язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўзгўштсутсаноат")нинг Устави (ЎзР ВМ 03.05.1993 й. 199-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 3 майдаги

199-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон гўшт ва сут саноати

давлат-акционерлик уюшмаси

("Ўзгўштсутсаноат")нинг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўзгўштсутсаноат") Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 3 апрелдаги ПФ-588-сон фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 апрелдаги 172-сон қарорига мувофиқ ташкил қилинган.


2. Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акционерлик уюшмасининг ташкил зтилиши муносабати билан, собиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида бўлган ва кейинчалик тугатилган "Ўзгўштсутсаноат" ишлаб чиқариш бирлашмасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўзгўштсутсаноат"), кейинги ўринларда уюшма деб аталади, гўштни саноат асосида ишлаб чикаришга ихтисослаштирилган хўжаликлар, Чорва молларини бўрдоқига боқиш ва тайёрлов идоралари, гўшт ва сутни қайта ишлаш корхоналари, ўзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ёки маҳсулотни айирбошлайдиган ишларни бажарадиган, транспорт хизмати ва бошқа хил хизматлар кўрсатадиган, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширадиган мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжаликларни ва корхоналарни ихтиёрий равишда бирлаштиради.


4. Уюшма юридик шахс хисобланади, у ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, шунингдек мазкур Уставга амал қилади.


5. Уюшма товар-пул муносабатлари ривожланаётган ва бошқариладиган бозор шароитида мулкчиликнинг барча шакилларига мансуб корхоналарни Ўзбекистон Республикасининг Корхоналар тўғисидаги қонунига асосан барпо зтиш, уларнинг фаолиятини қайта ташкил қилиш ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий иқтисодий ва ижтимоий асосларини белгилаб беради.


6. Уюшма фаолияти фойда олишни ўзини ўзи маблағ билан таъминлаган ҳолда иш олиб борадиган корхоналарнинг мустақиллигини таьминлашга қаратилган бўлиб, қонунлар асосида уларнинг ҳуқуқларини ва масьулиятини белгилайди.


7. Ҳудудий-акционерлик бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари билан уюшма ўртасидаги муносабатлар Таъсис шартномаси ва мазкур Уставга биноан, ҳуқуқ ҳамда ваколатларининг бир қисмини ҳудудий-акционерлик бирлашмаларининг бошқарув органларига бериш асосида кўрилади.


8. Уюшма Ўзбекистон Республикаси герби тасвири туширилган муҳрга ва уюшма рамзи тасвирланган штампга зга бўлади.

Уюшма Ўзбекистон республикасининг банк муассасаларида ўзининг ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа ҳисобларига, ўз мулкига, мустақил йиғма балансларига зга бўлади.



II. УЮШМАНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


9. Самарали ва ижтимоий йўналишга зга бўлган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини ўзгартиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларида белгилпб берилган вазифаларни амалга ошира бориб, республика халқ хўжалигини, аҳолининг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган зҳтиёжини қондириш, стандартлар талабига жавоб берадиган гўшт маҳсулотларини саноат асосида етиштириш; ҳамда гўшт ва сутни қайта ишлашни таъминлаш уюшманинг асосий мақсади ҳисобланади;

чорво молларини саноат асосида бўрдоқига боқиш, чорва маҳсулотларини давлат томонидан харид қилиш, гўшт ва сутни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотларни сақлашл сотиш, кам ҳаражатли, сифатли маҳсулот ишлаб чиқарадиган қайта ишлашнинг илғор технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни илмий асосда ишлаб чиқаришга жорий зтиш;

республика ҳукумати тасдиқлаган тартибга мувофиқ, давлатлараро келишувга асосан ҳамда хўжаликлар ва бошқа корхоналар билан тузилган шартномалар бўйича гўшт ва сут тайёрлашни амалга ошириш;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган республика бўйича гўшт ва сут маҳсулотлари етиштириш давлат буюртмаларининг бажарилишини назорат қилиш, истеъмолчиларга гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб беришни таъминлаш;

давлатлараро ташқи-иқтисодий алоқалар шартномалари асосида буюртмаларни бажариш, тўғридан-турри шартномалар буйича иккиламчи чорва маҳсулотларини келишилган баҳоларда сотиш ва бошқа зарур ози|қ;-ов|қ;атларга маҳсулот айирбошлашни мустақил амалга ошириц]; '

бозор инфраструктурасини риеожлантириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатлар фирмалари билан қўшма корхоналар ва кичик корхоналар тузиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

асосий фондлар, хом-ашё, моддий ва молиявий ресурслардан самаралии. фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, хўжаликлар ва корхоналарнинг зарарсиз ишлашини, уларнинг ўзини-ўзи маблағ билан таъминлай олишни бошқариб бориш;

саноат корхоналари, хўжаликлар ва ташкилотларни ўраш қадоқлаш, қурилиш, ёнилғи ва мойлаш материаллари ҳамда давлат ресурсларидан ажратиладиган озуқалар билан таъминлаш;

ижтимоий соҳани комплекс ривожлантириш, меҳнат жамоаларига ташаббус ва тадбиркорлик кўрсатишлари учун шароит яратиш, хўжалик юритишнинг мустақиллигини ривожлантириш, меҳнатга қараб ҳақ тўлашни, ижтимоий адолат принципларини изчил амалга ошириш.



III. УЮШМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


10. Уюшма ўзига юклатилган вазифаларни мувофиқ қўйдаги ҳуқуқларга эга уюшма иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқбол йўналишларини ишлаб чиқади, ишлаб чиқаришнинг жорий режаларини белгилайди ва умумлаштиради ҳамда уларнннг бажарилиш натижаларини таҳлил қилади;

мулкчилик шаклидан қ.атъи назар, ҳўжалик юритишда тенг ҳуқуқларни ва иқтисодий шароитларни таъминлайди;

давлат бозорини ривожлантиришга кўмаклашадиякка ҳокимликка қарши тадбирларии амалга оширади, барча меҳнатккащларнинг ижтимоий кафолатларини таъминлайди;

рақобатчиларнинг обрўсини туширишга қратилган ҳатти-ҳаракатарга ишлаб чиқариш квоталари, сотиш ва таъминот бозорларини бўлиб олиш, эркин рақобатни чеклаш мақсадида корхоналар ўртасида танҳо нарх-навони тутиб туришга доир ҳар қандай тил бириктиришларга йўл қўймайди ;

гўшт ва сут маҳсулотлари сифатини яхшилашга қаратилган тармоқ давлат намунавий андозалари ватехник шартларининг жорий этилишини ва уларга риоя этишни назорат қилишшни таъминлайди, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини такомиллаштириш ишларини ташкил этади ва олиб боради;

капитал маблағлардан самарали фойдаланишни ва янги ишлаб чиқариш қувватларини лойиҳалаштиришга буюртмалар беришни ҳамда уларнинг молиявий таъминотини, смета қийматига мувофиқ корхоналар, бинолар .ва иншоотларни қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник қайта жиҳозлаш, тайёр смета ҳужжатлари ва сарварақ рўйхатларининг экспертизадан ўтказилишини, тасдиқланшини ва қайта тасдикланишини таьминлайди;

битказилган қурилиш объектлариии фойдаланишга топшириш бўйича давлат қабул қилиш комияссияларини белгиланган тартибда тайинлайди;

белгиланган тартибда ўз таркибий бўлинмаларини, ҳудуди бмрлашмаларни ташкил этади, тугатади ва уларнинг фаолиятини назорат қилади;

республика ҳукумати тасдиқланган тартибга мувофиқ, мустақил, сотиш учун ҳўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрида қолдириладиган чорвачилик маҳсулотлари ҳажмини белгилайди ва уларни саноат корхоналари учун зарур бўлган асбоб-ускуналарга мустақил айирбошлайди;

ташқи иқтисодий фаолиятни валюта билан ўзиниўзи таъминлаш принципи асосида ташкил этади ва амалга оширади,

кадрларни тайёрлаш қаьайта тайёрлашнинг ягона тизимини ташкил қилади, мутахассисликка ўқитишнинг иқтисодий ўқув билан бирга олиб борилишини таъминлайди;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа давлатларнинг таьминот-сотиш, тижорат-воситачи ташкилотлари, бирлашмалари корхоналари, фирмалари билан бевосита алоқа ўрнатади ва битимлар тузади,

шартнома асосида мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидан бирлашмалар уюшмалар хўжаликлар ва ташкилотларни ўз таркибига киритади, турли йўналишдаги биржалар ва акционерлик жамиятларининг муассиси, ҳаммуассиси ва аьзоси бўлади, бошқа давлатларда фирмалар, қўшма корхоналар, ваколатхоналар ташкил қилади;

ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, хўжалик ҳисобини шартнома, молия ва ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлаш, асоси фондлар, меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш, меҳнатни ва бошқарувни илмий асосда ташкил этишни жорий этади;

замонавий ҳисоблаш техникасини қўллаган ҳолда молиявий марка: бошқарув тизимини яратади;

белгиланган тартибда келишилган ҳолда марказлаштирилган моддий, молиявий жамғармаларни ташкил этади ҳамда улардан самарали фойдаланишни таьминлайди;

пул ва моддий бойликларнинг сақланишини етказилган зарар ўрнининг қопланишини, тежамкорлик режимига риоя қилинишини таъминлайди;

буюртмалар ва узоқ муддатли шартномалар асосида тўғридан-тўғри маҳсулот етказиб берувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги мавжуд алоқаларни такомиллаштиради ҳамда самарали хўжалик; алоқаларини ташкил этиш мақсадида аҳоли зич жойлашган шаҳар марказларида махсус савдо шохобчаларини кўпайтиришни таьминлайди;

бирлашмалар, хўжаликлар ва ташкилотлар бажариши шарт бўлган қўлланмалар йўриқномалар, меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

махсулот ишлаб чикқарувчиларга ва истеъмолчиларга маҳсулот жўнатиш учун рухсатнома ва (қўшимча равишда лицензия беришни талаб қилмайдиган нарядлар беради.



IV. АКЦИЯ ВА АКЦИЯЛАШТИРИШ


11. Уюшма хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларнинг акциялаштириш мумкин бўлган мулкларини қайта баҳолаш Низомига асосан қайта баҳолайди ва акциялаштиради;

ҳар бир акциянинг қиймати хўжалик корхона ва ташкилотларнинг фаолиятига қараб меҳнат жамоалари билан келишилган ҳолда уюшиқ томонидан белгиланади;

акционер томонидан сотиб олинган ҳар бир акция унга бир овоз берувчининг ҳуқуқини беради;

акционер хўжалик корхоналар ва ташкилотлар акцияларининг 51 фоизи Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки ҳисобланади ва назорат қилиш пакети давлат акционерлик уюшмасида сақланади, улар тижорат ходимларига ва шахсларга сотилмайди;

акционер хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларнинг ҳар бир аьзоси ихтиёрида давлат-акционерлик уюшмаси томонидан чиқарилган акциялардан ташқари, барча акцияларнинг 10 фоизидаи ортиғи жамланиши мумкин эмас;

ҳар бир корхона, хўжалик ва ташкилот учун чиқарилган акциялар фақат шу корхона ва ташкилот меҳнат жамоасининг жамоа қарорига мувофиқ ёпиқ ёки очиқ ҳолда сотилади.



V. УЮШМАНИНГ МУЛКИ ВА МАБЛАҒИ


12. Уюшма ўзига корхоналар томонидан ихтиёрий равишда берилган мулкка эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ҳуқуқини ўз фаолиятининг мақсади ва вазифаларига қараб амалга оширади;

уюшма фаолиятини амалга ошириш учун, мулкчилик шаклидан қатьи назар, ўз маблағлари, уюшма Кенгаши белгилаган миқдордаги ва улушлардаги пай бадаллари ҳисобига устав жамғармаси ташкил этилади;

уюшма Кенгашн устав жамғармасини кўпайтиради ва камайтиради;

уюшманинг мулки ва маблағи тўлиқ ўз ихтиёрида бўлади, уларнинг бошқалар томонидан тасарруф қилинишига йўл қўйилмайди;

уюшма ўз маблағларидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тақиқланмаган ҳар қандай хўжалик ва бошқа хил фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин;

иштирокчи акционер-корхоналар мулкининг 49 фоизи уюшманинг мулки ҳисобланмайди, корхоналар ихтиёрий равишда ҳудудий акционер бирлашмалар ва уюшмага берган мулклар бундан мустасно;

уюшма ва ҳудудий акционер бирлашмаларнинг ишчи бошқарув аппарати уларнинг иштирокчилари даромадидан ажратилган маблағлар ҳисобига таъминланади;

ажратмалардан ҳосил бўлган жамғармаларни ва заҳираларни йўналтириш ҳамдаа улардан фойдаланиш тартибини уюшма Кенгаши белгилайди.



VI. УЮШМАНИНГ ДАРОМАДИНИ ТАҚСИМЛАШ


13. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий солиқлар ва тўловлар тўлангандан кейин даромаднинг қолган қисми марказлаштирилган заҳира ва суғурта фондларига ажратмалар учун бирлашма тасарруфидаги қорхоналарга, мулкчилик шаклидан қатъий назар, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун шартнома асосида йўналтириладиган жамғарма фондига;

кам ҳаражатли янги техналогияларни илмий асослаб ишлаб чиқаришга жорий қилиш, хорижий мамлакатларда ишлаб чиқариладиган дастгоҳларни харид қилиш ва ўрнатиш учун жамғарма фондига;

уюшма ва ҳудудий бирлашма ишчи аппарати таьминоти жамғарма


14. Акционерларга дивидендлар, уюшма баланслари бўйича тафтиш комиссияларининг хулосасидан ва ҳисобот эьлон қилингандан кейин йил якуни бўйича белгиланади ва тўланади.



VII. УЮШМА ИШТИРОКЧИЛАРИ, УЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА ВАЗИФАЛАРИ


15 . Мулкчилик шаклидан қатъи назар, устав жамғармасига ўз ҳиссаларини моддий ёки пул шаклида қўшган, уюшма Уставини тан олган ва уюшма вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқариш, хўжалик ва бошқа фаолиятларни амалга ошириш мажбуриятларини ўз зиммаларига олган ҳудудий бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, шу жумладан, бошқа давлатларнинг корхоналари ва фирмалари уюшманинг иштирокчилари бўлишлари мумкин.


16 . Уюшманинг иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

уюшманинг раҳбар органларига ўзларининг фаолиятларига доир масалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киртиш ва бу масалалар уюшманинг раҳбар органлари мажлисларида муҳокама қилинаётганда иштирок этиш ;

юқори натижаларга эришиш ҳамда уюшманинг ҳудудий акционерлик бирлашмасива корхоналарнинг иқтисодий фойда олишлари мақсадида уюшма кенгашининг розилигига кўра ўз имкониятлари ва мулкнинг бир қисми билан бошқа хўжалик ҳамда бирлашмаларда иштирок этиш;

тузилган шартномаларга мувофиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотларни савдо биржасида сотиш ёки уюшма билан келишилган ҳолда зарур асбоб-ускуналар хом ашё ва моддий ресурсларга шартномавий нархларда айирбошлаш;

хом-ашё ва материаллар етказиб берувчи ҳамда улгуржи ва савдо ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилишда чек дафтарчаларидан фойдаланиш;

уюшма Кенгашларида кўриб чиқиш учун киритилган масалаларни муҳокама қилишда тенг ҳуқуқ билан иштирок этиш;

ўз корхонасини ривожлантириш учун уюшманинг илмий-техник ишланмаларидан, маҳсултларидан, корхоналари ва ташкилотлари хизматларидан биринчи навбатда фойдаланиш;

ўз фирма белгисида уюшма рамзидан фойдаланиш, ўзининг фирма бланкларида ва муҳрларида уюшма тизимига мансублигини кўрсатиш;

меҳнат жамоасининг қарорига асосан, тузилган шартномаларга мувофиқ, уюшманинг бошқа иштирокчилари олдидаги мажбуриятларини сақлаган ҳолда, уюшма таркибидан чиқиш .


17. Уюшма иштирокчиларининг мажбуриятлари:

уюшманинг Уставига риоя қилиш, унинг раҳбар органлари қарорларини бажариш;

ўз молия-хўжалик ва бошқа фаолиятларини, уюшма вазифаларига мувофиқ, уюшмани ривожлантириш билан иқтисодий манфаатдорликни уйғунлаштиришни таъминланган ҳолда амалга ошириш;

уюшма Кенгаши томонидан белгиланган молия фондларига бадалларни белгиланган муддатларда тўлаш.



VIII. УЮШМА ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


18. Уюшма иштирокчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўйидагилар учун жавоб берадилар:

ўз зиммаларига олган шартнома мажбуриятларини бажармаганликлари учун;

умуман уюшмага зарар келтирилган фаолият учун;

Кенгаш қарорларини бажармаганликлари натижасида шерикларига етказилган зарар учун;

Истеъмолчиларга шартнома асосида етказиб бериладиган маҳсулотларини етказиб бермаганлик учун.


19. Уюшманинг ҳудудий акционерлик бирлашмаси раҳбарлари Кенгаш аъзолари моддий зарар кўришга олиб келувчи ўз қарорлари учун интизомий ва моддий зарар кўришга олиб келувчи ўз қарорлари учун интизомий ва моддий жавобгарликка тортиладилар.



IX. УЮШМАНИ БОШҚАРИШ


20. Уюшма демократик асосда божарилади. Уюшманинг Кенгаши ва бошқаруви униг раҳбар органи ҳисобанади;

бошқарувнинг юқори органи уюшма Кенгашидир. Кенгаш таркибига ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқи билан ҳудудий акционерлик бирлашмалари, йирик корхоналар раҳбарлари кирадилар:

уюшманинг Кенгашининг мажлшислари унинг раиси томонидан заруриятга кўра, лекин йилда камида бир маробата чақирилади;

уюшма Кенгашининг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва расмийлаштирилади Кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овоз бериш ҳуқуқига эга. Овозлар тенг бўлганда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Уюшма Кенгашида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

Уюшма фондлари ва заҳираларини такомиллаштириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби;

Уюшма ҳаражатлари ва даромадлари сметаларини иш ҳақини лавозим маошлари фондини, хўжалик фаолияти натижалари учун мукофотлаш ва моддий раҳбатлантириш тизимини тасдиқлаш;

Янги аъзоларини қабул қилиш ва уюшма аъзоларининг унинг таркибидан чиқариш;

Уюшма аъзоларининг қўшимча бадалларини мақсадли ишлаб чиқариш, моддий техника, инвестиция, ижтимоий -таъминот ва табиатни муҳофаза қилиш дастурларини маблағ билан таъминлаш учун жалб қилиш;

Ҳудудий бошқарув аппаратини ва ходимларни маблағ билан таъминлаш фондини, лавозим маошларини, хўжалик натижаларига кўра мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш ҳаражатларини тасдиқлаш;

Бошқарув қарорлари юзасидан тушган шикоятлар ва унинг фаолиятига таалуқли бошқа масалаларни муҳокама қилиш.

Уюшма Кенгаши бошқарув раисини, унинг ўринбосарини ва Кенгаш аъзоларини сайлайди. Кенгаш раиси айни бир вақтда бошқарув раиси ҳисоблананди. Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.


21. Уюшма фаолиятига бошқарув раҳбарлик қилади ва у ўз зиммасидаги вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.

Бошқарув Кенгаши раис томонидан заруриятга кўра, лекин ойида камида бир марта чақирилади. Бошқарув Кенгаши қарорлари очиқ овоз бериш йўли билани қабул қилинади, уларнинг бажариш уюшма аъзолари учун мажбурийдир.

Уюшма Бошқаруви:

Кенгаш қарорларини бажарилишини таъминлайди.

Кенгашда кўриб чиқилиши керак бўлган барча масалаларни олдиндан ишлаб чиқади;

Уюшма фаолиятини истиқболли ривожлантириш дастурларини ва режаларини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва уларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;

Уюшма номидан банкдан кредит олиш учун қарорлар қабул қилади;

Уюшмани бошқариш ва унинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва уларни Кенгашга тасдиқлаш учун киритади.

Уюшма таркибига кирувчи ҳудудий бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг хўжалик фаолияти масалаларини кўриб чиқади;

Илмий-техника ҳамда конструкторлик бюросини ташкил этади ва унда ишлайдиган ходимларни сонини ҳамда унинг шахсий таркибини белгилайди.

Бошқарув раиси:

Ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан бўруқлар, фармойишлар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;

Республика қонунлари ва меъёрий актларининг, уюшма Кенгаши ва қарорларининг бажарилишини назорат қилишни таъминлайди;

Исталган давлатларнинг юридик шахслари билан муносабатларда уюшма номидан иш тутади ва унинг номидан битимлар, шартномалар тузади ҳамда шартномалар тузиш учун ишончномалар беради;

Уюшма аппаратининг штат жадвалини, унинг таркибий бўлинмалари ҳақидаги низомларни, ҳудудий бирлашмалар раҳбарларини мукофотлаш тизимини тасдиқлайди,

Уюшма аппарати ходимларини лавозимига тайинлайди ва уларни лавозимидан бўшатади, лавозим маошларини ва уларга нисбатан маъмурий чоралар қўллайди;

Ҳудудий бирлашма ва корхоналарнинг раҳбарларини тайинлайди ва уларни эгаллаб турган лавозимларидан бўшатади:

Корхоналар ва уюшма ҳузурида ташкил этиладиган тузилмаларнинг уставларини тасдиқлайди, уларга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритади;

Ишончномалар беради, пул маблағлари ва моддий бойликлар олиш учун ҳисобкитоб счётларини ва тўлов харажатларини имзолайди;

Ўзи зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни бажаради.



Х. ҲИСОБГА ОЛИШ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


Уюшма бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.

Белгиланган тартибда молия-хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича ҳисоботни тақдим этади, ҳисобот ва балансларнинг ишончлигини таъминлайди.


23. Уюшма амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўз таркибидаги худудий бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг молиявий-иқтисодий ва хўжалик фаолиятини комплекс тафтиш қилади, ўтказиб боради.


24. Уюшма тафтиш комиссияси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, ушбу Устав, материаллар ва шартнома интизоми, уюшма аъзоларининг таклифлари, меҳнаткашларнинг ариза ва шикоятлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

Уюшманинг тафтиш комиссиясига раисираҳбарлик қилади;

Тафтиш комияссининг раиси Кенгаш томонидан сайланади;

Тафтиш комиссияси Кенгаш олдида ҳисоб беради ва ўз ишининг натижалари ҳақида бошқарувга ахборот бериб туради.


25. Уюшманинг мансабдор шахслари давлат ҳисоботларини бузиб кўрсатганликлари учун республика қонунида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



ХI. УЮШМА ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ


26. Уюшмани тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ амалга оширилади.