язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2009 й. 177-сон "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.2009 й.

N 177


"ИШ БЕРУВЧИНИНГ ФУҚАРОЛИК

ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


"Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларининг амалда қўлланишини таҳлил қилсин ва зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларига, уларнинг чекланган даражасига, таркибига ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммасини аниқлашда суғурталовчи томонидан уларни қўлланиш тартибига ўзгартишлар юзасидан таклифлар киритсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 24 июндаги

177-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон

қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта

брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ҚЎШИМЧАЛАР


1. 6-банднинг "а" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлиши - иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталовчилар учун".


2. 9-банднинг "а" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Фаолияти предмети иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам ҳисобланадиган лицензия талабгорлари ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда қўшимча равишда Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этадилар".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 26-сон, 299-модда.