язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари/ Суғурталовчиларнинг суғурта захираларини хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштиришни келишиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.11.2013 й. 298-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 6 ноябрдаги

298-сон қарорига

2-ИЛОВА


Суғурталовчиларнинг суғурта захираларини

хорижий давлатларнинг давлат қимматли

қоғозларига жойлаштиришни келишиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом суғурталовчиларнинг суғурта захираларини хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштиришни келишиш (кейинги ўринларда суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш деб аталади) тартибини белгилайди.


2. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема ва шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.


3. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш суғурталовчиларга суғурта захираларини хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштириш ҳуқуқини беради.


4. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш амал қилиш муддати чекланмасдан амалга оширилади.



II. РУХСАТНОМА БЕРИШГА ДОИР

ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


5. Суғурта захираларини хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштиришда рухсат беришга доир талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:

суғурталовчилар томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши;

суғурталовчилар томонидан уларнинг молиявий барқарорлигига қўйиладиган талабларга риоя этилиши;

ажратилган активларнинг диверсификация, қайтарилиш, фойдалилик ва ликвидлик талабларига суғурталовчилар томонидан риоя этилиши.



III. СУҒУРТА ЗАХИРАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИ

КЕЛИШИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


6. Суғурталовчи суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш тўғрисида ариза;

суғурталовчи хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштиришни мўлжаллаётган суғурта захиралари тўғрисидаги маълумотлар;

суғурталовчи суғурта захираларини жойлаштиришни мўлжаллаётган хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозлари тўғрисидаги маълумотлар.


7. Суғурталовчидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


8. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш учун зарур бўлган ҳужжатлар суғурталовчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар суғурталовчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


9. Ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда суғурталовчига дарҳол топширилади (юборилади).



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА СУҒУРТА

ЗАХИРАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИ КЕЛИШИШ

ЁКИ КЕЛИШИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. Ваколатли орган суғурталовчининг суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда суғурта захираларини жойлаштиришни келишади ёки рад этади. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш тўғрисида суғурталовчининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.


11. Агар ваколатли орган суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш ёки уни рад этиш тўғрисида суғурталовчининг аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида суғурталовчига жойлаштиришни келишишга рухсатнома бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддат тамом бўлгандан кейин суғурталовчи уни амалга ошириш учун келишиш ниятида бўлган суғурта захираларини хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштиришни, бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган суғурталовчининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида суғурта захираларини жойлаштиришни келишишга мажбур. Ваколатли орган томонидан суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш амалга оширилгунга қадар қабул қилинган санаси тўғрисида белги қўйилган тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ва суғурталовчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма хабарнома суғурта захираларини жойлаштиришни келишишга тенглаштирилади ва суғурта захираларини хорижий давлатларнинг қимматли қоғозларига жойлаштириш учун асос ҳисобланади.


12. Ваколатли орган, тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай, суғурталовчига суғурта захираларини жойлаштиришни келишишни беради (юборади) ёки суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилади. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.


13. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг суғурталовчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

суғурталовчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

суғурталовчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.

Суғурта захираларини жойлаштиришни келишишнинг бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этилишига йўл қўйилмайди.


14. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома суғурталовчига ёзма шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва суғурталовчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Суғурталовчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


15. Суғурталовчи суғурта захираларини жойлаштиришни келишишнинг рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш ёки келишишни рад этиш суғурталовчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Суғурталовчининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


16. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан суғурталовчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларининг ваколатли орган томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.


17. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишишнинг рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин суғурталовчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


18. Суғурталовчи суғурта захираларини жойлаштиришни келишишнинг рад этилганлиги, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



V. СУҒУРТА ЗАХИРАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИ

КЕЛИШИШ ДУБЛИКАТЛАРИНИ БЕРИШ


19. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, суғурталовчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.


20. Ваколатли орган суғурта захираларини жойлаштиришни келишишнинг дубликатини ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, шунингдек суғурта захираларини жойлаштиришни келишишнинг асл нусхасини - у яроқсиз ҳолга келган тақдирда беришга (юборишга) мажбур. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишишнинг дубликати берилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.



VI. СУҒУРТА ЗАХИРАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИ

КЕЛИШИШНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


21. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишишнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, суғурта захираларини жойлаштиришни келишишни бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


22. Ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат берувчи талаблар ва шартларга риоя қилишни текширишдан бош тортиш суғурта захираларини жойлаштиришни келишишнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат берувчи талаблар ва шартларнинг бир марта қўпол равишда бузилишига киради.



VII. СУҒУРТА ЗАХИРАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШГА

БЕРИЛГАН КЕЛИШИШЛАР РЕЕСТРИ


23. Ваколатли орган суғурта захираларини жойлаштиришга берилган келишишлар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.

Суғурта захираларини жойлаштиришга берилган келишишлар реестрида суғурталовчилар тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:

суғурталовчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

суғурта захираларини жойлаштиришни келишишнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

суғурта захираларини жойлаштиришни келишишни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва унинг амал қилишини тиклашнинг асоси ва санаси;

суғурта захираларини жойлаштиришни келишишнинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;

суғурта захираларини жойлаштиришни келишишни бекор қилишнинг асоси ва санаси;

суғурта захираларини жойлаштиришни келишишнинг дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.


24. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишишлар реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Суғурталовчиларнинг суғурта захираларини

хорижий давлатларнинг давлат қимматли

қоғозларига жойлаштиришни келишиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари






























1-босқич

Ариза берувчи - суғурталовчи


       

Рўйхатга мувофиқ суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди ва уларни Молия вазирлигига бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки улар олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан бирга электрон шаклда тақдим этади.

        


Ариза берувчининг хоҳишига кўра
























































































2-босқич

Молия вазирлиги


      

1. Молия вазирлиги суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхат дарҳол ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига берилади (юборилади).


2. Суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади, уни беради ёки беришни рад этади.


3. Суғурталовчини суғурта захираларини жойлаштиришни келишишнинг рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда юборилади (топширилади).


4. Рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар ариза берувчи томонидан такроран тақдим этилганда уларни кўриб чиқади.


5. Ариза берувчига суғурта захираларини жойлаштиришга рухсатномани беради (юборади) ёки уни бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

        


      

1) ҳужжатлар қабул қилинган кунда;

2) ва 3) - ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш кунида;

4) ва 5) - ўн иш кунида.

      

































































































































































































































































































































































































































































      





Низомга

2-ИЛОВА



         



(суғурталовчининг номи)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ___________ (суғурталовчининг номи)нинг 20___ йил "___" __________даги ___-сон аризасини кўриб чиқиб қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчиларнинг суғурта захираларини хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштиришни келишиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги суғурта захираларининг ____________ (хорижий давлатнинг номи)нинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштирилишига эътироз билдирмайди.



Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг ўринбосари                          _______________






Низомга

3-ИЛОВА

20___ йил "___" __________

№ _____

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

Суғурта захираларини жойлаштиришни

келишиш тўғрисида

АРИЗА

         

(суғурталовчининг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (почта манзили))

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Суғурта захираларини жойлаштиришни келишиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги суғурта захираларини ____________ (хорижий давлатнинг номи)нинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштиришга розилик беришни илтимос қилади.


Иловалар:

1. __________

2. __________


Ваколатли шахснинг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси                          М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 ноябрь, 45-сон, 592-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 11-сон, 79-модда