язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2003 й. 407-сон "Шакар хом ашёси харид қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2003 й.

N 407



ШАКАР ХОМ АШЁСИ ХАРИД ҚИЛИШ

МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Хоразм шакар заводининнг эҳтиёжлари учун шакар хом ашёси харид қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Шакар хом ашёси етказиб берувчини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Шакар хом ашёси етказиб берувчини аниқлаш бўйича махсус гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Шакар хом ашёси харид қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 1 февралдаги 44-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 7-модда) ва "Вазирлар Маҳкамасининг "Шакар хом ашёси харид қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 1 февралдаги 44-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2002 йил 19 июндаги 217-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 33-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 20 сентябрдаги

407 - сон қарорига

2-ИЛОВА



Шакар хом ашёси етказиб берувчини

аниқлаш бўйича махсус гуруҳ

ТАРКИБИ

Набиев У.Н.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси котибиятининг мудири, гуруҳ раҳбари


Абдураҳмонов М.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Қодиров Ф.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бош бошқармаси бошлиғи


Абдурашидов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Холмуҳамедов Б.Д.

-

"Озиқовқатсаноат" уюшмаси раиси


Хидиров Я.С.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари


Абдуллаев А.Д.

-

"Хоразм-шакар" шакар заводининг бош технологи


Боқиев Д.Э.

-

"Хоразм-шакар" шакар заводининг лаборатория мудири


Эргашев Д.Х.

-

"Шакар-Инвестмент" қўшма корхонаси бош директорининг ўринбосари


Каттахўжаев Н.М.

-

"Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси ташқи иқтисодий алоқалар бошқармасининг бошлиғи


Холмуратов Х.М.

-

"Шакар-Инвестмент" қўшма корхонасининг смена технологи

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 152-модда.