язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Молия вазирлигининг 55-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/11-18/06-сон "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари устав фондларига берилган давлат активларини сотишдан тушган маблағларни "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан жамланиши ва ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 28.05.2008 й. Қарори (АВ томонидан 10.06.2008 й. 1819-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2008 й.

N 1819

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.05.2008 й.

N 55


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.05.2008 й.

N 01/11-18/06


ҚАРОРИ



"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари

устав фондларига берилган давлат активларини сотишдан

тушган маблағларни "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан

жамланиши ва ишлатилиши тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 20 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 сентябрдаги 202-сонли "Давлат активларини сотишдан тушган, хўжалик бошқаруви айрим органлари устав фондини шакллантириш учун берилган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 403-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари устав фондларига берилган давлат активларини сотишдан тушган маблағларни "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан жамланиши ва ишлатилиши тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси Раиси

Д. Мусаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 228-модда.