаллийлаштиришнинг таклиф этилаётган даражасига эришиш имкониятлари;

лойиҳанинг айрим параметрларини чиқариб ташлаш ёки ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш учун;

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (лойиҳа молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширилган ҳолларда) - иқтисодий самарадорликни келишиш учун;

в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига:

таклиф этилаётган маркетинг концепцияси;

маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни сотиш, шу жумладан уни экспорт қилиш истиқболлари;

технология даражаси ва экспорт қилинадиган технологик асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар ҳамда хизматлар нархларининг чекланган параметрлари;

лойиҳанинг айрим параметрларини чиқариб ташлаш ёки ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосида лойиҳани амалга оширишнинг самарадорлиги ва имкониятларини баҳолаш учун;

г) ваколатли банкка (лойиҳа молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширилган ёки тижорат банкларининг кредитлари жалб этилган ҳолларда) - лойиҳанинг иқтисодий асосланганлигини, молиялаштиришнинг так лиф этилаётган схемаси мақбуллигини, таваккалчиликларни баҳолаш ва кредитнинг қайтарилишини аниқлаш учун.


5. Таклифларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган ваколатли органлар томонидан баҳоланиши ариза берувчи (лойиҳа ташаббускори) томонидан қуйидаги ҳужжатлар:

а) Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш таклиф этилаётган лойиҳалар учун - Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш комплекс дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан тасдиқланган шакл бўйича тузилган лойиҳанинг паспорти;

б) Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларига тузатиш киритиш учун - айрим параметрларга тузатиш киритиш зарурлигини асослайдиган қайднома, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликда;

в) Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш таклиф этилаётган лойиҳалар учун - лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариш зарурлиги асосланган қайднома, таҳлилий ва жадвал материаллари ва, мавжуд бўлган тақдирда, уни муқобил лойиҳа билан алмаштириш имконияти тўғрисидаги таклифлар билан биргаликда расман киритилгандан кейин икки ҳафта муддатда амалга оширилади.


6. Кўрсатиб ўтилган муддат мобайнида ваколатли экспертиза органлари лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ лойиҳаларнинг ҳужжатларида ноаниқликлар аниқланган тақдирда, уларни пухта ишлашда ариза берувчига кўмаклашадилар.


7. Лойиҳа ташаббускорларидан лойиҳа паспортида назарда тутилмаган қўшимча ахборот тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.


8. Департамент тушган таклифларни ваколатли органларнинг ижобий хулосалари билан биргаликда умумлаштиради ва уларни кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.

Бир ёки ундан ортиқ ваколатли экспертиза органларининг хулосаси салбий бўлган тақдирда, Департамент кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга тегишли хулоса киритади.


9. Махсус комиссия Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари иштирокида ўзининг, заруриятга кўра, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказиладиган мажлисларида тушган таклифларни кўриб чиқади ҳамда Маҳаллийлаштириш дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида мажлис қарори қабул қилади.


10. Махсус комиссиянинг мажлис қарори асосида Департамент томонидан Маҳаллийлаштириш дастури рўйхатига тузатишлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллийлаштириш дастури рўйхатига тузатишлар киритиш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан имзоланади.

Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига тузатишлар киритиш Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланган Махсус комиссия протоколи асосида амалга оширилади.

11. Лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташланган тақдирда, лойиҳани амалга оширувчи корхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарори кучга кирган пайтдан бошлаб тегишли солиқ ва божхона имтиёзларидан маҳрум этилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 32-сон, 368-модда.