ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /ЎзР ВМ 12.06.2003 й. 252-сон Қарорининг олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 12.06.2001 й. 252-сон Қарорининг
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 25.12.2015 й. 372-сон Қароридан олдинги таҳрири
10-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
10. Акциядорлик-тижорат "Агробанк" АТБга пахта тозалаш корхоналари ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг депозит ва махсус ҳисоб рақамлари очилиши ва улар бўйича операциялар тўғри ўтказилиши, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгарлик юклансин. (ЎзР ВМ 20.05.2009 й. 142-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
Қарорга 9-илова схема иловаси 2-бандининг олдинги таҳрири
2. "Агробанк" АТБ "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасидан олинган буюртманома асосида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари (кейинги ўринларда "қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари" деб аталади)дан амалда харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида маблағ олиш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади)га мурожаат қилади, бунда уруғлик, идишлар ва ўраш материаллари тарзидаги натурадаги аванс чегириб ташланади. (ЎзР ВМ 26.05.2005 й. 133-сон Қарори таҳриридаги банд)
Қарорга 9-илова схема иловаси 3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
3. Жамғарма, кутилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосили ҳажмидан келиб чиқиб, "Агробанк" АТБ ҳамда "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси билан тузилган Бош битим асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан амалда харид қилинган пахта хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида (уруғлик, идишлар ва ўраш материаллари тарзидаги натурадаги авансни чегирган ҳолда) мақсадли маблағлар ажратади. (ЎзР ВМ 26.05.2005 й. 133-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
ЎзР ВМ 26.05.2005 й. 133-сон Қароридан олдинги таҳрири
8-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Пахта хом ашёси етиштирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси орқали аванс бериш ва улар билан ҳисоб-китоб қилиш схемалари 8 ва 9-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.