язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.1991 й. 139-сон "Енгил саноат моллари ишлаб чиқариш Ўзбекистон давлат уюшмаси ("Ўзбекенгилсаноат") масалалари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.1991 й.

N 139



ЕНГИЛ САНОАТ МОЛЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ

УЮШМАСИ ("ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ")

МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон ССЖ Президентининг "Енгил саноат моллари ишлаб чиқариш Ўзбекистон Давлат уюшмасини тузиш тўғрисида" 1991 йил 6 майдаги Фармонига мувофиқ ҳамда ташкил этилган концернлар, ишлаб турган бирлашмалар ва корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, енгил саноат моллари ишлаб чиқариш Ўзбекистон давлат уюшмаси ("Ўзбекенгилсаноат"):

мустақил ишлаб чиқариш-хўжалик комплекси бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон ССЖ қонунларига, Ўзбекистон ССЖ Президентининг Фармонларига ҳамда Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган уюшма тўғрисидаги Уставга амал қилади;

ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, иловага биноан уюшма таркибига кирувчи концернлар, корхоналар ва ташкилотлар олдида жавоб беради;

концернлар ва уюшмалар таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини бошқаради, уларни хусусийлаштиришни амалга оширади, белгиланган тартибда давлат корхоналари ва ташкилотларини барпо этади, қайта ташкил қилади ва тугатади.


2. Кенгаш уюшманинг юқори бошқарув органи ҳисобланади. Ўнга концернлар, шунингдек, кўрсатилган концернлар таркибига кирмайдиган концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари киради. Уюшма Кенгаши унинг бошкарувини, раисини сайлайди, ишчи аппаратининг тузилмаси таркибини ва ходимлари сонини, фондини, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини, тизимини ва унинг ходимлари меҳнатини рағбатлантириш шартларини белгилайди. Уюшма бошқарувининг раиси ва унинг ўринбосарлари Уюшма Кенгаши томонидан тайинланади ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Концернлар бошқарувларининг раислари лавозимига кўра уюшма бошқаруви таркибига киради.

Концернлар ва уюшма таркибига кирадиган корхоналар ҳамда ташкилотларнинг бош директорлари, шунингдек, уюшма тафтиш комиссиясининг аъзолари ва унинг раиси уюшма бошқаруви томонидан тасдиқланади.

Уюшма бошқаруви ва ишчи аппарати бирлашмалар ва корхоналарнинг фойдадан ажратадиган маблағлари ҳисобига сақланади.


3. Белгилансинки, концернлар таркибига кирмайдиган концернлар, мустақил бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолияти ҳамда уюшма бошқаруви билан ўзаро муносабатлари уюшма Устави ва таъсис шартномалари томонидан, уларнинг юридик ва хўжалик мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда регламентга солинади.


4. Енгил саноат моллари ишлаб чиқариш Ўзбекистон Давлат уюшмаси:

концернлар, бирлашмалар ва корхоналарнинг кооперация асосида маҳсулот етказиб беришини ривожлантириш, моддий-техника таъминоти, маҳсулот сотишга доир ишларини мувофиқлаштиришни таъминлайди;

улар билан биргаликда тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг, фан-техника тараққиётининг истиқболли ва жорий режаларини ишлаб чиқади ва белгилайди, кадрлар сиёсатини амалга оширади;

унинг таркибига кирувчи концернлар ва корхоналар билан келишган ҳолда белгиланган тартибда норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлайдиган тижорат банкларини, қўшма корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларни (жумладан, хорижий шериклар билан бирга) тузади, фирма савдосини ташкил этади, "Ўзбекенгилсаноат" уюшмасининг ташқи иқтисодий фирмаси орқали асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва халқ истеъмоли молларини экспорт ва импорт қилиш юзасидан мустақил операцияларни амалга оширади;

бирлашмалар ва корхоналар томонидан капитал қурилишга, қайта тиклаш ва техника жиҳатидан жиҳозлашга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, тармоқлараро илмий-техникавий ечимларни ишлаб чиқишга ихтиёрий равишда ажратиладиган капитал маблағларни, пудрат ишларининг лимитларини марказлаштирилган тартибда тақсимлайди;

концернлар билан биргаликда хом ашё ва материалларни харид қилиш ва сотиш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузади, хом ашё ва моддий ресурсларни тақсимлаш ишларини амалга оширади;

концернларга маркетинг, лизинг хизматлари, бошқарув, шартномавий-ҳуқуқий масалалар, маҳсулотни реклама қилиш ва сотиш, ярмаркаларда, кўргазмаларда қатнашиш ва бошқа масалалар юзасидан ёрдам кўрсатади;

ажратиладиган чет эл валюта маблағларини, шунингдек, корхоналарнинг улар учун импорт бўйича хом ашё, материаллар, асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар сотиб олишига ихтиёрий равишда ажратадиган валюта маблағларини марказлашган тартибда тақсимлайди;

шартнома мажбуриятларининг, маҳсулот сифатига талабларнинг ва хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг бошқа қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ бўлган ҳакамлик масалаларини кўриб чиқади.


5. "Ўзбекенгилсаиоат" концернлари ва уюшмаси корхоналарига:

"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси бошқаруви билан келишилган рўйхат бўйича зарур асбоб-ускуналар, хом ашё ва моддий ресурсларга алмашиш шарти билан товар биржасига ёки бартер асосида шартнома нархлари бўйича тузилган шартномалардан ортиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишга рухсат берилсин;

меҳнат жамоаларининг халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан моддий манфаатдорлигини ошириш ва уларнинг кадрларини барқарорлаштириш мақсадида, истисно тариқасида, 1991 - 1992 йиллар учун меҳнатга ҳақ тўлаш базавий фонди тузилсин, у истеъмол фондини (чакана нархларнинг ошганлиги муносабати билан компенсацияни ҳисобга олган ҳолда) 400 сўм даражасида ҳисоблаб чиқаришда қабул қилинади;

"Ўзбекенгилсаноат" концернларига ва уюшмасига кирувчи корхоналарга хом ашё ва материаллар етказиб берувчилар ҳамда улгуржи ва чакана савдо корхоналари билан ҳисоб-китоб қилиш учун лимитланган чек дафтарчаларининг ҳисоб-китоб чекларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.


6. 1991-1992 йилларда "Ўзбекенгилсаноат" уюшмасига кирувчи концернлар, бирлашмалар ва корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳисобига оладиган фойдасининг (хом ашё ва материаллар етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларга нисбатан йиллар бўйича) Ўзбекистон ССЖ жумҳурият бюджетига ўтказилиши лозим бўлган қисми солиқ олишдан озод этилсин.

ЎзССЖ Молия вазирлиги "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси иштирокида бир ой муддат ичида кўрсатилган фойдани ҳисоблаб чиқариш методикасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. "Ўзбекенгилсаноат" уюшмасига ва унинг концернларига янгидан кирувчи корхоналар фойдасининг Ўзбекистон ССЖ жумҳурият бюджетига ўтказилиши лозим бўлган қисмига лойиҳадаги қувватларни ўзлаштириш даврида, аммо кўпи билан икки йилда солиқ солинмасин.


8. Корхоналарнинг ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлигини ошириш мақсадида ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси "Ўзбекенгилсаноат" уюшмасига ҳар йили белгиланган тартибда тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган, лицензия бериладиган маҳсулотни экспортга чиқаришга квота ажратсин.


9. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ вазирликлари, идоралари "Ўзбекенгилсаноат" уюшмасига 1992 йил учун ишлаб чиқариш, эксплуатация эҳтиёжлари, капитал қурилиш ва илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш учун моддий-хом ашё ресурслари ва молия маблағлари ажратишни назарда тутсинлар ва унинг учун ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги учун амал қилиб келган таъминот тартибини сақлаб қолсинлар.


10. "Ўзглавлегснабсбит" биркитилган номенклатура бўйича уюшма учун хом ашё, материаллар ва комплектловчи буюмларни марказлашган тартибда етказиб бериш ва ҳарид қилишни амалга оширсин ва уюшмага гуруҳли нарядлар берсин.


11. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси бир ой муддат ичида уюшма Устави лойиҳ,асини Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига тақдим этсин.


12. Тузилаётган уюшма аппарати Парадлар хиёбони кўчаси, 5-уйдаги ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги эгаллаб келган хоналарга жойлаштирилсин.


13. ЎзССЖ Молия вазирлиги ва ЎзССЖ Алоқа вазирлиги 1991 йилда ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги учун белгиланган транспорт воситаларидан фойдаланишнинг барча лимитларини, алоқалар ва телефон турларини "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси учун сақлаб қолсинлар.


14. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, жумҳурият вазирликлари ва идоралари "Ўзбекенгилсаноат" Ўзбекистон давлат уюшмасининг бирлашмалари ва корхоналари фаолиятини ривожлантиришнинг ўз компетенцияларига кирувчи масалаларини ўз вақтида ҳал этишга ёрдам берсинлар ва уни таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Махкамасининг

1991 йил 20 майдаги

139-сон қарорига

ИЛОВА



ЕНГИЛ САНОАТ МОЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

"ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ" ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ

УЮШМАСИ ТАРКИБИГА БЕВОСИТА

КИРУВЧИ КОРХОНАЛАР ВА

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

РЎЙХАТИ



1. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш "Ўзбектўқимачи" Ўзбекистон давлат концерни


2. Тикувчилик ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш "Ўзбеккийим" Ўзбекистон давлат концерни


3. Чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш "Ўзбекпойабзал" Ўзбекистон давлат концерни


4. Чинни буюмлар ишлаб чиқариш "Ўзбекчинни" Ўзбекистон давлат концерни


5. Фурнитура ва технологик жиҳозлаш Тошкент ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Тошкент фурнитура ва ностандарт асбоб-ускуналар заводи

Найман технологик жиҳозлар фабрикаси


6. Марказий лойиҳалаш-конструкторлик ва технологик бюро


7. "Ўзбекистон" жумҳурият фирма савдо бирлашмаси


8. Тошкент тузатиш-қурилиш бошқармаси


9. Енгил саноат корхоналарини қуриш ва қайта қуриш жумҳурият хўжалик ҳисобидаги бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Андижон енгил саноат корхоналари қурилиши дирекцияси

Наманган енгил саноат корхоналари қурилиши дирекцияси

Тошкент енгил саноат корхоналари қурилиши дирекцияси

Хоразм енгил саноат корхоналари қурилиши дирекцияси

Самарқанд енгил саноат корхоналари қурилиши дирекцияси

Фарғона енгил саноат корхоналари қурилиши дирекцияси


10. Хўжалик ҳисобидаги жумҳурият кооператив тижорат маркази ("Ўзлегкоопкомцентр")


11. Хўжалик ҳисобидаги ишлар бошқармаси


12. "Ўзлегимпэкс" жумҳурият ташқи иқтисодиёт фирмаси