язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.1991 й. 135-сон "Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш "Ўзбектўқимачи" Ўзбекистон давлат концернини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.1991 й.

N 135



ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ "ЎЗБЕКТЎҚИМАЧИ" ЎЗБЕКИСТОН

ДАВЛАТ КОНЦЕРНИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Бошқарувни такомиллаштириш ва енгил саноат бирлашмалари ва корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида ва Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 6 майдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш "Ўзбектўқимачи" Ўзбекистон давлат концерни ташкил этилсин ҳамда унинг таркибига иловага мувофиқ бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар киритилсин.

"Ўзбектўқимачи" таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар фаолияти Ўзбекистон ССЖнинг амалдаги қонунларига, корхоналарнинг ўзининг ва жумҳуриятнинг манфаатларига зид бўлмаган бошқа концернлар ва уюшмаларда қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.


2. Белгилансинки, "Ўзбектўқимачи" концерни:

мустақил ишлаб чиқариш-хўжалик комплекси ҳисобланади, енихл саноат моллари ишлаб чиқарадиган "Ўзбекенгилсаноат" Ўзбекистон давлат уюшмаси таркибига киради. Концерн ва уюшма аъзолари олдида уларга нисбатан ўз мажбуриятлари ва функцияларини бажариш юзасидан жавоб беради;

юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида йиғма балансларга, ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга эга бўлади, унинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи "Ўзбекистон ССЖда корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонунига ва бошқа қонунчилик ҳамда норматив актларга, шунингдек, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Уюшма кенгаши томонидан тасдиқланадиган Уставга мувофиқ тўла хўжалик ҳисоби асосларида фаолият кўрсатади;

унга Ўзбекистон енгил саноати уюшмаси томонидан ажратиладиган хом ашё ва моддий ресурсларнинг фонд сақловчиси ҳисобланади.


3. Концернга таъсисчилари томонидан берилган ваколатларга мувофиқ қуйидагилар унинг фаолиятининг асосий функциялари ҳисобланади:

истеъмол бозорининг талабларини ҳисобга олган ҳолда концерннинг жорий дастурлари ҳамда иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши истиқболларини ишлаб чиқиш, мақсадли комплекс илмий-тадқиқот дастурларини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

яратилган ишлаб чиқариш потенциалидан, ишлаб чиқариш технологияси даражасидан, маҳсулотнинг сифати ва техника даражасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, корхоналарни хусусийлаштириш, ижарачи ва кичик корхоналар, фирма савдоси ташкил этиш асосида халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва кўпайтириш ҳамда аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжини қондириш;

корхоналар билан биргаликда молиявий маблағлардан, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш, бозор муносабатлари шароитида барқарор равишда зарарсиз ишлашни таъминлаш бўйича амалий ёрдам бериш. Корхоналарнинг шартнома ва молия интизомига риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш;

бирлашмалар билан корхоналар ўртасидаги тармоқ ичида кооперация асосида маҳсулот етказиб беришларни ривожлантириш, тайёр маҳсулотни сотишни мувофиқлаштириш ва бунга кўмаклашиш;

ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, белгиланган тартибда қўшма корхоналар ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

тармоқда ижтимоий соҳанинг ривожланиши билан боғлиқ масалаларнинг комплекс ҳал этилишини таъминлаш, кадрлар сиёсатини олиб бориш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

тегишли давлат ва бошқа органларда ўз таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашиш.


4. Хўжалик ҳисоби даромади (фойда) ва номенклатура бўйича маҳсулот етказиб бериш шартнома мажбуриятларининг бажарилиши бирлашмалар ва корхоналар фаолиятини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари деб ҳисоблансин.

"Ўзбектўқимачи" концерни ўз таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар жумҳурият, ўз меҳнат жамоалари ва бозор конъюнктураси манфаатларидан келиб чиққан ҳолда:

тармоқнинг истеъмолчилари, савдо ташкилотларининг буюртмаларига кўра тегишли маҳсулот ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмларини мустақил белгилайдилар, фирма магазинларининг тавсияларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот етказиб бериш учун шартномалар тузадилар;

маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматлар кўрсатиш харажатларини, олинадиган фойда миқдорини белгилайдилар, Ўзбекистон ССЖ қонунлари билан белгиланган нормативлар, шунингдек, бошқа тўлов мажбуриятлари бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар қилингандан кейин ундан фойдаланиш масаласини мустақил ҳал этадилар;

концерн Кенгаши томонидан белгиланган нормативларга мувофиқ фойдадан улар томонидан бажариладиган функцияларга, шунингдек, марказлаштирилган резерв (эҳтиёт) жамғармаси ташкил этишга маблағ ажратадилар.


5. Корхоналар ва ташкилотлар вакилларининг йиғилиши (конференцияси) "Ўзбектўқимачи" концерни бошқарувининг юқори органи ҳисобланади ва унда концерн Кенгаши сайланади.

Концерн Кенгашига бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек, бошқарув аъзолари киради. Кенгаш бошқарувни, унинг раиси ва ўринбосарларини сайлайди. Бошқарув раиси Ўзбекистон енгил саноат уюшмасининг тавсиясига кўра Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Концерн таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек, концерн тафтиш комиссиясининг аъзолари ва унинг раиси концерн Кенгашининг тавсиясига кўра Ўзбекистон енгил саноат уюшмаси бошқаруви томонидан тасдиқланади.

"Ўзбектўқимачи" концернига, унга юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳисобга олган ҳолда, концерн Кенгаши билан келишиб, ўзининг тузилмаси, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини мустақил белгилашга рухсат берилсин.


6. ЎзССЖ Молия вазирлиги, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, ЎзССЖ Давлат нархлар қўмитаси ва "Ўзбектўқимачи" концерни бир ой муддатда корхоналарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилсинлар ва уларни молиявий соғломлаштириш юзасидан ёрдам кўрсатсинлар.


7. ЎзССЖ Иктисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги, "Ўзглавлегснабсбит" Ўзбекистон енгил саноат уюшмасига "Ўзбектўқимачи" концерни учун унинг номенклатураси бўйича тақсимланадиган концерн корхоналирининг ривожланиши ва ишлаб туриши учун моддий-хом ашё ва молиявий ресурсларни ажратсинлар.


8. Ташкил этилаётган "Ўзбектўқимачи" концернининг аппарати Парадлар ҳиёбони кўчаси, 5-уйдаги ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги эгаллаб келган хоналарга жойлаштирилсин.


9. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, жумҳурият вазирликлари ва идоралари "Ўзбектўқимачи" концерни бирлашмалари ва корхоналарига кўмаклашсинлар ва уларнинг ривожланиши ва фаолиятига доир ўз ваколатларига кирувчи масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Махкамасининг

1991 йил 17 майдаги

135-сон қарорига

ИЛОВА



ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ "ЎЗБЕКТЎҚИМАЧИ" ЎЗБЕКИСТОН

ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ ТАРКИБИГА КИРУВЧИ

БИРЛАШМАЛАР, КОРХОНАЛАР

ВА ТАШКИЛОТЛАР

РЎЙXАТИ



1. Беруний йигирув-тўқув фабрикаси


2. Манғит йигирув-тўқув фабрикаси


3. Тўрткўл йигирув-тўқув фабрикаси


4. Хўжайли йигирув-тўқув фабрикаси


5. Андижон ип-газлама ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

ССЖИ 60 йиллиги номидаги Андижон ипгазлама комбинати



6. Қўрғонтепа йигирув-тўқув фабрикаси


7. Ёрқишлоқ йигирув-тўқув фабрикаси


8. Пахтаобод йигирув-тўқув фабрикаси


9. Пойтуғ йигирув-тўқув ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Пойтуғ йигирувтўқув фабрикаси

Чувама йигирув фабрикаси


10. Чинобод йигирув-тўқув фабрикаси


11. Ленинск йигирув-тўқув фабрикаси


12. Марҳамат йигирув-тўқув фабрикаси


13. Бухоро ип-газлама ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

КПСС XX съезди номидаги Бухоро тўқимачилик комбинати

Ғиждувон йигирув-тўқув фабрикаси

Вобкент йигирув-тўқув фабрикаси

Олот тўқимачилик фабрикаси

Қоракўл йигирув фабрикаси

Бухоро ип-газлама ишлаб чиқариш бирлашмасининг тикувчилик фабрикаси

Бухоро технологик жиҳозлаш фабрикаси


14. Октябрь инқилобининг 10 йиллиги номидаги Бухоро пиллакашлик

фабрикаси


15. ЎзССЖ 60 йиллиги номидаги Жиззах пахта йигириш фабрикаси


16. Китоб йигирув-тўқув фабрикаси


17. Шаҳрисабз пиллакашлик фабрикаси


18. Наманган нотўқима материаллар ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Наманган нотўқима материаллар фабрикаси

Поп нотўқима материаллар фабрикаси

Балиқчи нотўқима материаллар фабрикаси


19. Наманган аврли газламалар ипакчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

КПСС XXV съезди номидаги Наманган аврли газламалар ипакчилик комбинати

Избоскан шойи тўқиш фабрикаси


20. Наманган ипакчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

ЎзССЖ 50 йиллиги номидаги Наманган шойи газламалар комбинати

Уйчи йигирув-тўқув фабрикаси

Учқўрғон йигирув-тўқув фабрикаси

Ҳаққулобод йигирув-тўқув фабрикаси

Ҳаққулобод тикувчилик фабрикаси


21. Самарқанд "Ҳужум" пиллакашлик фабрикаси


22. Самарқанд ипакчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Самарқанд шойи тўқиш фабрикаси

Ургут тўқимачилик фабрикаси


23. Жарқўрғон йигирув-тўқув фабрикаси


24. Фарғона ип-газлама ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Меҳнат Қизил Байроқ орденли Фарғона тўқимачилик комбинати

3-йигирув-тўқув фабрикаси

Янгиқўрғон йигирув-тўқув фабрикаси

Риштон йигирув-тўқув фабрикаси

Тошлоқ нотўқима материаллар фабрикаси


25. Қўқон йигирув-тўқув ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Й.Охунбобоев номидаги Қўқон йигирув-тўқув фабрикаси

Бешариқ йигирув-тўқув фабрикаси


26. Фарғона вилоятидаги Киров момиқ фабрикаси


27. Марғилон ипакчилик илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Марғилон ипакчилик комбинати

Тошкент пилла ва хом ипакни мувофиқлаштириш тажриба пиллакашлик

фабрикаси

Табиий ипакни қайта ишлаш марказий илмий-тадқиқот институти


28. Фарғона пиллакашлик фабрикаси


29. Халқлар дўстлиги орденли Марғилон "Атлас" аврли газламалар ишлаб чиқариш бирлашмаси


30. Қўқон шойи тўқиш фабрикаси


31. Хива гилам ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Хива гилам комбинати

Ҳазорасп йигирув фабрикаси


32. Хоразм ипакчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Урганч пиллакашлик фабрикаси

Боғот тўқимачилик фабрикаси


33. Тошкент ип-газлама ишлаб чиқариш "Тошкенг тўқимачилик комбинати" бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Меҳнат Қизил Байроқ орденли Тошкент тўқимачилик комбинати

Қорақамиш мавзесидаги тўқимачилик фабрикаси

Чилонзор мавзесидаги йигирув-тўқув фабрикаси

Паркентдаги тўқимачилик фабрикаси