язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.1994 й. 483-сон "Озиқовқатсаноат" қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимликлар саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.1994 й.

N 483



"ОЗИҚОВҚАТСАНОАТ" ҚАНДОЛАТЧИЛИК,

ЧОЙ ВА ПИВО-АЛКОГОЛСИЗ ИЧИМЛИКЛАР

САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ УЮШМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат саноатининг "Ўзозиқовқатсаноат" давлат-акционерлик концернини қайта ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 26 сентябрдаги ПФ-945-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимликлар корхоналари, шунингдек, мулкчиликнинг, турли шаклларидаги хизмат кўрсатувчи ташкилотлар негизида "Озиқовқатсаноат" уюшмаси 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Озиқовқатсаноат" уюшмаси:

юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган уюшма ҳисобланади ҳамда қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимликлар саноатининг мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона ва ташкилотларини ихтиёрий асосда бирлаштиради;

ўз фаолиятини таъсисчиларнинг пай ва бошқа бадаллари ҳамда улар томонидан берилган ваколатлар ва функциялар асосида ташкил этади;

ўз фаолияти масалаларини мустақил равишда ҳал этади, марказлаштирилган суғурта, захира ва бошқа жамғармаларни ташкил қилади;

"Ўзозиқовқатсаноат" давлат-акционерлик концернининг қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимликлар саноати тармоқларига доир шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


3. "Озиқовқатсаноат" уюшмаси бир ой муддатда ўз фаолияти уставини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда қабул қилсин.


4. "Озиқовқатсаноат" уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмасининг 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ бўлишига ҳамда ходимлари чекланган сонининг 32 нафардан иборат бўлишига розилик берилсин.

"Озиқовқатсаноат" уюшмасига раиснинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия этилсин.

Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

"Озиқовқатсаноат" уюшмасига давлатга тегишли акциялар (улушлар, пайлар) пакетини бошқариш ҳуқуқини берсин;

"Озиқовқатсаноат" уюшмаси билан биргаликда 1994 йилда унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш ишларини тугалласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 26 сентябрдаги

483-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Озиқовқатсаноат" уюшмаси таркибига кирувчи

акционерлик жамиятлари, корхона ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


"Тошкент пиво заводи" жамоа корхонаси


"Тошкент "Лаззат" алкоголсиз ичимликлар заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


Тошкент минерал сувлар заводи


"Тошкент чанқовбосди ичимликлар заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Кока-кола - Тошкент ичимлиги" қўшма корхонаси


Қибрай чанқовбосди ичимликлар комбинати


"Андижон алкоголсиз ичимликлар комбинати" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Бухоро пиво заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Наманган чанқовбосди ичимликлар комбинати" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Самарқанд пиво заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Фарғона чанқовбосди ичимликлар заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Ҳамза минерал сувлар заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Қўқон пиво заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Нукус пиво заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Қарши алкоголсиз ичимликлар заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


Хонобод алкоголсиз ичимликлар заводи


"Чортоқ озиқ-овқат концентратлари тажриба заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Самарқанд "Нарзия" қандолатчилик фабрикаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Тошкент "Ўртоқ" қандолатчилик фабрикаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Янгийўл "Лаззат" қандолатчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


Урганч қандолатчилик фабрикаси


"Олмалиқ қандолатчилик фабрикаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Наманган "Дилором" қандолатчилик фабрикаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Самарқанд чой қадоқлаш фабрикаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Тошкент озиқ-овқат концентрати комбинати" очиқ турдаги акционерлик жамияти


Асака маҳсулот таъминоти ва сотиш бўйича ихтисослашган базаси


Андижон қурилаётган корхоналар дирекцияси


"Биллур" фирмаси


"Олға" базавий хўжалиги


"Озиқовқатсаноат" хўжалик ҳисобидаги лойиҳа-конструкторлик бюроси


Хоразм қурилаётган қанд-шакар заводи дирекцияси


Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулот сифатини назорат қилиш маркази


"Ўзозиқовқаттузатишқурилиш" тузатиш-қурилиш бирлашмаси


Республика қурилаётган корхоналар дирекцияси






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 26 сентябрдаги

483-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Озиқовқатсаноат" уюшмаси ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият


Пиво-алкоголсиз ичимликлар саноатини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўлими


Қандолатчилик ва чой саноатини мувофиқлаштириш ҳамда ривожлантириш бўлими


Тижорат ишлари, тайёр маҳсулотни етказиб бериш ва ташқи алоқалар бўлими


Иқтисодиёт, молия ва нарх белгилаш бўлими


Давлат тасарруфидан чиқариш, ҳисобга олиш ва ҳисобот бўлими


Инвестициялар ва илмий-техника таъминоти бўлими


Ишлар бошқармаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 26 сентябрдаги

483-сон қарорига

2а-ИЛОВА



"Озиқовқатсаноат" уюшмаси ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ





Раис


















Биринчи ўринбосар



Ўринбосар



















Пиво-алкоголсиз ичимликлар саноатини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўлими    4


Тижорат ишлари, тайёр маҳсулот етказиб бериш ва ташқи алоқалар бўлими    3


Иқтисодиёт, молия ва нарх белгилаш бўлими   4



















Қандолатчилик ва чой саноатини мувофиқлаштириш ҳамда ривожлантириш бўлими    3


Ишлар бошқармаси    6


Давлат тасаруфидан чиқариш, ҳисобга олиш ва ҳисобот бўлими   5





















Инвестициялар ва илмий - техника таъминоти бўлими   4


















ЖАМИ: 32 киши