ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги Низом (АВ томонидан 16.02.2004 й. 1311-сон билан рўйхатга олинган ТИАА, ИВ, МВ, ДБҚ ва ДСҚ қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2004 йил 16 февралда 1311-сон
билан рўйхатга олинган
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги,
Иқтисодиёт вазири, Молия вазирлиги,
Давлат божхона қўмитаси,
Давлат солиқ қўмитасининг
2004 йил 6 февралдаги
ЭГ-01/12-368, 19, 29, 01-02/8-11,
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган
четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари,
эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни
маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда
технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага
киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестяциялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006-2008 йилларда маҳаллий хомашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида"ги 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва экспертиза ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни (бундан кейин - товарлар) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартибини белгилайди.
1. Хулосалар божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар олиш мақсадида берилади (бундан божхона расмийлаштириши учун йиғ
...