язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.1993 й. 250-сон "В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси масалалари" Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.1993 й.

N 250



В.П. ЧКАЛОВ НОМИДАГИ

ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ

МАСАЛАЛАРИ


"Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳмамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади, бирлашманинг бош директори Вазирлар Маҳкамаси томонидан, бош директорнинг ўринбосарлари ва мустақил балансдаги тузилма бўлинмаларининг директорлари эса Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда бош директорнинг буйруғи билан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.


2. "Ўзистиқболстат", "Ўзшартомасавдо" , Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари истиқбол кўрсаткичларини ишлаб чиқишда, статисик ҳисоботда В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг кўрсаткичларини алоҳида қайд этишни назарда тутсинлар.


3. В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси бир ой муддатда бирлашма Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов