язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.1996 й. 77-сон "Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва унинг маҳсулотларини сотишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.1996 й.

N 77



ХОРАЗМ АВТОМОБИЛЬ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА УНИНГ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

СОТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республикада автомобилсозликни ривожлантиришни таъминлаш, кўп юк кўтарадиган автомобиллар миллий паркини кенгайтириш ва республиканинг халқаро юк ташишларга тобора ортиб бораётган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзавтосаноат" уюшмасининг республикада ишлаб чиқариладиган "Мерседес-Бенц" автопоездлари қийматини Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмасининг ички имкониятлари ҳамда унга солиқлар ва айрим тўловлар бўйича имтиёзлар бериш ҳисобига пасайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Хоразм АИБ ишлаб чиқарган "Мерседес-Бенц" маркали юк автопоездларини тақсимлаш 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Юк автопоездларини сотиб олувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Хоразм АИБ билан ҳисоб-китоблари графиги 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Молия вазирлиги илгари Республика валюта фондидан Хоразм АИБга ажратилган кредитларни, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашдан озод қилган ҳолда, 1997 йил 1 мартдан эътиборан 6 йил мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан 1996 йил 1 мартдан бошлаб "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмасининг "Ўзагротранс" акционерлик-транспорт компаниясига, "Ўзавтотранс" корпорациясига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий вазирлигининг "Ўрта Осиё Транс" транспорт-экспедиторлик компаниясига қайта расмийлаштирсин.

АКА Германия банклари консорциуми маблағлари ҳисобига ярим прицеплар сотиб олиш учун қарз маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда Хоразм АИБ зиммасида қолдирилсин. Хоразм АИБ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иштирокида юк автопоездлари харидорлари билан улардан Хоразм АИБнинг тегишли қарз маблағлари ўз вақтида тўланишини таъминлайдиган тўловларни миллий валютада ундириб олиш юзасидан шартномалар тузсин.


4. Қуйидагилар:

Хоразм АИБ фойда, қўшилган қиймат, ер, мулк ва транспорт солиқларидан, божхона тадбирлари ва пошлиналари бўйича тўловлардан, Республика йўл жамғармасига "Мерседес-Бенц" юк автомобилларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ ажратмалардан;

"Ўзагротранс" акционерлик-транспорт компанияси, "Ўзавтотранс" корпорацияси, "Ўзавтосаноат" уюшмасининг "Ўзавтосаноаттранс" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Хоразм АИБ ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий вазирлигининг "Ўрта Осиё Транс" транспорт-экспедиторлик компанияси 6 йил муддатга "Мерседес-Бенц" автопоездларини ишлатишдан олинган фойда солиғидан ҳамда сотиб олинадиган автомобиллар қийматидан Республика йўл жамғармасига йиғимлардан озод қилинсин.


5. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий вазирлиги, "Ўзавтосаноат" уюшмаси, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида қурилаётган "Ўзмаишийробот" заводининг негизида кенг кўламда ишлатиладиган, 10-12 тонна юк кўтарадиган автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича "Мерседес-Бенц" фирмаси билан қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсинлар ва бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ушбу масала юзасидан аниқ таклифлар киритсинлар.

Хоразм АИБ автокомплекслар сотиб олиш юзасидан "Мерседес- Бенц" фирмаси билан контракт тузсин ва тажриба тариқасида кўрсатиб ўтилган автомобиллардан 200 тасини йиғишни амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

"Мерседес-Бенц" фирмасининг 200 та йиғма автокомплектини харид қилиш юзасидан контракт қийматига тенг суммадаги Германия маркаларини Республика валюта биржасидан сотиб олиш учун Хоразм АИБга валютада фоизсиз кредит ажратсин;

Хоразм АИБ билан биргалида унинг ўзи ишлаб чиқараётган автомобиллар нархларини белгилаш бўйича ҳисоб-китобларни мунтазам равишда (ярим йилликлар бўйича) кўриб чиқсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 июндаги 213-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов



*) 1, 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.