язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари/ Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.11.2013 й. 298-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 6 ноябрдаги

298-сон қарорига

3-ИЛОВА


Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш

чора-тадбирлари комплексини келишиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи 1 дан 0,5 гача камайган тақдирда суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш (кейинги ўринларда чора-тадбирлар комплексини келишиш деб аталади) тартибини белгилайди.


2. Чора-тадбирлар комплексини келишиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда - ваколатли орган деб аталади) томонидан амалга оширилади ҳамда суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексининг юқоридаги чап бурчагига "КЕЛИШИЛГАН" деган ёзувни киритиш, келишиш санасини кўрсатиш ва ваколатли органнинг муҳри билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштирилади.


3. Чора-тадбирлар комплексини келишиш суғурталовчиларга суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш ҳуқуқини беради.


4. Чора-тадбирлар комплексини келишиш амал қилиш муддати чекланмасдан амалга оширилади.



II. РУХСАТ БЕРИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


5. Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштиришда рухсат беришга доир талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:

суғурталовчиларнинг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиши;

суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш тадбирларининг фақат келишилган чора-тадбирлар комплексига мувофиқлиги.



III. ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИНИ КЕЛИШИШ

УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


6. Чора-тадбирлар комплексини келишиш учун суғурталовчи ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича чора-тадбирлар комплексини келишиш тўғрисидаги ариза;

суғурталовчининг раҳбари томонидан тасдиқланган икки нусхадаги чора-тадбирлар комплекси камчилик аниқланган санадан бошлаб олти ойдан кўп бўлмаган муддат учун ишлаб чиқилган ва молиявий аҳволни барқарорлаштириш тадбирлари, муддати ва ушбу тадбирдан кутилаётган натижаларини ўз ичига олиши лозим. Бунда чора-тадбирлар комплексида устунлик суғурталовчининг молиявий аҳволини қисқа муддатларда соғломлаштиришга олиб келадиган тадбирларга берилиши ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тўлов қобилиятини қўллаб-қувватлаш усулларини қўллаш назарда тутилиши керак;

чора-тадбирлар комплекси амалга ошириладиган муддати охирида суғурталовчи тўлов қобилиятининг режалаштирилаётган кўрсаткичлари ҳисоб-китоби. Агар чора-тадбирлар комплексида устав капиталини муассислар (акциядорлар) маблағлари ҳисобидан ўзгартириш назарда тутилган бўлса, чора-тадбирлар комплекси муассислар (акциядорлар) билан келишилиши керак. Бунда чора-тадбирлар комплексида муассислар (акциядорлар) йиғилиши баённомасининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади ҳамда муассислар (акциядорлар) йиғилиши баённомасининг нусхаси илова қилинади.


7. Суғурталовчидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


8. Чора-тадбирлар комплексини келишиш учун зарур бўлган ҳужжатлар суғурталовчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, уларнинг олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар суғурталовчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


9. Ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхат мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол суғурталовчига берилади (юборилади).



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

КОМПЛЕКСИНИ КЕЛИШИШ ЁКИ КЕЛИШИШНИ

РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. Ваколатли орган суғурталовчининг чора-тадбирлар комплексини келишиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда чора-тадбирлар комплексини келишади ёки рад этади. Чора-тадбирлар комплексини келишиш тўғрисида суғурталовчининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.


11. Агар ваколатли орган чора-тадбирлар комплексини келишиш ёки уни рад этиш тўғрисида суғурталовчининг аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида чора-тадбирлар комплексини бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддат тамом бўлгандан кейин суғурталовчи уни амалга ошириш учун келишиш ниятида бўлган чора-тадбирлар комплексини суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини, бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган суғурталовчининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида келишилган чора-тадбирлар комплексини беришга мажбурдир. Келишилган чора-тадбирлар комплекси олингунга қадар қабул қилинган санаси тўғрисида белги қўйилган тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ва суғурталовчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма хабарнома келишилган чора-тадбирлар комплексига тенглаштирилади ва суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш учун асос ҳисобланади.


12. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай суғурталовчига келишилган чора-тадбирлар комплексини бериши (юбориши) ёки келишиш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Келишилган чора-тадбирлар комплекси берилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.


13. Чора-тадбирлар комплексини келишиш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

чора-тадбирлар комплексини келишиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг суғурталовчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

суғурталовчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

суғурталовчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.

Чора-тадбирлар комплексини келишишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.


14. Чора-тадбирлар комплексини келишишнинг рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома суғурталовчига ёзма шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва суғурталовчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Суғурталовчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат чора-тадбирлар комплексини келишиш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


15. Суғурталовчи чора-тадбирлар комплексини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш чора-тадбирлар комплексини келишишни ёки уни келишишни рад этиш суғурталовчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Суғурталовчининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


16. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларини ваколатли орган томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.


17. Чора-тадбирлар комплексини келишишнинг рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин суғурталовчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


18. Суғурталовчи чора-тадбирлар комплексини келишишнинг рад этилганлиги, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



V. КЕЛИШИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ДУБЛИКАТЛАР БЕРИШ


19. Суғурталовчи қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, суғурталовчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказишдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида ваколатли органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида келишилган комплекс чора-тадбирларга эга бўлган суғурталовчилар қўшиб юборилган тақдирда, келишилган чора-тадбирлар ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Келишилган комплекс чора-тадбирлардаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, келишилган комплекс чора-тадбирлар суғурталовчиларнинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

Ҳужжатлар суғурталовчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки улар олинганлиги тўғрисида хабарнома билан электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар суғурталовчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Суғурталовчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


20. Келишилган чора-тадбирлар комплекси қайта расмийлаштиргунга қадар келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган суғурталовчи ёки унинг ҳуқуқий вакили ариза қабул қилинган сана тўғрисида ваколатли органнинг белгиси билан келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштиради.


21. Келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштиришда ваколатли орган берилган келишилган чора-тадбирлар комплекслари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштириш ва бериш ваколатли орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Чора-тадбирлар комплексини келишишни қайта расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.


22. Келишилган чора-тадбирлар комплекси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда суғурталовчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.

Ваколатли орган келишилган чора-тадбирлар комплексининг дубликатини ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, шунингдек келишилган чора-тадбирлар комплексининг асл нусхасини - у яроқсиз ҳолга келган тақдирда беришга (юборишга) мажбур. Келишилган чора-тадбирлар комплекси дубликати берилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.



VI. КЕЛИШИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ

ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


23. Келишилган чора-тадбирлар комплексининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, келишилган чора-тадбирлар комплексини бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


24. Ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат берувчи талаблар ва шартларга риоя қилишни текширишдан бош тортиш келишилган чора-тадбирлар комплексининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат берувчи талаблар ва шартларнинг бир марта қўпол равишда бузилишига киради.



VII. БЕРИЛГАН КЕЛИШИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

КОМПЛЕКСЛАРИ РЕЕСТРИ


25. Ваколатли орган берилган келишилган чора-тадбирлар комплекси реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.

Берилган келишилган чора-тадбирлар комплекси реестрида суғурталовчилар тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:

суғурталовчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

келишилган чора-тадбирлар комплекси берилган сана ва унинг тартиб рақами;

келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;

келишилган чора-тадбирлар комплексининг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;

келишилган чора-тадбирлар комплексини бекор қилишнинг асоси ва санаси;

келишилган чора-тадбирлар комплекси дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.


26. Келишилган чора-тадбирлар комплекси реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Суғурталовчининг молиявий аҳволини

соғломлаштириш чора-тадбирлари

комплексини келишиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари






























1-босқич

Ариза берувчи - суғурталовчи


      

Рўйхатга мувофиқ чора-тадбирлар комплексини келишиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди ва уларни Молия вазирлигига бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан бирга электрон шаклда тақдим этади.

       


Ариза берувчининг хоҳишига кўра
























































































2-босқич

Молия вазирлиги


       

1. Чора-тадбирлар комплексини келишиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).


2. Чора-тадбирлар комплексини келишиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади, уни беради ёки беришни рад этади.


3. Чора-тадбирлар комплексини келишишнинг рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда юборилади (топширилади).


4. Рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар ариза берувчи томонидан такроран тақдим этилганда уларни кўриб чиқади.


5. Ариза берувчига келишилган чора-тадбирлар комплексини беради (юборади) ёки уни бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

        


      

1) ҳужжатлар қабул қилинган кунда;

2) ва 3) - ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш кунида;

4) ва 5) - ўн иш кунида.

        





























































































































































































































































































































































































































      





Низомга

2-ИЛОВА

20___ йил "___" __________

№ _____

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

Суғурталовчининг молиявий аҳволини

соғломлаштириш чора-тадбирлари

комплексини келишиш тўғрисида

АРИЗА



манзили бўйича жойлашган


(жойлашган жойи (почта манзили))


         

(суғурталовчининг тўлиқ номи)

    

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишишни илтимос қилади.



Иловалар:

1. __________

2. __________



Ваколатли шахснинг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси                          М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 ноябрь, 45-сон, 592-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 11-сон, 79-модда