язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.1996 й. 45-сон "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.1996 й.

N 45



"ЎЗҚИШЛОҚХЎЖАЛИКМАШ-ХОЛДИНГ"

ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика қишлоқ хўжалигини замонавий техника ва механизация воситалари билан таъминлаш, бозор шароитларига жавоб берадиган қишлоқ хўжалик машинасозлиги бошқаруви тузилмасини шакллантириш, шунингдек тармоқ корхоналарининг барқарор ва самарали ишлашига эришиш, улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларининг рақобатга бардошлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг уларнинг "Ўзмашсаноат" ва "Ўзавтосаноат" уюшмалари таркибидан чиқиши ҳамда "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси 1996 йилда 2-иловага мувофиқ давлат корхоналарини, ушбу корхоналарнинг давлатга тегишли акциялари назорат пакетларини "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясининг устав фондига берган ҳолда, очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки кўмитасининг кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг мол-мулкини, меҳнат жамоасига тегишли акциялар пакети ҳақини 1997 йилдан бошлаб 5 йил муддатда бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда, 1996 йил 1 январдаги қолдиқ қиймат бўйича баҳолаш тўғрисидаги таклифига розилик билдирилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси юридик шахс ҳисобланади ва очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида таъсис этилади;

холдинг компания таркибига кирувчи шуъба акционерлик жамиятлари мустақил юридик шахс ҳисобланадилар ҳамда холдинг компания мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.


4. Махфий.


5. Қуйидагилар "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалиги учун техника ва механизация воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида кооперация алоқалари ташкил этилиши ва ривожланишига кўмаклашиш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, пахтачилик, ғаллачилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари учун техниканинг илғор турлари фермер, деҳқон хўжаликлари учун кичик - механизация воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш;

ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги машиналарининг ҳар хил турлари ва тизимларига бўлган талабни қондириш, ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасининг рақобатга бардошлилигини ошириш, унинг экспортга етказиб берилишини кенгайтириш;

корхоналарнинг компанияга тегишли бўлган акциялар пакетлари ва пайларига мувофиқ холдинг компания таркибига кирувчи корхоналарни бошқаришда қатнашиш;

тармоқни техника билан қайта жиҳозлаш учун хорижий инвесторларнинг маблағларини кенг жалб этиш, етакчи хорижий фирмалар билан қишлоқ хўжалиги машиналарининг ва механизация воситаларининг замонавий турларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ва ишлаб чиқаришлар ташкил этиш.


6. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси ижроия аппаратининг тузилмасига 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ ҳамда ходимларнинг чекланган сони 70 нафар бўлишига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, компания раиси ва унинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилишида сайланади ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимига тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки Қўмитаси "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясининг бошқа муассислари билан биргаликда бир ой муддатда таъсис йиғилиши ўтказсин, кузатиш кенгаши тузсин, компаниянинг уставини тасдиқласин ва унинг устав фондини шакллантирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлигининг Демонополизация ва рақобатни ривожлантириш бош бошқармаси таъсис ҳужжатлари берилган санадан бошлаб икки ҳафта муддатда "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясини давлат рўйхатидан ўтказсинлар.


8. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда қонунчиликда белгиланган тартибда холдинг акциялари эмиссияси проспектини тайёрласин ва рўйхатдан ўтказсин, бунда акциялар пакетининг 51 фоизи давлатга тегишли бўлишини ва қолган қисми юридик ва жисмоний шахслар ўртасида, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар ўртасида тақсимланишини назарда тутсин.

9. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси уч ой муддатда холдинг таркибига кирувчи шуъба акционерлик жамиятларининг тузилмасини, мақомини қайта кўриб чиқсин ва улар билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг амалий тартибини ишлаб чиқсин.


10. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструктолик ишларини маблағ билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1996-1998 йилларда сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг бир фоизи миқдоридаги холдинг компаниянинг барқарорлаштириш ва ривожлантириш жамғармасига ажратмаларни холдинг компаниянинг шуъба корхоналари маҳсулотлари (ишлари хизматлари) таннархига қўшиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Давлат мўлки қўмитаси, Хорижий сармоялар бўйича агентлик "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси билан биргаликда 1996 йилда қишлок хўжалик машинасозлигини ривожлантиришга ва таркибий қайта қуришга йўналтирнлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий инвесторларнинг қатнашиши учун тендерлар (танловлар) ташкил этсинлар.


12. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминот-тузатиш" давлат-кооператив қўмитаси бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик техникасини сотишнинг ва уларга фирма хизмати кўрсатишнинг, шу жумладан лизинг асосида хизмат кўрсатишнинг янги шаклларини жорий этишга доир таклифлар киритсинлар.


13. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўэбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасининг рақобатга бардошли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқсинлар ва 1996 йилнинг учинчи чорагида тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси ижроия аппарати жойлаштириладиган жойини белгиласин.


15 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Й.Ф. Пайгин ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамаси Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 январдаги

45-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг

компанияси таркибига кирувчи корхоналар

РЎЙХАТИ


1. Шуъба корхоналар


"Тошкент трактор заводи" ИБ, Тошкент шаҳри

"Тошқишлоқхўжаликмаш" ИБ, Тошкент шаҳри

Тошкент агрегат заводи, Тошкент шаҳри

"Ўзбекқишлоқхўжаликмаш" АЖ, Тошкент шаҳри

"Чирчиққишлоқхўжаликмаш" АЖ, Чирчиқ шаҳри

"Кимёқишлоқмаш" АЖ, Тошкент шаҳри

"Технолог" АЖ, Тошкент шаҳри

"Боғдорчилик машинасозлик заводи" АЖ, Тошкент вилояти

"Интермаш" АЖ, Тошкент вилояти

"Урганчозуқамаш" АЖ, Урганч шаҳри

"Узун тажриба ихтисослаштирилган заводи" АЖ, Сурхондарё вилояти


2. Жалб қилинган қатнашчилар


"БМКБ-Агромаш" АЖ, Тошкент шаҳри

"Ўзиталмотор" АЖ, Тошкент шаҳри

"Нормаль заводи" жамоа корхонаси, Янгийщл шаҳри

"Бухоро тажриба ихтисослаштирилган заводи" жамоа корхонаси, Бухоро вилояти






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 январдаги

45-сон қарорига

1а-ИЛОВА



"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг"

холдинг компаниясининг тузилмаси


АКЦИОНЕРЛАРНИ

УМУМИЙ ЙИFИЛИШИ









“Ўзқишлиоқ хўжаликмаш-холдинг" компанияси


Кузатиш кенгаши

Тавтиш комиссияси

Ижро этувчи аппарат







Жалб қилинган қатнашчилар

"Ўзиталматор" АЖ

"БМКБ-Агромаш" АЖ

"Бухоро ТИЗ" ЖК

Янгийўл "Нормал" заводи ЖК



Шуъба корхоналар

"Тошкент трактор заводи" ИБ

"Тошқишлоқхўжаликмаш" ИБ

Тошкент агрегат заводи

"Чирчиққишлоқхўжаликмаш" АЖ

"Кимёқишлоқмаш" АЖ

"Узун ТИЗ" АЖ

"Ўзбекқишлоқхўжаликмаш" АЖ

"Технолог" АЖ

"Урганчозуқмаш" АЖ

Боғдорчилик машинасозлик заводи АЖ

"Интермаш" АЖ



Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 январдаги

45-сон қарорига

2-ИЛОВА

Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик

жамиятларига айлантиришга доир

ТАДБИРЛАР

Корхоналарнинг номи


Устав

фонди

(млн. сўм)


Акцияларни жойлаштириш, %


Мулкчилик

шаклини

ўзгартириш

муддатлари


давлат

улуши


меҳнат

жамоа

сига


эркин

сотишга


"Тошкент Трактор Заводи" ИБ


755

51

15

34

1996 йилнинг

2-чораги


"Тошкентқишлоқхўжалик-маш" ИБ


321

51

15

34

1996 йилнинг

2-чораги


Агрегат заводи


147

51

15

34

1996 йилнинг

2-чораги






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 январдаги

45-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг

компанияси ижроия аппарати

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият

Маркетинг ва ривожлантиришнинг прогнози бошқармаси

Илмий-техника тараққиёти ва инвестициялар бошқармаси

Қимматли қоғозлар бошқармаси

Ишлаб чиқариш кооперацияси бўлими

Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими

Халқ истеъмоли товарларини ривожлантириш бўлими

Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими

Ишлар бошқармаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 январдаги

45-сон қарорига

4а-ИЛОВА



"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг

компанияси ижроия аппарати

ТУЗИЛМАСИ



Раис


Кузатиш кенгаши





















Ишлар бошқармаси 9




























Раиснинг биринчи ўринбосари



Раис ўринбосари



Раис ўринбосари













Илмий-техника тараққиёти ва инвестицялари  бошқармаси 10



Маркетинг ва ривож-лантириш прогнози бошқармаси 12



Қимматли қоғозлар бошқармаси 10













Ишлаб чиқариш кооперацияси бўлими 5



Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими 7



Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими 8



Халқ истеъмол товарларини ривожлантириш бўлими 5