язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.1996 й. 176-сон "Саноат корхоналари омборларидаги тайёр маҳсулотлар қолдиқларига ўртача нормативлар белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.1996 й.

N 176



САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ОМБОРЛАРИДАГИ

ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР ҚОЛДИҚЛАРИГА

ЎРТАЧА НОРМАТИВЛАР БЕЛГИЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Оборот маблағларининг айланишини тезлаштириш ва корхоналарнинг молиявий аҳволини яхшилаш, омборларда сақланаётган тайёр маҳсулотлар ҳажмларини камайтириш ва улар бўйича ишончли статистика ахборотини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика вазирликлари, идоралари, корпорациялари, концернлари ва уюшмалари, корхоналари ва ташкилотларининг тайёр маҳсулотлар қолдиқларининг нормативлари тўғрисидаги таклифлари иловага мувофиқ қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор иловасига киритилмаган концернлар ва уюшмалар корхоналар ва бирлашмалар бўйича тайёр маҳсулотларнинг ўртача нормативлари ўн беш календарь кун ҳажмида белгиланади.


3. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси (Қудратов) қолдиқларнинг маъқулланган ўртача нормативларини ва товар заҳираларини ҳисобга олишнинг янги бир хиллаштирилган шаклларини ҳисобга олган ҳолда нормадан ортиқча захираларни ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмани корхоналар ва ташкилотларга етказсин.


4. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларнинг раҳбарлари:

тайёр маҳсулотлар қолдиқларининг тегишли ўртача нормативларини уч кун муддатда корхоналарга етказсинлар;

ўз амалий ишларида бозорларни тўлдириш ва бозор иқтисодиёти шароитларида нархларнинг ўзгариб туришини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга нисбатан талаб ва эҳтиёжларни эътиборга олсинлар, тайёр маҳсулотларнинг амалдаги қолдиқлари нормативдан ошиб кетишига йўл қўймасинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 14 майдаги

176-сон қарорига

ИЛОВА



Саноат корхоналари омборларидаги

тайёр маҳсулотлар қолдиқларининг

ЎРТАЧА НОРМАТИВЛАРИ


Вазирликлар ва идораларнинг номи


Маҳсулотлар қолдиқлари

нормалари, кунлар ҳисобида


"Кўмир" акционерлик бирлашмаси


20

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси


20

"Ўзмашсаноат" уюшмаси


20

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси


20

"Ўзавтосаноат" уюшмаси


20

Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси


20*

Олмалиқ кон-металлургия комбинати


11

"Махсусқотишма" РТ


20

"Ўзметкомбинат" бирлашмаси


12

"Ўзиккиламчиранглиметалл" акционерлик жамияти


30

"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси


30

"Ўзбекмебель" давлат бирлашмаси


30

"Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси


30

"Ўзбалиқ" давлат корпорацияси


20

"Озиқовқатсаноат" уюшмаси


15

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси


30

"Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни


20

"Ўзбошёғочқурилиш" бошқармаси


20

"Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси


20

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


15

"Ўздеҳқончиликқурилиш" давлат бирлашмаси


20

Давлат ўрмон қўмитаси


10

Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги


15

"Ўзсувқурилиш" давлат концерни


20

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси


20

"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси


20

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси


20

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси


15*

"Ўзбексавдо" давлат уюшмаси


12

"Ўзмаишийхизматуюшма"


12

Ўзбекбирлашув


12

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


20

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси


20

Кўзи ожизлар жамияти


24

Карлар жамияти


24

"Шарқ" нашриёт-матбаа концерни


20

Давлат матбуот қўмитаси


20

Давлат спорт қўмитаси


10

Ижтимоий таъминот вазирлиги


15

Олий таълим вазирлиги


10

Халқ таълими вазирлиги


10

"Ўзавтойўл" давлат концерни


20

"Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси


20

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси


20

Ички ишлар вазирлигининг ахлоқ тузатиш ишлари бошқармаси


20

Алоқа вазирлиги


12

-------------------------

* халқ истеъмоли товарлари


Эслатма:

1. Саноат корxоналари омборларидаги тайёр маҳсулотлар қолдиқларига белгиланган ўртача нормативлар савдо ташкилотларидаги товарлар қолдиқларига қўлланилмайди.

2. Пахта (пахта толаси), ғалла, гўшт, ўсимлик ёғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари қолдиқлари бўйича ўртача нормативлар белгиланмайди.