язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2002 й. 393-сон Қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 15 ноябрдаги

393-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош

бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш

бошқармалари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Назорат-тафтиш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига бўйсунади.


2. Назорат-тафтиш бош бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида назорат-тафтиш бошқармалари бўлади, улар ўз фаолиятида бевосита фақат Назорат-тафтиш бош бошқармасига бўйсунадилар.


3. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари ўз ишида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруқлари ва йўриқнома кўрсатмаларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қиладилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг думалоқ муҳри, штампи, фирма бланкалари бўлади ҳамда улар банк муассасаларида очиладиган махсус субсчётлар орқали бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан маблағ билан таъминланадилар.



II. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ

ҲАМДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ

НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Бюджет жараёнининг барча босқичларида бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг асосий вазифаси ҳисобланади.


6. Қуйидагилар Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг вазифалари ҳисобланади:

молия органлари ва бюджет муассасалари томонидан бюджет ва молия қонунчилигига риоя этилишини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруқлари ва йўриқнома кўрсатмалари, бюджет мажбуриятлари ижроси билан боғлиқ бошқа қонунчилик ҳужжатлари бажарилиши таъминланишини назорат қилиш;

республика бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг қатъий бажарилиши устидан доимий назоратни таъминлаш;

молия органлари ва тижорат банкларининг биринчи навбатдаги сарф-харажатлар навбатига, маблағ билан таъминлаш ҳамда бюджет муассасалари ходимларига иш ҳақи, ижтимоий нафақалар, стипендияларни тўлаш муддатларига ва тўлиқлигига риоя қилиш, шунингдек бюджет муассасаларига кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун нақд пул бериш бўйича фаолияти устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш;

ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида маблағ билан таъминланишини ва уларни кам таъминланган оилаларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали берилишини назорат қилиш;

пахта хом ашёсини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, пахта маҳсулоти ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича статистика ҳамда бухгалтерия ҳисобот маълумотларининг тўғрилиги устидан назоратни амалга ошириш;

пахта тозалаш корхоналари томонидан қабул қилинадиган, сақланадиган ва қайта ишланадиган пахта хом ашёсининг миқдори ва сифати бўйича маълумотлар назорат ва тафтиш қилинишини, хом ашёни қайта ишлаш чоғида олинадиган пахта толаси, пайдо бўладиган куйиндилар ҳамда бошқа чиқиндиларнинг белгиланган меъёрларига риоя этилишини таъминлаш;

навларни жойлаштиришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши, белгиланган стандартларга ва селекция навлари жойлаштирилишига мувофиқ уруғлик чигитлар тайёрланиши ҳамда пахтакор хўжаликларнинг улар билан таъминланиши мониторингини амалга ошириш;

пахта хом ашёси ҳамда ундан ишлаб чиқариладиган пахта маҳсулотларининг миқдори ва сифатини ҳамда уларнинг ҳисоботда акс эттирилишини баҳолаш бўйича текширишларни ташкил қилиш ва ўтказиш методологиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

инвестиция дастурларини амалга оширишга ажратиладиган марказлаштирилган бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш;

бюджет маблағларини коммунал хизматлар ва электр энергиясига сарфлаш лимитларига риоя этилишини мунтазам равишда текшириб бориш;

бюджет муассасалари томонидан штат-смета интизомига риоя этиш таъминланишини назорат қилиш;

ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан бюджет жараёнига ноқонуний аралашиш ҳолларининг олдини олиш;

давлат валюта маблағларининг тўғри ва белгиланган мақсадда сарфланишини назорат қилиш;

фуқароларнинг молия ва бюджет интизомининг бузилиши ҳоллари тўғрисидаги хатлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш;

янгидан тайинланган пенсия ва нафақаларни ҳисоблаб чиқишнинг, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни қўллашнинг тўғрилигини, шу жумладан, фуқароларнинг пенсия йиғмажилдларидаги бошланғич ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текшириш йўли билан ялпи текширишларни амалга ошириш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ишлаётган пенсионерларга пенсия ва нафақаларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини режали равишда текшириш;

фуқароларга пенсия ва нафақалар, шу жумладан, банк ва почта муассасалари томонидан ўз вақтида ва тўлиқ тўланишининг тизимли мониторингини олиб бориш, қонун бузилишлари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш;

тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан берилган кўрикдан ўтказиш далолатномаларини ва хулосаларни, зарурат бўлганда, мустақил экспертларни жалб этган ҳолда қайта экспертизадан ўтказиш;

тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими мутахассисларини жалб этган ҳолда доимий равишда текшириш;

ўтказилган тиббий-эксперт текшириш комиссияларнинг тўғрилиги ва асосланганлигини, шу жумладан даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилган бошланғич тиббий ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини ўрганиш йўли билан текшириш;

бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;

давлат харидлари бўйича тендер (танлов) савдолари ўтказилишининг тўғрилигини назорат қилиш.


III. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ

БОШҚАРМАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

бошқармалар ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг маҳаллий бюджетларнинг ижро этилишини ҳамда молия ва бюджет интизомига риоя қилинишини тафтиш қилиш ва текширишлар (мониторинг)ни ташкил этиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

республика бюджет муассасаларининг харажатлар сметасининг ижроси ҳамда молия ва бюджет интизомига риоя этиш бўйича фаолияти устидан мунтазам назоратни ташкил қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш муассасалари фаолиятини текшириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бошқа таркибий бўлинмалари мутахассислари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармаларининг, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари молия бўлимлари ишларини текширишни ташкил қилиш ва ўтказиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар аппаратлари харажатлари сметалари ижросини тафтиш қилиш ва текширишлар ўтказиш;

текширишлар натижалари бўйича ахборотлар, маълумотномалар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳайъат қарорлари ва буйруқлари лойиҳаларини тайёрлаш;

тафтишлар ва текширишлар натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдимномалар тайёрлаш;

тафтишлар ва текширишлар натижалари бўйича қарорларнинг молия органлари ва бюджет муассасалари томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

марказлаштирилган топшириқлар бўйича тафтишлар ва текширишлар материалларини умумлаштириш, улар юзасидан тегишли ахборотлар ва таклифлар тайёрлаш;

молия ва бюджет интизомининг аниқланган характерли бузилишлари бўйича тафтишлар ва текширишлар материалларини умумлаштириш ҳамда келгусида уларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олишга доир таклифлар тайёрлаш;

навларни жойлаштиришнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини текширишларни, шунингдек пахтачилик хўжаликларига ажратиладиган уруғлик чигитларнинг техник талабларга ва ғўза навларини жойлаштириш бўйича белгиланган топшириқларга мувофиқлигини текширишларни амалга ошириш, раҳбариятга навларни жойлаштиришда аниқланган бузилиш ҳоллари тўғрисида ахборотлар тайёрлаш;

минтақалар бўйича пахтачилик хўжаликларидан пахта тозалаш корхоналарига қабул қилинган пахта хом ашёси тўғрисидаги маълумотларни (ҳудудий бошқармаларнинг ПК-17 қабул қилиш квитанциялари асосида тузилган ҳар кунги маълумотларидан келиб чиққан ҳолда) тайёрлаш, маълумотларни йиғиб-териб олинган пахта учун ҳақ тўлаш ва белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиш мақсадида Молия вазирлигининг Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига тақдим этиш;

топширувчи хўжаликдан тайёрлов пунктига келадиган пахта хом ашёси юкланган транспорт бирлиги топшириш-қабул қилиш ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилганлигини назорат ва тафтиш қилишни амалга ошириш;

пахта хом ашёси юкланган транспорт бирлигининг тарозида тўғри тортиб кўрилганлигини, унинг физик массаси аниқланганлигини, пахта хом ашёсидан намуна олиш тартибига риоя қилинишини ва кейинчалик лабораторияда сифатини баҳолаш учун пахта хом ашёсининг хўжалик бўйича ўртача намунаси шакллантирилишини назорат қилиш;

лабораторияда аниқланган сорти, намлиги ва ифлосланганлигини ҳисобга олган ҳолда пахта хом ашёси кондиция массасини ҳисоблашнинг, шунингдек топширувчи хўжаликка бериладиган қабул қилиш квитанцияларини ҳамда пахта хом ашёсини қабул қилиш бўйича бошқа бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштиришнинг тўғрилигини текширишларни амалга ошириш;

пахта хом ашёсини қайта ишлаш ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик регламентига риоя этилишини танлаб назорат қилишни амалга ошириш;

пахта тозалаш корхоналарида қайта ишланган пахта хом ашёси туркумларини, олинадиган пахта маҳсулоти (тола, момиқ, чигит)нинг ҳақиқий миқдорини, ишлаб чиқаришда куйиндилар пайдо бўлиши кўрсаткичларини аниқлаган ҳамда уларни ғўзанинг селекция ва саноат навлари бўйича тасдиқланган нормативлар билан таққослаган ҳолда комиссион текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш;

хом ашё ва тайёр пахта маҳсулоти баланси ижросини, унинг истеъмолчиларга етказиб берилиши ва амалдаги қолдиқларини ҳисобга олган ҳолда, текширишларни амалга оширш;

статистика ва бухгалтерия ҳисоботининг хом ашё ҳамда пахта тозалаш корхонасидаги тайёр маҳсулотнинг амалдаги ҳаракатига, уни экспортга ва республика истеъмолчиларига жўнатиш ҳажмига мувофиқлигини текшириш;

хом ашёдан фойдаланиш ва пахта маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича хатлов маълумотларининг тасдиқланган нормативларга мувофиқлигини тафтиш қилишни амалга ошириш;

бюджет ссудаларидан, Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида жалб этилган маблағлар ва кредитлардан хўжалик юритувчи субъектларнинг мақсадли фойдаланишини текшириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан аниқланган, ташкилотларнинг бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг кредиторлик қарзлар суммасини асоссиз равишда кўпайтирганлигини кўрсатувчи ҳолатлар бўйича текширишлар ўтказиш;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида янгидан тайинланган пенсия ва нафақаларни ҳисоблаб чиқишнинг, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни қўллашнинг тўғрилигини, шу жумладан, фуқароларнинг пенсия йиғмажилдларидаги бошланғич ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текшириш йўли билан ялпи текширишларни амалга ошириш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ишлаётган пенсионерларга пенсия ва нафақаларнинг тўғри ҳисобланишини ва тўланишини режали равишда текшириш;

фуқароларга пенсия ва нафақалар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Халқ банки ва "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти ҳамда уларнинг жойлардаги бўлинмалари томонидан ўз вақтида ва тўлиқ тўланишининг тизимли мониторингини олиб бориш, қонун бузилишлари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилган бошқа харажатларнинг тўғрилигини текшириш;

тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятини назорат қилиш;

ўтказилган тиббий-эксперт текширишларнинг тўғрилиги ва асосланганлигини, шу жумладан даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилган бошланғич тиббий ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини ўрганиш йўли билан текшириш;

бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш ва текшириш;

давлат харидлари бўйича қалбакилаштириш, савдолар қатнашчилари ўртасида тил бириктириш, коррупция алоқалари мавжудлиги ва сохта тендер (танлов) савдолари ўтказилиши белгилари бўлган савдоларни аниқлаш ҳамда уларни бекор қилиш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриш.


IV. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаларининг функцияларига қуйидагилар киради:

маҳаллий бюджетлар ижросини ҳамда молия ва бюджет интизомига риоя қилинишини тафтиш қилиш ва текширишни (мониторинг) ташкил этиш ва ўтказиш;

харажатлар сметасини бажариш ҳамда молия ва бюджет интизомига риоя қилиниши бўйича маҳаллий бюджет муассасалари фаолияти устидан мунтазам назоратни ташкил этиш;

бюджет ижро этилиши ва бюджет интизомига риоя этилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари молия бўлимлари ишини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари харажатлари сметаси бажарилишини тафтиш қилиш ва текшириш;

пахтачилик хўжаликларидан пахта тозалаш корхоналарига қабул қилинган пахта хом ашёси ҳажмлари тўғрисидаги дастлабки ахборотларни (ПК-17 қабул қилиш квитанциялари асосида) жойларда ҳар куни тўплаш, маълумотларни минтақалар даражасида умумийлаштириш ҳамда пахта хом ашёсини қабул қилиб олишнинг ҳар кунги ҳажмлари ва мавсум бошидан бошлаб ортиб борувчи якунлари бўйича умумийлаштирилган маълумотларни тайёрлаш учун назорат-тафтиш бош бошқармасига бериш;

Молия вазирлигига 3-ЗАГ (пахта) шакли бўйича пахтачилик хўжаликлари, туманлар ва вилоятлар бўйича ортиб борувчи якун билан пахта хом ашёси тайёрлашнинг бориши тўғрисидаги статистика ҳисоботининг ПК-17 қабул қилиш квитанциялари асосидаги дастлабки ахборот маълумотларига мувофиқлиги тўғрисидаги ахборотни ҳар ҳафтада тақдим этиш;

текшириш натижалари бўйича ахборотлар, маълумотномалар тайёрлаш;

тафтишлар ва текшириш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига кўрсатмалар тайёрлаш;

молия органлари ва бюджет муассасалари томонидан тафтишлар ва текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

марказлаштирилган топшириқлар бўйича тафтиш ва текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш, улар бўйича тегишли ахборотлар ва таклифлар тайёрлаш;

молия ва бюджет интизомининг аниқланган характерли бузилишлари бўйича тафтишлар ва текширишлар материалларини умумлаштириш ҳамда уларни бартараф этиш ва келгусида олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

бюджет ссудаларидан, Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида жалб этилган маблағлар ва кредитлардан хўжалик юритувчи субъектларнинг мақсадли фойдаланишини текшириш;

ғазначилик бўлинмалари томонидан аниқланган, ташкилотларнинг бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг кредиторлик қарзлар суммасини асоссиз равишда кўпайтирганлигини кўрсатувчи ҳолатлар бўйича текширишлар ўтказиш;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида янгидан тайинланган пенсия ва нафақаларни ҳисоблаб чиқишнинг, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни қўллашнинг тўғрилигини, шу жумладан, фуқароларнинг пенсия йиғмажилдларидаги бошланғич ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текшириш йўли билан ялпи текширишларни амалга ошириш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ишлаётган пенсионерларга пенсия ва нафақаларнинг тўғри ҳисобланишини ва тўланишини режали равишда текшириш;

фуқароларга пенсия ва нафақалар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Халқ банки ва "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти ҳамда уларнинг жойлардаги бўлинмалари томонидан ўз вақтида ва тўлиқ тўланишининг тизимли мониторингини олиб бориш, қонун бузилишлари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш;

бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш ва текшириш;

давлат харидлари бўйича қалбакилаштириш, савдолар қатнашчилари ўртасида тил бириктириш, коррупция алоқалари мавжудлиги ва сохта тендер (танлов) савдолари ўтказилиши белгилари бўлган савдоларни аниқлаш ҳамда уларни бекор қилиш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриш.


V. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ВА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР

ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР НАЗОРАТ-ТАФТИШ

БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


9. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилган:

маҳаллий бюджетлар ижроси бўйича ҳудудий молиявий органлар фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш (мониторинг);

барча даражалардаги бюджет муассасаларини харажатлар сметаси бажарилиши ва бюджет интизомига риоя қилиниши бўйича тафтиш қилиш ва текшириш;

барча даражалардаги ҳудудий молия органлари ва бюджет муассасаларида пул ва бухгалтерия ҳужжатларини, ҳисоботлар, сметалар ва бошқа ҳужжатларни, моддий бойликлар мавжудлигини текшириш;

бюджет ссудаларидан, Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида жалб этилган маблағлар ва кредитлардан хўжалик юритувчи субъектларнинг мақсадли фойдаланишини текшириш;

тижорат банк муассасаларидан, солиқ органларидан, бошқа идоралардан тафтишлар ва текширишларни ўтказиш пайтида пайдо бўлувчи масалалар бўйича зарур маълумотлар ва ахборотларни олиш;

қурилиш, монтаж, тузатиш ишларини, бошқа ишларни назорат тартибида ўлчаш ва бошқа текширишлар учун мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;

барча даражалардаги ҳудудий молиявий органлар ва банк муассасалари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва мансабдор шахсларидан тафтишлар ва текшириш давомида пайдо бўлувчи масалалар, молия ва бюджет интизоми бузилиши ҳоллари бўйича тушунтиришлар беришни, шунингдек маълумотномалар, тафтишлар ва текширишлар далолатномаларини имзолашни талаб қилиш;

зарур ҳолларда касса ва касса бинолари, омборлар, архивлар муҳрланишини, қалбаки, сохталаштирилган ҳужжатлар ва бошқа суиистеъмолликлар аниқланган тақдирда эса ҳужжатларни олиб қўйиш, текширилаётган объектлар раҳбарларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар хатланишини талаб қилиш;

пахта хом ашёсини тайёрлаш ва қайта ишлашнинг бутун даври мобайнида Молия вазирининг топшириғи ва у тасдиқлаган жадвал бўйича пахта тозалаш корхоналарини тайёрланаётган, қайта ишланаётган ва сақланаётган пахта хом ашёси миқдори ва сифати масалалари юзасидан текшириш ва тафтиш қилишни ўтказиш;

стандартлар ва норматив ҳужжатларнинг бажарилишини таъминламаётган, қўшиб ёзишлар, суиистеъмолликлар ва ҳисоботлар бузилиши учун шарт-шароитлар вужудга келтираётган пахта тозалаш корхоналари ва уларга қарашли бўлинмалар ишини тўхтатиб қўйиш;

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси, пахта тозалаш корхоналари ва ҳудудий бирлашмалар мансабдор шахсларига камомат фактларини ҳужжатлар бўйича аниқлаган текширишлар ва тафтишлар асосида пахта хом ашёси ва унинг маҳсулотлари миқдорини ҳисоботдан чиқариб ташлаш тўғрисида ёзма буйруқлар бериш;

тафтишлар ва текширишлар материаллари бўйича молиявий ва бюджет интизоми бузилишларини бартараф этиш, моддий зарарни ундириш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш;

молия ва бюджет интизоми бузилиши аниқланган тақдирда тафтишлар ва текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;

тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан берилган кўрикдан ўтказиш далолатномаларини ва хулосаларни қайта экспертизадан ўтказиш учун мустақил экспертларни жалб этиш.


VI. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ВА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР

ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР НАЗОРАТ-ТАФТИШ

БОШҚАРМАЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари қуйидагиларга мажбурдир:

юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши юзасидан ишни пухта ташкил этиш;

мазкур Низом талабларини сўзсиз бажариш;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлаш;

тафтишлар ва текширишлар ўтказишда ҳудудий молия органлари, бюджет муассасалари фаолиятига малакали, принципиал, тўғри, асосли баҳо бериш;

давлат сирига ва олиб борилаётган ишлар махфийлиги режимига, ўтказилаётган тафтиш ва текширишлар махфийлигига қатъий риоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Назорат-тафтиш бош бошқармаси раҳбариятини молия ва бюджет интизоми бузилиши аниқланган ҳоллар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш.



VII. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ВА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР

ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР НАЗОРАТ-ТАФТИШ

БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


11. Назорат-тафтиш бош бошқармаси қуйидаги ташкилий тузилмага эгадир:

11.1. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси, унинг таркибига:

ҳудудий молия органлари томонидан бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими;

республика бюджет муассасалари томонидан бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими киради;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижросини назорат қилиш бўлими;

инвестиция дастурларига ажратиладиган марказлаштирилган маблағлардан ва Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бўлими;

давлат харидлари бўйича тендер (танлов) ўтказилишини назорат қилиш бўлими;

бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси.

11.2. Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғрилигини назорат қилиш бошқармаси, унинг таркибига:

пахта тозалаш саноати корхоналарини тафтиш қилиш бўлими;

ахборот-таҳлил шўъбаси.

11.3. Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармалар маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бошқармаси.

11.4. Қуйидаги таркибдаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бошқармаси:

пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларнинг тайинланиши ва тўланишини тафтиш қилиш бўлими;

ТМЭК хизмати фаолиятини назорат қилиш бўлими;

ахборот-таҳлил шўъбаси.

11.5. Ташкилий-услубий ишлар бўлими.

11.6. Мурувват ёрдамидан ва техникавий кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси.

12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари қуйидаги ташкилий тузилмага эгадирлар:

12.1. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлимлари.

12.2. Ташкилий-услубий ишлар бўлимлари.

12.3. Инвестиция дастурларига ажратиладиган марказлаштирилган маблағлардан ва Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бўлими.

12.4. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бўлими.

12.5. Давлат харидлари бўйича тендер (танлов) ўтказилишини назорат қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижросини назорат қилиш бўлими.

12.6. Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармалар маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бўлими.

13. Назорат-тафтиш бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.


14. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи айни вақтда Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.


15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқлар бошчилик қилади.


16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаларининг бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқлар бошчилик қилади. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлимлари бошлиқлари айни вақтда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ҳисобланади.



VIII. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ВА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР

ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР НАЗОРАТ-ТАФТИШ

БОШҚАРМАЛАРИ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ва Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган йиллик режалар бўйича амалга оширади.


18. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари зарур ҳолларда молия органлари, Ғазначилик ва унинг бўлинмалари, бюджет ташкилотлари фаолиятини, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджет ссудаларидан, Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган маблағлар ва кредитлардан, мурувват ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини, шунингдек Молия вазирлиги ҳузуридаги мақсадли жамғармалар, шу жумладан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини режадан ташқари тафтиш қилади ва текширади.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан қўшимча равишда келишилмасдан амалга оширилади. Бунда ушбу текширишлар тасдиқланган режаларга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруқларига мувофиқ амалга оширилади.


IX. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ВА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР

ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР НАЗОРАТ-ТАФТИШ

БОШҚАРМАЛАРИ КАДРЛАР ТАРКИБИ


19. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари кадрлар таркиби барқарор ҳаётий принципларга эга бўлган юқори малакали мутахассислардан ва иқтисодиёт ва тиббиёт олий ўқув юртларининг профессионал тайёргарлик кўрган ёш битирувчиларидан бутланади.

20. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари бошлиқлари аттестацияси ҳар 3 йилда ўтказилади. Аттестацияни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан белгиланади.



X. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ

БОШЛИҒИНИНГ ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ

ШАҲАР НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИ

БОШЛИҚЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


21. Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғи ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига ходимларни ишдан бўшатиш ва ишдан ишга ўтказиш тўғрисида таклифлар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ҳамда лавозимга кўтариш, рағбатлантириш ва интизомий жазолар қўллаш, ходимларнинг хизмат сафарларига бориши тўғрисида буйруқлар чиқариш;

хатлар, хизмат гувоҳномаларини ва ходимларга тафтишлар ва текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи бир марталик ёзма кўрсатмаларни имзолаш.


22. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаси бошлиқлари қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

назорат-тафтиш бошқармалари ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ва ишдан ишга ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ рағбатлантириш ва интизомий жазоларни қўллаш, ходимларнинг хизмат сафарларига бориши бўйича буйруқлар чиқариш;

хатлар, хизмат гувоҳномаларини ва ходимларга тафтишлар ва текширишлар ўтказиш ҳуқуқини берувчи бир марталик ёзма кўрсатмаларни имзолаш.


23. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаси бошлиқлари ўзларига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидагиларга мажбурдир:

назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаси ишини пухта ташкил этиш;

тафтишлар ва текширишлар ўтказишда қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлаш;

амалий малака оширишга, ижро ва меҳнат интизоми мустаҳкамланишига қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат сири сақланишини ва олиб борилаётган ишлар махфийлиги режимини таъминлаш.