язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.1994 й. 147-сон "Ўзбекистон машинасозлик корхоналари уюшмаси ("Ўзмашсаноат")ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.1994 й.

N 147



ЎЗБЕКИСТОН МАШИНАСОЗЛИК КОРХОНАЛАРИ

УЮШМАСИ ("ЎЗМАШСАНОАТ")НИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг:

Ўзбекистон давлат машинасозлик концерни (Ўздавконцерн)ни ва Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш саноатини илмий-техникавий таъминлаш давлат концернини тугатиш тўғрисидаги;

1-иловага мувофиқ бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон машинасозлик корхоналари уюшмаси ("Ўзмашсаноат")ни таъсис этиш тўғрисидаги;

"Ўзмашсаноат" уюшмаси томонидан Ўзбекистон давлат машинасозлик концерни ва Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш саноатини илмий-техникавий таъминлаш давлат концерни қабул қилгач мажбуриятлар, тузган шартномалар, контрактлар ва уларга тегишли мол-мулклар бўйича ҳуқуқий ворислик функцияларининг амалга оширилиши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. "Ўзмашсаноат" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг 2-иловага мувофиқ тузилмаси ва ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 67 нафар, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган уюшма раиси ҳамда унинг 3 нафар ўринбосари бўлишига розилик берилсин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, ижро этувчи аппаратни маблағ билан таъминлаш уюшма қатнашчилари - бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзмашсаноат" уюшмасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

уюшма таъсисчиларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда давлат ва маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларида уларнинг қонуний манфаатларини ифодалаш;

бозор конъюнктураси ва маҳсулот маркетингидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегиясини белгилаш, уюшма аъзоларининг - мулкчиликнинг барча шаклларидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш, уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш;

уюшма доирасида рақобатбардошли маҳсулотларни яратиш ва ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, мавжуд асосий фондлардан самарали фойдаланиш.


4. "Ўзмашсаноат" уюшмаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига 1994-1995 йилларда уюшма таркибига кирувчи давлат корхоналарини, уларни асосан очиқ турдаги акционерлик уюшмаларига қайта ўзгартиришни назарда тутган ҳолда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзмашсансоат" уюшмасига уюшма аъзолари - давлат бирлашмалари, корхоналари, ташкилотларини, давлат тасарруфидан чиқарилгандан кейин эса - давлат корхоналари негизида ташкил этилган, уюшма таркибига кирувчи акционерлик жамиятларини, ширкатларни давлатга тегишли акциялар (улушлар, пайлар)га мувофиқ бошқариш ҳуқуқини берсин.

5. "Ўзмашсаноат" уюшмаси икки ҳафта муддатда Устав ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда уни қабул қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги тугатилаётган Ўзбекистон давлат машинасозлик концерни ва Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш саноатини илмий-техникавий таъминлаш давлат концернидаги ўрнатилган барча телефонларни ва алоқа турларини "Ўзмашсаноат" уюшмасида сақлаб қолсин.


7. "Ўзмашсаноат" уюшмаси Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, 2-уйда жойлашган.


8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон давлат машинасозлик концернини ташкил этиш тўғрисида" 1990 йил 26 октябрдаги 346-сон, "Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги ва автомобиль машинасозлиги концернини ташкил этиш тўғрисида" 1990 йил 26 октябрдаги 348-сон, "Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш саноатини илмий-техникавий таъминлаш давлат концернини ташкил этиш тўғрисида" 1990 йил 31 октябрдаги 353-сон, "Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги ва автомобиль машинасозлиги пахтани қайта ишлаш саноатини илмий-техникавий таъминлаш концернларининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида" 1990 йил 26 ноябрдаги 368-сон қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 17 октябрдаги 222-ф фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Н. Возненко зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 19 мартдаги

147-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон машинасозлик корхоналари уюшмаси

("Ўзмашсаноат")га кирувчи ишлаб чиқариш

бирлашмалари, корхоналар, ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. "Тошкент экскаватор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси


2. "Андижонгидромаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси


3. "Андижонирмаш" заводи


4. "Подъемник" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри


5. "Компрессор" заводи, Тошкент шаҳри


6. "Эльбор" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри


7. "Тошавтоматика" акционерлик корхонаси


8. Самарқанд "Сино" совутгичлар заводи


9. "Кинап" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Самарқанд шаҳри


10. Тошкент рақамли программали бошқариладиган металлга ишлов бериш ускуналарига техник хизмат кўрсатиш маркази


11. Тошкент қадоқлаш ва жойлаш тажриба конструкторлик бюроси


12. "Зенит" фирма техник-савдо маркази, Тошкент шаҳри


13. Тошкент асбобсозлик заводи


14. Тошкент абразив заводи


15. Наманган машинасозлик заводи


16. Наманган автоматлаштириш ва механизациялаштириш воситалари заводи


17. "Ўзбеккимёмаш" заводи, Чирчиқ шаҳри


18. Тошкент асбобсозлик технологияси бюроси


19. "Тошкент трактор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси


20. "Тошқишлоқхўжаликмаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси


21. "Технолог" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри


22. Пахтачилик машиналари давлат махсус-конструкторлик бюроси, Тошкент шаҳри


23. "Ўзбекқишлоқмаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри


24. Тошкент агрегат заводи


25. "Ўзиталмотор" Ўзбекистон-Италия қўшма акционерлик жамияти, Тошкент шаҳри


26. "Тошкимёқишлоқмаш" заводи


27. "Чирчиққишлоқхўжаликмаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент вилояти


28. Янгийўл "Нормаль" қишлоқ хўжалиги техникаси деталлари тажриба-ихтисослаштирилган заводи


29. Урганч "Озуқамаш" озуқа йиғувчи машиналар заводи


30. Бухороихтисослаштирилган тажриба заводи


31. "Ўзбектўқимаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри


32. "Ўзбекпахтамаш" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри


33. "4-давлат лойиҳа институти" жамоа корхонаси (4-ДЛИ), Тошкент шаҳри


34. 4-қурилиш-монтаж бошқармаси (4-ҚМБ), Тошкент шаҳри


35. Тошкент кимё технологиялари илмий-тадқиқот институти, Тошкент вилояти


36. "Восток" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри


Эслатма. Таъсисчилари уюшма аъзолари бўлган илмий-ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш бирлашмалари, қўшма корхоналар (шу жумладан, хорижий сармоялар иштирокида) таркибига кирувчи корхоналар уюшма аъзолари ҳисобланадилар.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 19 мартдаги

147-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон машинасозлик корхоналари уюшмаси

("Ўзмашсаноат") ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият

Маркетинг, биржа фаолияти, кооперация моддий-техника ресурслари бошқармаси

Ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегияси, инвестициялар ва техник қайта жиҳозлаш бошқармаси

Молия, ҳисоб ва ҳисобот, нарх белгилаш бошқармаси

Ташқи иқтисодий алоқалар, фирмалар ва қўшма корхоналар ишини мувофиқлаштириш бўлими

Ахборот-техник марказли фан ва техника бўлими

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўлими

Иқтисодий таҳлил ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими

Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўлими

Тармоқ аудити

Ишлар бошқармаси

Биринчи бўлим