язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2004 й. 33-сон "Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.2004 й.

N 33



КИМЁ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИГА АГРОКИМЁ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш соҳасида интизомни мустаҳкамлаш юзасидан кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан аҳвол қониқарсизлигича қолмоқда. Ўтказилган текширишлар вақтида "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий корхоналари томонидан шартнома ва молия интизомининг жиддий бузилиши, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилмаслиги ҳоллари аниқланди.

Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва сотишнинг яхлит тузилмасини яратиш, уларнинг қишлоқ хўжалигига етказиб берилганлиги учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш, ҳудудий агрокимё хизматларининг масъулиятини ошириш, улар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси акциядорлари, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва "Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари республика базаси" акциядорлик жамиятининг:

"Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компаниясини тугатиш;

"Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларини, уларни "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси таркибига берган ҳолда, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига айлантириш;

"Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари республика базаси" акциядорлик жамиятини, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Жиззах ва Бухоро вилоятлари чигирткага қарши курашиш экспедицияларини, Республика агрокимё станциясини, Республика ўқув-ишлаб чиқариш биолабораториясини, Зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича диагностика, прогноз ва биометод Республика ва ҳудудий лабораторияларини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга йўналтирилган ягона техника сиёсати ўтказиш, ресурсларни тежайдиган самарали технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни ва бутловчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш;

қишлоқ хўжалигининг минерал ўғитларга, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларига, шунингдек иқтисодиёт бошқа тармоқларининг рақобатбардошли кимёвий маҳсулотларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларининг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш ҳамда уларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;

тармоқни ривожлантиришнинг кимё саноатини барқарор ривожлантиришга, рақобатбардошли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, экспорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг ҳар йилги баланслари ишлаб чиқилишида қатнашиш;

минерал ўғитлар ва дефолиантларни сотиш бўйича ҳар йилги ярмарка савдолари ўтказилишини ташкил этиш;

хорижий ва Ватанимиз инвесторларини жалб этган ҳолда кимё саноати корхоналарини чуқур ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш;

менежментнинг замонавий усулларини эгаллаган ва бозор шароитларида самарали ишлашга қодир бўлган муҳандис-техник кадрлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.


3. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси ва ходимларининг умумий чекланган сони 85 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 56 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

"Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг, уларнинг туманлараро ва туман филиалларининг намунавий тузилмалари 3, 4, 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган Компания кенгаши "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисига зарурият бўлганда ва Компания кенгаши билан келишган ҳолда ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида Компанияни бошқариш ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.

Белгилансинки, "Ўзкимёсаноат" ДАК бошқаруви тўрт нафар аъзодан, шу жумладан, раис ва унинг 3 нафар ўринбосарларидан иборат бўлади. Раис юқори бошқарув орган томонидан сайланади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарув раисининг ўринбосарлари юқори бошқарув органи томонидан сайланадилар, кейинчалик белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар. "Ўзкимёсаноат" ДАК бошқаруви раиси маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, раис ўринбосарлари эса - вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

4. Белгилансинки, "Қишлоқхўжаликкимё" Қорақалпоғистон республика ва вилоят акциядорлик жамиятлари бошқаруви раислари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг тақдимномасига кўра "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси томонидан лавозимга тасдиқланадилар.


5. Белгилаб қўйилсинки, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари:

юридик шахс сифатида ташкил этилади ва "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси таркибига киради;

ўз туманлараро ва туман филиаллари орқали тегишли ҳудуд бўйича ҳақиқий талабни ўрганадилар, буюртманомаларни умумлаштирадилар ҳамда пировард истеъмолчилар - қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларининг аниқ турларини етказиб бериш юзасидан шартномалар тузадилар;

ҳар йили 1 октябрдан кечикмай, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг буюртманомаларини умумлаштириш асосида республика вилоятлари бўйича минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларига бўлган эҳтиёж прогнозини шакллантирадилар ҳамда минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ватанимиз ишлаб чиқарувчи корхоналарида ишлаб чиқариш бўйича келгуси йил дастурини ўз вақтида тайёрлаш учун "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясига тақдим этадилар.


6. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:

2004 йилдан бошлаб ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан минерал ўғитларнинг асосий турларини ва дефолиантларни улгуржи сотиш юзасидан шартномалар (контрактлар) тузиш ҳар йили ўз маҳсулотларининг кўргазма-сотувини ташкил этган ҳолда ярмарка савдоларида амалга оширилади;

минерал ўғитлар ва дефолиантларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импорт қилувчилар - бир томондан, улгуржи харидорлар -"Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва маҳсулотнинг бошқа улгуржи истеъмолчилари - иккинчи томондан ярмарка савдолари қатнашчилари ҳисобланадилар;

шартномалар тузиш ҳамда минерал ўғитлар ва дефолиантларни сотиш бўйича ярмарка савдолари ҳар йили, прогноз йилидан олдинги йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ўтказилади.

Кўрсатиб ўтилган вазифани амалга ошириш учун:

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ижро этувчи аппарати тузилмасида минерал ўғитлар ва дефолиантлар ярмарка савдоларини ташкил этиш бўлими ҳамда доимий фаолият кўрсатувчи ярмарка қўмитаси ташкил этилсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда Буюртмаларни шакллантириш, ярмарка савдоларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериладиган минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий маҳсулотларни сотиш ҳамда улар учун ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


7. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан воситачилик шартномалари бўйича ва "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг омборларида жавобгарлик остида сақлаш учун минерал ўғитлар жўнатиш тақиқлансин.

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси кенгаши минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга махсус жиҳозланган омборхоналар ажратиш ва бериш масаласини, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сақлаш хавфсизлиги режими қатъий равишда таъминланишини назарда тутган ҳолда, бир ой муддатда кўриб чиқсин.

9. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси кенгаши бир ой муддатда:

"Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, туманлараро ва туман филиалларининг фаолиятини мукаммал ўрганиб чиқсин ҳамда уларни "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига айлантиришга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин, шунингдек уларнинг раҳбарлари аттестациядан ўтказилишини таъминласин;

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ижро этувчи аппаратининг штатдаги ходимлари сонини қайта кўриб чиқсин, уни юқори малакали кадрлар билан бутласин, мазкур қарорни ҳисобга олган ҳолда Компаниянинг янги уставини тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг устав фондларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 16 январдаги Ф-1893-сон фармойиши билан ташкил этилган Махсус ишчи гуруҳ бир ой муддатда тугатиш комиссиясини тузсин ҳамда "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компаниясини тугатишга доир тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.


11. Қуйидагилар:

калийли ўғитлар етказиб бериш бўйича - "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси;

тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар, шу жумладан 7-иловага мувофиқ илгари тузилган импорт контрактлари бўйича - "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари тугатилаётган "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компаниясининг ҳуқуқий ворислари этиб белгилансин.


12. Махфий.


13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 январдаги

33-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзкимёсаноат" ДАК ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув раиси

Ёрдамчи


Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис

ўринбосари


Кадрлар бўлими

2 киши

"Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари фаолиятини назорат қилиш ҳамда қишлоқ хўжалигига минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар етказиб беришни ташкил қилиш бошқармаси

9 киши

Молия-иқтисодиёт бошқармаси

7 киши

Махсус ишлар бўлими

2 киши

Техника сиёсати ва замонавий технологияларни жорий этиш бошқармаси

7 киши

Минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотларга эҳтиёжни умумлаштириш бўлими

3 киши

Бухгалтерия

3 киши

Маркетинг ва экспорт потенциалини ривожлантириш бошқармаси

5 киши

Йиғма ахборот-таҳлил бўлими

2 киши

Қишлоқ хўжалигига минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар етказиб беришни ташкил қилиш бўлими

5 киши

Бош юридик маслаҳатчи

1 киши

Инвестицияларни жалб этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси

5 киши

Минерал ўғитлар ва дефолиантлар ярмарка савдоларини ташкил этиш бўлими

5 киши

Ишлар бошқармаси

3 киши






Ходимларнинг чекланган умумий сони - 85 киши

шу жумладан бошқарув ходимлари - 56 киши






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 январдаги

33-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

"Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик жамиятларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Акциядорлар йиғилиши


Кузатувчи кенгаш

Ижро этувчи аппарат

Бошқарув раиси

Раис ўринбосари

Бўлим бошлиғи -

раис ўринбосари

Иқтисодий таҳлил, молия ва қимматли қоғозлар бўлими

4 киши

Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини етказиб беришга эҳтиёжни ўрганиш ва мувофиқлаштириш бўлими

3 киши

Шартнома-ҳуқуқ бўлими

3 киши

Кадрлар бўлими

2 киши

Сақлаш ва ташишни ташкил этиш бўлими

2 киши

Бухгалтерия

3 киши

Фермер ва деҳқон хўжаликларига сервис хизмати кўрсатиш бўлими

2 киши.

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 26 киши

шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 21 киши






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 январдаги

33-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик

жамияти туманлараро филиалининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Мудир



Мудир ўринбосари - бош агроном

Молия ва бухгалтерия ҳисоби гуруҳи

2 киши

Эҳтиёжни ўрганиш ва хўжаликларни минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар билан таъминлаш гуруҳи

2-3 киши

Шартнома-ҳуқуқ гуруҳи

2 киши

Сақлаш ва ташишни ташкил этиш гуруҳи

2-3 киши





Ходимларнинг чекланган умумий сони - 13- 15 киши

шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 10  12 киши






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 январдаги

33-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик

жамияти туман филиалининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Мудир



Мудир ўринбосари - бош агроном

Молия ва бухгалтерия ҳисоби гуруҳи

2 киши

Эҳтиёжни ўрганиш ва хўжаликларни минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар билан таъминлаш гуруҳи

2 киши

Шартнома-ҳуқуқ гуруҳи

2 киши

Сақлаш ва ташишни ташкил этиш гуруҳи

2 киши





Ходимларнинг чекланган умумий сони - 13 киши

шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 10 киши





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 январдаги

33-сон қарорига

7-ИЛОВА



"Ўзқишлоқхўжаликкимё" ДАКнинг импорт контрактлари

бўйича "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик

жамиятларига ўтказилаётган қарзлари

СУММАСИ

(минг АҚШ доллари)

Т/р

Номи


Суммаси


1.

"Қишлоқхўжаликкимё" Қорақалпоғистон АЖ


454,85

2.

"Қишлоқхўжаликкимё" Андижон АЖ


833,45

3.

"Қишлоқхўжаликкимё" Бухоро АЖ


783,50

4.

"Қишлоқхўжаликкимё" Жиззах АЖ


507,70

5.

"Қишлоқхўжаликкимё" Қашқадарё АЖ


837,10

6.

"Қишлоқхўжаликкимё" Навоий АЖ


220,35

7.

"Қишлоқхўжаликкимё" Наманган АЖ


516,95

8.

"Қишлоқхўжаликкимё" Самарқанд АЖ


648,45

9.

"Қишлоқхўжаликкимё" Сирдарё АЖ


584,05

10.

"Қишлоқхўжаликкимё" Сурхондарё АЖ


590,05

11.

"Қишлоқхўжаликкимё" Тошкент АЖ


542,45

12.

"Қишлоқхўжаликкимё" Фарғона АЖ


648,75

13.

"Қишлоқхўжаликкимё" Хоразм АЖ


503,35


Ҳаммаси


7671,00

Кўрсатилган суммаларга 2003 йил декабрь ойидан бошлаб  2004 йил ҳосили учун етказиб берилаётган калийли ўғитлар учун қарзлар киритилмаган. Ушбу қарзлар "Ўзкимёсаноат" ДАК га ўтказилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 январдаги

33-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарорининг 1-9, 12-17-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 8-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Кимё саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 13 мартдаги 124-сон қарорининг 3, 4, 11 ва 16-бандлари.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг Кенгаши аъзолари таркиби тўғрисида" 2001 йил 15 мартдаги 129-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига 3-илованинг 373-385-бандлари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 25 сентябрдаги 412-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 89-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 20 октябрдаги 451-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 100-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг 6 ва 47-бандлари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 3-сон, 33-модда.