Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Асиллик даражаси тўловини тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.05.2003 й. 232-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 27 майдаги

232-сон қарорига

2-ИЛОВА


Асиллик даражаси тўловини

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда матнда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб юритилади) томонидан қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси белгилаганлиги, текширилганлиги ва улар тамғалаганлиги учун асиллик даражаси тўловини тўлаш тартибини белгилайди.


2. Асиллик даражаси тўлови миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


3. Асиллик даражаси тўлови қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олмайди.


4. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар асиллик даражаси тўловини тўловчилар ҳисобланади.


5. Тўловчилар томонидан тўланган асиллик даражаси тўлови қайтариб берилмайди.


6. Асиллик даражаси тўлови Ўзбекистон Республикаси банклари орқали республика бюджетига ўтказилади.

7. Асиллик даражасини белгилаш ишлари учун тўлов олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо бойликларнинг массаси аниқ кўрсатилган ҳолда, ушбу қимматбаҳо бойликларнинг заргарлик корхоналаридан, бошқа ташкилотлардан ёки жисмоний шахслардан тушишидан қатъи назар, буюмларнинг тошлар билан биргаликдаги умумий массасидан ундирилади.


8. Давлат заргарлик корхоналари учун асиллик даражасини белгилаш ва тамғалашнинг тезкорлиги учун асиллик даражаси тўлови:

хулоса бир сутка мобайнида берилганда - уч баравар;

хулоса икки сутка мобайнида берилганда - икки баравар кўпаяди.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалашнинг тезкорлиги учун асиллик даражаси тўлови:

хулоса бир сутка мобайнида берилганда - олти баравар;

хулоса икки сутка мобайнида берилганда - тўрт баравар;

хулоса уч сутка мобайнида берилганда - уч баравар кўпаяди.


9. Номаълум қотишмадан ясалган буюмларни қабул қилишда асиллик даражаси тўлови:

сариқ рангли металлдан ясалган буюмлар учун - олтин буюмлар учун белгиланган миқдорда;

оқ рангли металлдан ясалган буюмлар учун - кумуш буюмлар учун белгиланган миқдорда;

кулранг металлдан ясалган буюмлар учун - платина буюмлар учун белгиланган миқдорда ундирилади.


10. Барча параллель белгилашлар битта текшириш сифатида ҳисобга олинади.


11. Асиллик даражасини белгилаш палатаси ходимлари томонидан танлаб олинган материалларнинг назорат намуналарини текширганлик ва экспертизадан ўтказганлик учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан асиллик даражаси тўлови миқдорига мувофиқ тўлов тўланади.


12. Ташқи назорат* бўйича текшириш ўтказилганлиги учун тегишли ишлар учун назарда тутилган асиллик даражаси тўловининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.


13. Арбитраж** текширишлари ўтказилганлиги учун тегишли ишлар учун назарда тутилган асиллик даражаси тўловининг уч баравари миқдорида тўлов ундирилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги учун ўтказиладиган текшириш ва экспертизалар тўловсиз бажарилади.

15. Асиллик даражаси тўловининг тўғри ундирилганлиги учун жавобгарлик Асиллик даражасини белгилаш палатасига юкланади.


16. Асиллик даражаси тўловининг тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги ва бюджетга тўланганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


17. Асиллик даражаси тўлови назарда тутилмаган бошқа юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлар учун тўлов шартномавий нархлар бўйича амалга оширилади.



--------------------------------------------

*) 1. Ташқи назорат - ўлчовларнинг муштараклилигига эришиш, турли лабораторияларда бажарилган текширишлар натижаларидаги мунтазам тафовутларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида асиллик даражасини  кимёвий текшириш натижаларининг аниқлик кўрсаткичларини бошқа корхона (ташкилот) лабораториясида текшириш.


**) 2. Арбитраж назорати  айнан битта асиллик даражасини кимёвий текшириш натижалари бўйича лабораториялар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал этиш  мақсадида кимёвий текширишлар натижаларининг аниқлик кўрсаткичларини холис лабораторияда текшириш.






































































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск