язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.1994 й. 149-сон "Ўзбекистон кимё саноати корхоналари ("Ўзкимёсаноат") уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.1994 й.

N 149



ЎЗБЕКИСТОН КИМЁ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ

("ЎЗКИМЁСАНОАТ") УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг:

Ўзбекистон кимё саноати давлат концернини тугатиш тўғрисидаги;

1-иловага мувофиқ бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон кимё саноати корхоналари ("Ўзкимёсаноат") уюшмасини таъсис этиш тўғрисидаги;

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси томонидан "Ўздавкимё" концерни қабул қилган мажбуриятлар, тузган шартномалар, битимлар ва унга тегишли мол-мулклар бўйича ҳуқуқий ворислик функцияларининг амалга оширилиши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг 2-иловага мувофиқ тузилмаси ва ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 58 нафар, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган уюшма раиси ҳамда унинг 2 нафар ўринбосари бўлишига розилик берилсин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, ижро этувчи аппаратни маблағ билан таъминлаш уюшма қатнашчилари - бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисо6ланади;

уюшма таъсисчиларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда давлат ва маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларида уларнинг қонуний манфаатларини ифодалаш;

бозор конъюнктураси ва маҳсулот маркетингидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегиясини белгилаш, уюшма аъзоларининг - мулкчиликнинг барча шаклларидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш, уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш;

уюшма доирасида рақобатбардошли маҳсулотларни яратиш ва ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, мавжуд асосий фондлардан самарали фойдаланиш.


4. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига уюшма таркибига кирувчи давлат корхоналарини, уларни кўпроқ очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришни назарда тутган ҳолда, 1994-1995 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзкимёсаноат" уюшмасига уюшма аъзолари - давлат бирлашмалари, корхоналари, ташкилотларини, давлат тасарруфидан чиқарилгандан кейин эса - давлат корхоналари негизида ташкил этилган, уюшма таркибига кирувчи акционерлик жамиятларини, ширкатларни давлатга тегишли акциялар (улушлар, пайлар)га мувофиқ бошқариш ҳуқуқини берсин.

5. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси икки ҳафта муддатда Устав ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда уни қабул қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги тугатилаётган концернда ўрнатилган барча телефонларни ва алоқа турларини "Ўзкимёсаноат" уюшмасида сақлаб қолсин.


7. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси Тошкент шаҳар, Лоҳутий кўчаси, 42-уйда жойлашган.


8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон кимё саноати давлат концернини ташкил этиш тўғрисида" 1990 йил 29 октябрдаги 349-сон, "Ўзбекистон кимё саноати давлат концернининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1990 йил 17 декабрдаги 381-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Н. Возненко зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 19 мартдаги

149-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон кимё саноати корхоналари "Ўзкимёсаноат"

уюшмаси таркибига кирувчи ишлаб чиқариш

бирлашмалари, ташкилотлар ва муассасалар

РЎЙХАТИ


1. "Навоийазот" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Навоий шаҳри.


2. "Ўзбекрезинотехника" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Чирчиқ шаҳри, Тошкент вилояти.


3. "Электркимёсаноат" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Чирчиқ шаҳри, Тошкент вилояти.


4. "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Фарғона шаҳри.


5. Фарғона кимёвий тола заводи.


6. Тошкент лак-бўёқ заводи.


7. "Ўзмаишийкимё" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри.


8. Тошкент резина техника буюмлари заводи.


9. Олмалиқ маиший кимё заводи, Тошкент вилояти.


10. Жиззах пластмасса заводи.


11. Наманган кимё заводи.


12. "Аммофос" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Олмалиқ шаҳри.


13. Самарқанд кимё заводи.


14. Қўқон суперфосфат заводи.


15. "Рустам" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Қўқон шаҳри.


16. "Электркимёзавод" акционерлик жамияти, Навоий шаҳри.


17. "Лола" атторлик-пардоз моллари фирмаси, Тошкент шаҳри.


18. Андижон гидролиз заводи.


19. Фарғона фуран бирикмалари кимё заводи.


20. Янгийўл биокимё заводи, Тошкент вилояти.


21. "Ўртаосиёқурилишмонтаж" трести, Тошкент шаҳри.


22. "Ўзкимётузатишқурилишмонтаж" трести, Тошкент шаҳри.


23. "Кимёавтоматика" Ўзбекистон илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Чирчиқ шаҳри.


24. Ўзбекистон кимё саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти, Чирчиқ шаҳри.


25. Полимер материаллар илмий-тадқиқот институти, Фарғона шаҳри.


26. Кимё саноати ходимлари малакасини ошириш институти, Чирчиқ шаҳри.


27. Кимёвий реактивлар республика идораси, Тошкент шаҳри.


28. "Шарқ таронаси" ишлаб чиқариш-хўжалик бирлашмаси, Тошкент шаҳри.


29. Тез ҳаракат қилувчи махсус ҳарбийлаштирилган отряд, Чирчиқ шаҳри.


30. Қизилқум фосфорит комбинати қурилиши бўйича дирекция, Зарафшон шаҳри, Навоий вилояти.


31. "Лактам" акционерлик жамияти, Чирчиқ шаҳри.


Изоҳ. Таъсисчилари уюшма аъзолари - бирлашмалар, корхоналар бўлган илмий-ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш бирлашмаларига, қўшма (шу жумладан хорижий сармояни жалб этувчи) корхоналарга кирувчи корхоналар ҳам уюшма аъзолари ҳисобланадилар






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 19 мартдаги

149-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон кимё саноати корхоналари (Ўзкимёсаноат)

уюшмаси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият

Маркетинг, биржа фаолияти, кооперациялаш ва моддий-техника ресурслари бошқармаси

Ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегияси ва илмий-техника сиёсати бошқармаси

Инвестициялар ва техник қайта жиҳозлаш бўлими Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими

Ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш бўлими, диспетчерлик хизмати билан

Энергия ва ресурслар билан таъминлаш бўлими

Ахборот ва ҳисоблаш техникаси бўлими

Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими

Халқ истеъмол моллари ишлар чиқаришни ривожлантириш бўлими

Ишлар бошқармаси

Биринчи бўлим